Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
178
ҲУЗАЙМА ГУВОҲ БЎЛДИ
Бир куни жаноби Расули акрам (с.а.в.) Мадина бозорида бир отга харидор бўлдилар. От
эгаси Саваъ ибн Ҳорис исмли бир бадавий эди. Олдисотди ахдлашувидан кейин Расулуллоҳ
(с.а.в.) пулни олиб келиш учун кетдилар.
Бу орада отнинг сотилганини билмаган баъзи кишилар у бадавийнинг атрофини ўраб
олишди. Савдолашишга киришишди. Бадавий Набиййи муҳтарам жанобимизнинг ортларидан:
— Агар отни олмоқчи бўлсанг, пулини ҳозироқ бер. Бўлмаса, мен уни сотиб юбораман! —
деб бақирди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) орқаларига қайтдилар.
— Мен бу отни сендан сотиб олмадимми? — деб ҳайратландилар.
— Йўқ, валлоҳи, уни сенга сотганим йўқ.
— Аммо мен уни сендан сотиб олдим.
— У ҳолда сўзингга гувоҳ келтир!
— Отни сотганингга мен гувоҳман! Сен уни савдолашиб сотдинг.
Расулуллоҳ (с.а.в.) ажабланиб, овоз чиққан томонга ўгирилдилар. Гапирган Ҳузайма ибн
Собит экан. Савдо тепасида у бўлмаганини билардилар. Ўзи кўрмаган воқеага гувоҳлик бериши
ғаройиб эмасми?!
— Нимага асосланиб гувоҳлик беряпсан, эй Ҳузайма? — деб сўрадилар:
— Сизнинг пайғамбар эканингизга қандай ишонсам, ўшанга
асосланиб, эй Оллоҳнинг
расули! Сиз Оллоҳдан келтираётган шунча хабарда ростгўй бўласизда, битта от савдосида ёлғон
сўзлармидингиз?!
Ҳузайма аниқ нишонга урган, бу гапи мустаҳкам имонининг бир далили эди.
Расули акрам (с.а.в.) Ҳузайманинг ишидан мамнун бўлдилар. Унинг гувоҳлиги бадавийни
ҳақсизга чиқариш
асосига эмас, балки пайғамбарининг асло ёлғон гапирмаслиги асосига
таянарди.
Ҳузайма бу оқилона иши эвазига Расулуллоҳнинг хос илтифотларига сазовор бўлди.
Жанобимизнинг лаблари орасидан ушбу сўзлар тўкилди:
— Ҳузайманинг гувоҳлиги икки кишининг гувоҳлигига тенгдир.
Оламлар Сарвари айтган бу сўзларга ўша ерда турган бир неча саҳоба ҳам шоҳид бўлишди.
Жаноби Пайғамбар (с.а.в.) отни олдилар. Пулини бадавийга бердилар. Ушандан кейин бу
от «Муртажиз» лақаби билан машҳур бўлиб кетди
1
.
Орадан йиллар ўтганида ҳам Ҳузайма у куннинг азиз хотирасини кўнглида сақлаяжак.
Пайғамбаримизнинг вафотларидан кейин Қуръон оятлари тўпланаётганида,
Тавба сурасининг
охирги икки ояти Расули кибриё жанобимизнинг ҳузури саодатларида ёзилганини айта
оладиган ёлғиз шахс шу Ҳузайма бўлажакдир.
— Бу оятларни Расулуллоҳнинг кўз ўнгиларида ёзганингга гувоҳ келтир, эй Ҳузайма! —
дейишганида:
— Фахри коинот жанобимиз менинг гувоҳлигимни икки кишининг гувоҳлиги ўрнига
қабул қилганлар, сизлар буни биласизлар, — дея жавоб беражак.
Муаммо шундай ҳал этилажак, Расулуллоҳ жанобимизнинг (с.а.в.) севгили биродарлари
Ҳузайма Қуръоннинг охирги ёзилган оятларига имзосини шу хилда босажак.
Do'stlaringiz bilan baham: