* * *
Қароқчилар қолган ўнта туя билан бирга Абу Заррнинг хотинини ҳам олиб кетишган эди.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
158
Кечаси хотинни бир жойга боғлаб, ўзлари уйкуга кетишди. Аёл уларнинг донг қотиб
ухлаганларига қаноат ҳосил қилгач, уринаурина арқонни ечди. Туяларга яқин келди. У қўл
теккизган туя бўкирар, минишга қўймас эди. Ниҳоят, бир туя овоз чиқармади. Лайло унинг
устига минди ва турғизди. Туянинг бошини Мадина тарафга буриб, ҳайдади.
— Оллоҳим, агар қутулиб қолсам, сенинг ризолигинг учун шу туяни сўяман, — деди.
Эрталаб вақтли уйғонган ғатафонликлар Лайлони жойидан топишолмади. Битта туя ҳам
йўқ эди. Қочибди! Кетидан одам қўйишди. Изқуварлар бўш қўл билан қайтишди.
Одамлар Лайлони Мадинагача олиб келган «Абдо» исмли туяни дарҳол танишди. Расули
акрамга (с.а.в.) хабар жўнатишди. Аёл:
— Эй Оллоҳнинг Пайғамбари, мабодо қутулсам, бу туяни Оллоҳ йўлида қурбон қиламан,
деб ният қилдим, — деди.
Жанобимиз кулимсирадилар:
— Яхшиликка мукофотингми бу! Оллоҳ сенга буни минишни насиб этсин ва қутқарсину,
сен уни тутиб сўйгин!
Кейин сўзларига шундай қўшимча қилдилар:
— Шуни яхши билгинки, Оллоҳга исёнда назр йўқ. Ўзинг эгаси бўлмаган бир нарсани ҳам
назр қилолмайсан. Бу туянинг эгаси менман, ахир. Қани, энди оилангга қайтганингни Оллоҳ
муборак айласин.
Бу воқеа тарих китобларига «Зу Қорад ҳодисаси» номи билан кирди.
* * *
Авс ибн Сомит анча қариб қолди. Бироқ қарилик ёлғиз ўзи келмади, балки ўта ичи торлик,
сержаҳллик, ҳолсизлик каби хасталикларни ҳам олакелди. Бўларбўлмас ҳар нарсага жаҳли
чикар, қаршисидаги кишини хафа қилар эди. Оиладаги тотли кунлар ортда қолди, ҳузурҳаловат
йўқолди.
Бир куни Хавла эрига нимадир дедию балога қолди. Авснинг тепа сочи тикка бўлиб,
бақира кетди. Энг ёмони — хотинига:
— Бундан кейин сенинг баданинг менга онамнинг бадани кабидир, — деб юборди.
Араблар одатига кўра, бундай ибора талоқнинг бир шакли эди. Хотинини никохи ҳеч
қачон ҳалол бўлмаган аёлга ўхшатган киши уни қўйиб юборган ҳисобланарди.
Хавланинг миясига қон қуйилди гўё. Неча йиллар яшаб келган бир оила ҳеч бир сабабсиз
бузилсая?!
Орадан ҳеч қанча ўтмай Авс жаҳлидан тушди ва қилган ишига пушаймон еди. Ўзику
хотини жаҳлни чиҚарадиган бир нарса сўрамаган, ҳар қандай хотин эридан исташи мумкин
бўлган бир ишни истаган эди. Шунга зарда қилмаса ҳам бўларди. Вазиятни юмшатиш учун
айни таклифни ўзи қилиб кўрди, лекин энди Хавла рози бўлмади.
— Бундан буён Расулуллоҳ жанобимизга бориб, у кишининг бу борада нима дейишларини
билмагунимизча бирга бўлишимиз мумкин эмас, боринг, у зотдан маслаҳат сўранг, — деди.
Авс кўнмади.
— Валлоҳи, мен Жаноби Пайғамбаримизга бу иш учун боришдан уяламан, — деди.
Ҳолбуки, уялиш билан иш хал бўлмайди. Ўртада дард бор экан, унга даво топиш лозим.
— Ундай бўлса, ўзим бориб ҳолимни арз қиламан, — деди Хавла.
Мавлосига ёлвораёлвора йўлга тушди. Фахри коинот жанобимизнинг қаердаликларини
суриштирасуриштира излаб топди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Ойиша онамизнинг уйларида эканлар.
Изн сўраб, кирди.
— Ё Набийаллоҳ, Авс менга уйланганида ёш, кўхликкина бир аёл эдим. Унга бир неча
фарзанд туғиб бердим. Энди қаридим. Шу ёшимда ножоиз гап айтиб, меникимсасиз ташлаб
қўйди. У билан турмушимизни давом эттиришим учун бир қулайлик кўрсатсангиз, мамнун
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |