Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
161
менгадир. 
Гап шу ерда узилди. Убайдуллоҳ тўғри ва ўринли бир қарорга келдим деб овунса, неча 
йиллар бир ёстиққа бош қўйган эрининг бу хосиятсиз қароридан Умму Ҳабибанинг юракбағри 
эзилди, ловлов ёнди. 
Бир пайтлар Қурайш қабиласини бутларга қурбонлик сўяётганларида кўрган ва ҳақ динни 
топиш учун Маккадан чиқиб кетган тўрт кишидан бири эди Убайдуллоҳ. «Инсонлар бутларнинг 
қули бўлолмайди. Келинглар, Оллоҳ рози бўлган Иброҳим динини қидирайлик», деган ва шу 
қарорда тўртовлон шахарни тарк этишган эди... 
Убайдуллоҳ бир муддат чеккаларда юргач, насоро бўлиб қайтди Маккага. Кейинчалик 
Расулуллоҳ (с.а.в.) хузурларида шаходат келтириб мусулмон бўлди, мушриклардан унга етган 
азиятларга севасева чидади, динини химоя қила билиш ғояси ила Ҳабашистонга хижрат этди! 
Убайдуллоҳнинг эндиги харакати шу боисдан мусулмонларни қаттиқ ўкситди. 
— Эсҳушингни йиғиб ол, эй Убайдуллоҳ. Жинни-пинни эмассан хархолда, — дейишди 
шериклари. Лекин у: 
— Аклим жойида эканига бундан ортиқ далил бўлиши мумкинми?! Қаранглар, мен 
кўзимни очдим, сизлар хали ҳам пирпиратиб турибсизлар! — дея жавоб берди. 
«Кучук бола кўзи юмук туғилади, бир неча кун қовоқлари пирпираб туради». Бу ибора 
нима қилганини, нима килишини билолмай хайронлол турган кишиларга нисбатан 
ишлатиладиган зарбулмасалдир. Убайдуллоҳ бундан кейин маккалик дўстлари билан хар 
учрашганида уларга бу зарбулмасални такрорлаб, уларни залолат йўлида адашиб юрувчилар 
ҳисоблаб келди. 
Илгари ичкилик ичарди. Насоро бўлгач, баттар ружу қўйди. Ҳаётининг сўнгги кунларини 
кўздан кечирса, кун сари ҳалокат боткоғига ботаётганини сезиши мумкин эди. Бироқ, 
таассуфки, унда фикрлаш эшиклари беркитилган эди. Мусулмонларнинг: 
— Кел, эй Убайдуллоҳ, тавба қил. Биз ҳам сен учун Мавлоимизга ёлворайлик! деган 
таклифларига оғзидан шароб хиди анқиган ҳолда, лаб буриб жавоб бсрарди. Аҳволига ачиниб 
боқкан кўзларга у ҳам ачиниб бокарди. 
Йўллар шу зайл айрилди! Факат, шундан сўнг Убайдуллоҳ кўп яшамади. Ёқасига ёпишган 
ажал уни бу дунёдан олиб, хисоб ва жазо оламининг қонқасидан киритиб юборди. Убайдуллоҳ 
ватанидан ва динидан маҳрум бўлиб, ғарибликнинг энг тубан боскичида айрилди дунёдан. Қора 
тупроққа қора юз билан кирди. 
Умму Ҳабиба тул қолди. Бир пайтлар севиб ҳурмат қилган, бироқ динини ўзгартирган 
кундан бошлаб кўнгли бирдан совиган эрини кўзидан ёш тўкиб, сўнгги манзилга кузатди. Ҳақ 
дин ошиғи бўлган бир инсон абадий саодатга эришай деб турган пайтда бундай бахтни йўқотиб 
дунёдан кетганига ўксибўксиб йиғлади. Энди унинг ортидан раҳмат тилакларини юбориш 
имкони ҳам колмади. 
Қавмини бир бармоғида ўйната оладиган кобилиятдаги Абу Суфёндай бир одамнинг қизи 
мусофир юртларда тул бўлиб яшайди энди. Маккага қайтиб боролмайди. Қолган умрини шу 
ерда, шу шартлар остида ўтказади, пешонасига ёзилганини кўради. 
Ҳафталар, ойлар шу йўсин бир-бирини қувиб ўта бошлади. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish