Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
174
Аммо мен Юсуф Пайғамбарнинг (а.с.) да Даси нима деган бўлса, ўшани айтаман: «Менга
лозими чиройли сабрдир. Сизлар айтаётган нарсага қарши ёлғиз Оллоҳ таолодангина ёрдам
сўралур».
Ҳазрати Ойиша сўзларини тугатди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай бирдан Расулуллоҳни
(с.а.в.) ваҳий холати қамраб олди. Кийимларининг бир қисми юзларига ташланди,
бошлари
остига ёстиқ қўйилди.
Ваҳий, ҳойнаҳой, Ҳазрати Ойиша ҳақида бўлса керак! Шу дамда унинг юзида на қўрқув,
на ташвиш аломатлари бор эди. Ахир, Оллоҳ таоло бегуноҳ қулига гунох юкламайдику!
Отасига, онасига яна бир-бир қараб чиқди. Кейинчалик бу хотирасини сўзлар экан, ўшанда
уларни «худди манамана жонлари чиқадиган даражада ҳаяжонли» ҳолда кўрганини айтган эди.
Саййидул анбиёдан (с.а.в.) вахий ҳолати кетгач, пешоналарида йирик тер томчилари
тўпланди. Терларни артар эканлар:
— Муждалар бўлсин сенга, эй Ойиша, Оллоҳ таоло сенинг пок, топтоза эканингни маълум
қилди! — дедилар.
— Оллоҳ таолога беадад ҳамду санолар айтаман! — дея қаршилади бу муждани Ҳазрати
Ойиша (р.а.).
Жанобимиз оятларни ўқиганларида, Ҳазрати Ойиша билан отаонаси севинч кўзёшларига
ғарқ бўлишди. Сўнгра масжидга чиқдилар. Нур сурасидан бўлиб
тушган оятларни у ердаги
мўминларга ҳам ўкиб бердилар:
«Шакшубҳасиз, бу бўҳтонни (вужудга) келтирган кимсалар ўзларингиздан бўлган бир
тўдадир. Уни сизлар ўзларингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар учун
яхшиликдир. Улардан (яъни, бўҳтончилардан) ҳар бир киши учун ўзи касб қилган гуноҳ(га
яраша жазо) бордир. Уларнинг орасидаги (гунохнинг) каттасини кўтарган кимса учун улуғ азоб
бордир. (Эй мўминлар,) сизлар (бу бўҳтонни) эшитган пайтингизда мўмин ва мўминалар бир-
бирлари ҳақида яхшиликни ўйлаб: «Бу очиқ бўҳтонку!» десалар бўлмасмиди?! Бас, агар гувоҳ
келтира олмасалар, у ҳолда Оллоҳ наздида улар ёлғончидирлар. Агар сизларга дунё ва охиратда
Оллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса эди, албатта, сизларни тинмай сўзлаган нарса —
бўҳтонларингиз сабабли улуғ азоб ушлаган бўлур эди. Ўшанда
сизлар уни тилдантилга олиб,
оғизларингиз билан ўзингиз аниқ билмаган нарсани сўйлар ва буни енгил иш деб ўйлар
эдингизлар. Ҳолбуки, у Оллоҳ наздида улуғ (гуноҳ)дир. Уни эшитган пайтингизда: «Бу
(мишмишни) сўзлаш биз учун жоиз эмас. Эй пок Парвардигор, бу улуғ бўхтонку!» десаларингиз
бўлмасмиди?!
Агар
мўмин
бўлсангизлар,
ҳаргиз
унга
ўхшаган
нарсаларга
қайтмасликларингизни Оллоҳ сизларга панднасиҳат қилур. Ва Оллоҳ сизларга ўз оятларини
баён қилур. Оллоҳ илм ва ҳикмат соҳибидир. Албатта, имон келтирган кишилар ўртасида
бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб
бордир. Оллоҳ билур, сизлар билмассизлар. Агар сизларга Оллоҳнинг фазлу марҳамати ва
Оллоҳнинг Меҳрибон ва Раҳмли экани бўлмаса эди (албатта, У
Зот сизларга бу
қилмишларингиз учун азобни нақд қилган бўлур эди). Эй мўминлар, шайтоннинг изидан
эргашманглар. Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, (шайтон) бузуқлик ва ёмонликка
буюрур. Агар сизларга Оллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса эди, сизлардан бирон киши (бирон
гуноҳдан) пок бўлмас эди. Лекин Оллоҳ (фазлу марҳамати билан) Ўзи хохлаган кишини поклар.
Оллоҳ эшитгувчи, билгувчидир». (Нур, 21).
Оятлар ўқилар экан, эшитаётганлардан ҳар ким бир ойдан бери давом этиб келаётган бу
можарода ўзини қандай тутганини ўйлай бошлади. Ҳазрати Ўмар (р.а.) йўлини тутиб,
покиза
кўнглини яна худди ўша порлоқлигича, ўша софлигича сақлаганлар бор эди. Улар ташда ҳам,
Улуғ Мавлогагина аён бўлган кўнгилларида ҳам чиркин мишмишга ўрин бермадилар. Катта бир
имтиҳондан муваффақиятли ўтишнинг мукофотини (булар) имтиҳон соҳиби Улуғ Мавлодан
Унга энг муҳтож бўлинадиган бир кунда, қувонақувона олажаклар. Ҳақиқий маънода хурсанд