Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
177
Йўлида давом этди. Ниҳоят, Мадинага етиб келди. Тўғри Пайғамбаримизнинг ҳузурларига 
борди. Ўзини танитди: 
— Қизимни қутқариш учун келдим. Эвазига мана бу туяларни бераман. Марҳамат, қабул 
қилиб ол ва қизимни менга қайтар, — деди. 
— Хўп, Ақикда қолдириб келинган икки туя нима бўлади унда?! 
Хорис бирдан ҳайратга тушди. Бўлиши мумкин эмас, қаердан билақолди?! Яшин 
тезлигида хаёлидан ўтган бу сўроқлардан кейин эгилган бошини кўтарди: 
— Мен... мен уларни Ақиққа қўйганимни Оллоҳдан бошқа кимса кўрмаган эди, бунга 
аминман. Яна шунга амин бўлдим, буни сенга Оллоҳ билдирган. Сен Оллоҳнинг пайғамбари 
эканингга гувоҳлик бераман! 
Шу тарика Хорис ақлига келмаган, хаёлидан ҳам ўтказмаган динга учбеш сония мулоҳаза 
қилдию кирдиқолди. Қизи ҳақидаги хушхабарни ҳам шу ерда эшитди. Ҳам Ҳақ йўлини топган, 
ҳам Ҳак йўлининг энг буюк Йўлбошчисига қайнота бўлишдек улкан бахтга эришган эди у. 
Бундай бахтли сафарга чиқаргани учун Мавлога шукрлар айтди. 
Энди у бир муддат Мадинада қолажак, янги қабул қилган дини ҳақида маълумотлар олиб, 
ибодатини ўргангач, юртига қайтажак. 
Бу бахтли никоҳнинг яна бир қувончли натижаси шу бўлдики, ғазода қўлга тушган бутун 
асирлар озодликка чиқди. Муҳожирлар ҳам, ансорлар ҳам: «Расулуллоҳ жанобимизнинг 
қариндошларини қўл остимизда қул сифатида тутиб туролмаймиз», дейишди ва ҳаммаларини 
озод қилиб юборишди. Ҳеч кутилмаганда ҳурриятларини қўлга киритган бу инсонлар 
кўрсатилган гўзал муомалалардан хурсанд бўлишди ва Ислом динини мамнуният билан қабул 
этиш бахтига эришишди. 
 
БИР АҲЛОҚСИЗЛИК НАМУНАСИ 
Маккага келган бир йўловчи Бани Мусталиқ билан мадиналиклар ўртасида чиққан 
тўқнашув ҳақида гапириб қодди. Айтишича, мусулмонлардан ҳеч ким талафот кўрмабди, 
биргина Ҳишом ибн Субоба исмли кишини англашилмовчилик туфайли мусулмонларнинг 
ўзлари ўлдириб қўйишибди. 
Бу хабар эшитувчилардан бирига қаттиқ таъсир қилди, ҳатто вужудини титратиб юборди. 
Ўт чақнаган кўзлари, ғижирлаган тишлари унинг хаёлидан яхши нарсалар кечмаётганини 
кўрсатарди. 
Бу одам ўлдирилган Ҳишомнинг укаси Миқйас эди. Вақт ўтказмай йўлга чиқди. Мадинага 
келди. 
— Ислом динини қабул қилиш учун келдим, эй Оллоҳнинг расули, — деди. 
Унинг келишидан барча шодланди. Ислом дини тушунтирилди, шаҳодат калимасини 
айтиб, мусулмон бўлди. Кўп ўтмай, Миқйас акасининг хато йўл билан ўлдирилгани фикрини 
илгари суриб, эвазига ҳақ истади. Албатта, бундай талабга унинг ҳаққи бор эди. Расулуллоҳ 
(с.а.в.) унга бадал тўлашни буюрдилар. 
Ҳишомни ким ўлдиргани аниқ эмас эди. Шунинг учун Нажжор ўғиллари ўзаро келишиб, 
юзта туя тўплашди ва ҳаммасини унга топширишди. Миқйас ҳаётидан хурсанд эди. Йиллар 
давомида тер тўкса ҳам тополмасди бунча бойликни! Йўлда ўзига ёрдам берган одамни 
ўлдирди. Туяларини олдига солди. Ҳам бой бўлганини, ҳам акасининг интиқомини олганини 
тараннум этувчи бир шеър ўқиб, Маккага йўл олди. 
У содир этган жиноят маълум бўлганида ва бу хабар Расули акрамга (с.а.в.) етказилганида, 
Миқйас аллақачон ярим йўлни босиб ўтган эди... 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish