www.ziyouz.com кутубхонаси
215
тавирлари ўзгаражак, ҳодисалар бошқача бўлажак эди.
МУҚОВҚИСГА МАКТУБ
Бир мактуб Миср малики Муқовқисга ёзилди. Уни олиб бориш вазифаси Хотиб ибн Абу
Балтаога юклатилди. Хотиб Ҳазрати Расулуллоҳнинг (с.а.в.) омонатларини олиб, тезда йўлга
чиқди. Мисрга борди. Муқовқиснинг ҳузурига кириб, хатни тақдим этди.
Муқовқис бу буюк омонатни хурматла олди. Ўпди. Хотибга иззат-икром кўрсатди.
Бир куни ҳузурига насоро поиларини ҳам йиғиб, уларнинг олдида Хотибга мурожаат
қилди:
— Менга биродаринг ҳақида маълумот бер, ҳақиқатдан пайғамбарми? деб сўради.
— Ҳа, у Оллоҳнинг расулидир.
— Хўп. Қавми унга кўп азиятлар етказди, хатто юртидан суриб чиқарди, деяисан. Гапинг
рост бўлса, нега у қавмини дуои бад қилмади?
— Марям ўғли Исо (а.с.) ҳам пайғамбар эмасмиди, эй малик?
— Ҳа, пайғамбар эди.
— Унда айтингчи, қавми уни осиш учун тутганида, Оллоҳ таоло қутқариб осмонга олиб
чиқиб кетаркан, нега у «Оллоҳ уларни йўқ қилсин!..» деб дуои бад қилмади?!
— Тушундим, эй Хотиб. Сен ҳикматли бир инсоннинг ҳузуридан келган ҳикмат соҳиби
экансан, деди Муқовқис уни тақдирлаб.
Кейин у Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазратларига атаб совғалар ҳозирлади. Йўлда биронбир
таҳликага учрамасин, деб Хотибга одамларидан қўшиб берди. Ширин тил ва очиқ юз ила
кузатиб қолди.
Муқовқис Ислом динини қабул қилмади. Аммо, айни чоқда, назокатини ва тадбирни ҳам
қўлдан бермади, ҳеч бўлмаса, кўнгилни оғритмади.
Хотиб йўлда бирон кор-ҳолсиз, эсономон Мадинага етиб кедди. Вужуди ниҳоятда ҳорғин,
аммо кўнгли ҳузурли эди. Вазифасини адо этди, Муқовқиснинг саволларига етарли жавоблар
берди, билганича Ислом динини ва Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобимизни танитишга муваффақ
бўлди. Муковқиснинг имои келтириши қолгаи эди холос, аммо бунга кимсанинг кучи етмайди.
Улуғ Оллоҳимиз севикли пайғамбарига: «Сен хоҳлаган кишиларингни ҳидоятга эриштира
олмайсан, факат Оллоҳ истаган кишисини ҳидоят қилади», деган хукми айниқса Хотибга янада
тааллуқли эди. Келтирилган совғасаломларни Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) тақдим этди.
Ҳадялар орасида опа-сингил икки чўри ҳам бор эди. Набиййи акрам (с.а.в.) улардан Мория
исмлисини ўзларига олдилар, Сирин исмлисини Хассон ибн Собитга бердилар.
Келажакда Мория Пайғамбар жанобимизнинг охирги фарзандлари бўлмиш Иброҳимнинг
онаси бўлажак.
Тобеинлар даврининг машҳур олимларидан, хоссатан туш таъбири масаласида фавқулодда
бир қобилиятли Муҳаммад ибн Сирин эса, иккинчи чўрининг фарзанди сифатида дунёга
келажакдир.
Муқовқис юборган «Дулдул» лақабли оқ ҳачир Жанобимизнинг куёвлари Али ибн Толибга
(р.а.) берилди. Охирида бир жуфт сахтиён махси қолган эди. Уни Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзларига
кийишга айирдилар. (Ибн Касир. «Сияр», 3/514.)
Do'stlaringiz bilan baham: |