Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
* * * 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
214
Сал кейин Ҳерақл Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) элчилари Диҳяни 
ҳузурига чақирди. Ҳадялар бериб, йўлга кузатди. Аммо жавоби мусбат бўлдими, манфий 
бўлдими — номаълум қолди. Сўнг саройга давлат аъёнларию дин пешволаридан бир гуруҳини 
чорлади. 
— Эй Рум миллати! Тўғри йўлни топишни, саодат тожини кийишни ва мулкингизнинг 
қўлларингизда қолишини орзу қиласизларми? — деб сўради. 
— Албатта, — деб жавоб қилишди. 
— У ҳолда бу пайғамбарнинг динини қабул этинглар. 
Бу сўз ҳозир бўлганларга ёмон таъсир кўргазди. Вағирвуғур кўтариб, орқаларига ўгирилиб 
олишди. Ёввойи эшаклар каби, бетартиб, ўзларини эшикларга уришди. Бу ҳаракатлари билан 
гўё Ҳерақлга норозилик билдирган бўлишди. 
Эшиклар Ҳераклнинг амри ила аввалроқ маҳкам қулфлаб қўйилган эди, қанча зўр 
беришмасин, ташқарига чиқишолмади. 
Улардаги бу нафрат ифодасини кўрган Ҳеракл буюриб ҳаммасини кайтадан ҳузурига 
тўплади. Аъёнлар ва дин пешволари подшоҳларига юзланишди. Аммо энди кайфиятлари йўқ, 
аҳволлари паришон эди. Ишонган дўстларидан кутилмаганда ханжар еган одамлардай, 
ҳафсалалари пир... 
Ҳеракл совуққонлик ила уларни бир-бир кузатиб чиқди. Ҳолатида фавқулодда ҳеч нарса 
йўқ, хаяжонсиз... 
—Сизларни имтиҳон қилдим, —деди. 
—Динларингизга қанчалик боғлиқликларингизни билмоқчи бўлдим. Англадимки, сизлар 
ишончларингизда самимий инсонлар экансизлар. 
«Ибн Абу Кабша» Пайғамбаримизнинг лакабларидан биридир.
Бу сўзлар у одамларнинг қарашларини ўзгартирди. Юзларидаги таранглик юмшади. 
Мамнуниятларини ва итоатларини ифода этиб, шоҳ қаршисида саждага кетишди. 
 
* * * 
Диҳя Ҳерақлдан иззат-икром кўриб Мадинага қайтди. Расули акрамга (с.а.в.) ва ўзига 
аталган совғасаломларни олиб борарди. Йўлда Жузам қабиласидан бир гуруҳ қароқчи унинг 
йўлини тўсди. Диҳя уларга ўзини танитишга ва вазифасини англатишга роса уринди, лекин 
тинглайдиган одам топилмади. 
— Қани, устингдагиларни еччи, кўрайлик, — дейишди. 
— Бермайман, кучларинг етса, келинглар, ўзларинг олинглар! 
Бундай катталикнинг оқибати Диҳянинг ўлими бўлиши мумкин эди. Шунча одамга қарши, 
ахир, бир ўзи нима қила оларди? Қароқчи ўз номи билан қароқчи. Мақсадга етиш учун одам 
ўлдиришдан ҳам тоймайди. Айниқса, сўраганларини ўз ихтиёри билан бермаса. 
Тез устига ёпирилишди. Эгнида нима бўлса, ҳаммасини ечиб олишди. Биттагина эски 
кийимда қолдиришди. Ўзига ва Жаноби Расулуллоҳга тегишли бўлган хадяларни ҳам битта 
қўймай шилишди. Диҳяга қолгани — чекилган шунча заҳмат, оқизилган шунча тер ва бир уюм 
алам бўлди... 
Қароқчилар омадлари чопиб, ишсизмашаққатсиз мўмайгина мулкка эга бўлиб 
олганларидан мамнун ҳолда қайтишаркан, ичларидан биттаси: 
— Жонингни ўзингга қолдирганимизга шукр қил, эй кўркам йигит, — деб бақирди. 
Дархақиқат, у рост сўзлаётган эди. Шу онда Диҳяни ўлдирамиз дейишса, уларни тўсадиган 
ҳеч бир кимса йўқ эди. Бу иш уларга бир товуқни бўғизлашчалик ҳам қийин эмасди. 
Диҳя шу алфозда Мадинага кириб келди. Тўғри Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобимизнинг 
ҳузурларига борди. Кетганидан то қайтиб келгунича ўтган воқеаларни бирмабир айтиб берди. 
Маълум бўлдики, келгусида румликларнинг ва Ҳерақлнинг мусулмонларга нисбатан 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish