www.ziyouz.com кутубхонаси
28
қабиласидан бир заргарга бориб учрашди. Тоғларга бориб, у ерлардан «Изҳир ўти» тўплашга ва
келтириб заргарларга сотишга карор берилди. Куни ҳам тайин этилди.
Ўша куни иккала туясини ансорлардан бирининг боғига келтириб боғлади. Энди ўтни
солишга қоп ва арғамчи ва бошқа нарсалар топиб келиш керак. Шуларни тоиса, кейин заргар
билан бирга ўт теришга кетишарди.
Бу паллада Ҳамза ибн Абдулмутталиб дўстлари билан бирга шу якин ўртадаги бир уйда
ҳамрхўрлик қилиб ўтиришарди. Мезбон аёл ҳам ҳамр таркатади, ҳам қўшиқ куйлайди. Уйга
кирибчиқиб юрганида бир гал кўзи рўпарада турган икки туяга тушади. Сархуш эди. Ҳамзага
қараб икки байт ўқиди. Маъноси бундай эди.
«Эй Ҳамза, семиз туяларга боқ. Уй олдидаги майдонда оёқлари боғли туришибди. Қани,
Ҳамза, қада бўғизларига пичоқни, бўйинларини қонга бўя, энг нафис бўлакларидан ичкилик
учун қозон кабоб ҳозирлашга шошил!»
Ҳамза ўтирган ўрнидан туриб кетди. Қиличини кўлига олди. Бир неча дақиқа ичида иккала
туя қонга беланиб ётарди. Ўркачлари кесилган, жигарлари ажратиб олинган.
— Буларни қовуриб дастурхонга торт! — дея келиб жойига ўтирди.
Салдан кейин Ҳазрати Али елкасида қоп ила қайтиб келдию... кўзларига ишонмай қолди.
Иккала туяси ҳам жонсиз, қонга ботиб ётарди. Нима қиларини билмай, бир муддат лол қолди.
Сўнг кўрганлардан сўраган эди, амакиси Ҳамзанинг иши экани айтилди.
Шошилинч ортига қайтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) хузурларига борганида кўзларидан ёшлар
окарди. Воқеани йиғлаб туриб англатди.
Саййидул анбиё (с.а.в.) ҳазратлари ёнларига Али билан Зайдни (розийаллоҳу анҳум) олиб,
Ҳамза ўтирган уйга бордилар. Киришга изн сўрадилар. «Марҳамат», дейилгач, ичкари
кирдилар. Ўтириш ҳали давом этар, Қадаҳлар бири кетидан бири бўшатилар эди.
Набийлар султони жанобимиз аччиқаччиқ сўзлар айта бошладилар. Ҳамза Расулуллоҳга
(с.а.в.) бошдан оёққача қараб чиқди, кейин оёкдан бошгача қаради ва:
—Сен менинг отамнинг қули эмасмисан? — деди.
Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳамзанинг даҳшатли даражада маст эканини англадилар. Бундай
ҳолда энг тўғри йўл у ердан кетиш эди.
Ўнгача Оллоҳ таоло ҳамр ҳақида бир ҳукм туширмаган эди. Аввал ичиб юрганлар имон
келтирганларидан сўнг ҳам ичишда давом этаверишди. Лекин уни аввалдан ичмайдиганлар ҳам
бор эди. Ичкилик одамни гапирган гапини билмайдиган қилиб қўяди, ақлини олади, ҳушёр
пайти одам уяладиган ишларни ҳам ҳеч бир тап тортмасдан қилдираверади, дейишарди улар.
Ёки яна, аввал ичиб, маст ҳолда қилган ишларию гапирган гапларидан кейин уялиб юрадиган
бир тоифа ҳам бор эди. Ҳазрати Али ва Ҳазрати Абу Бакр ҳеч ичмаганлардан эдилар.
Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) ичкилик келтирадиган бузуқлик ва уятли ҳолларни билганлари
ҳолда, бу мавзуда Оллоҳ юборадиган ахкомни кутганлари учун дўстларига ҳозирча бир нарса
демасдилар. Вақти келиб, бу диннинг Асл Эгаси керакли очиқламани қилишига ишонар
эдилар...
— Эй Али, Фотимага маҳрга нима берасан, — деб сўрадилар Фахри коинот (с.а.в.).
Ҳазрати Али нима ҳам бера оларди. Бутун бойлиги амакисининг қиличила касод бўлган
бўлса. Аслида, отаси Абу Толиб ҳам бой бўлмаган, энди Ҳазрати Али ҳозиргача зўрға кун
кечирар, қўлида сарвати йўқ эди.
Ё Расулуллоҳ, бир отим билан бир совутимдан бўлак ҳеч бир нарсам йўқ, — деди.
Жанобимиз отнинг доим лозим бўлишини айтдилар, совутини сотишини маъқул кўрдилар.
Совут сотувга чиқарилган эди, харидор ҳам топила қолди. Уни Усмон ибн Аффон (р.а.) тўрт юз
саксон дирҳамга сотиб олди. Ҳазрати Али (р.а.) ақчани ҳамёнига солиб, энди уйга жўнайман
деб турганида, орқасидан:
— Бир дақика шошмай тур, эй Али, — деб Усмон ибн Аффон чакириб қолди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |