www.ziyouz.com кутубхонаси
210
уйларидан бирига жойлаштирдилар. Масжидга бориб, икки ракат намоз ўқидилар. Сўнгра уйга
қайтиб, истироҳатга чекилдилар.
Набиййи муҳтарам жанобимизнинг сафардан янги бир хотин олиб келганларини эшитган
мусулмон аёллар ҳам уни бир кўриш, ҳам хуш келибсан дейиш учун зиёратига кела бошлашди.
Янги келинни кўришга келганлар орасида таниб бўлмас даражада ўраниб олган бир хотин ҳам
бор эди. Расули акрам (с.а.в.) у хотиннинг изидан бориб, йўлда тўхтатдилар.
— Сафиййа қандай экан? — деб сўроқладилар. Ўранган хотин ортиқ ўзини яшириши
бефойда эканини билди. Хаёлига келган гапни айтди:
— Қандай бўларди, бир яҳудийнинг қизи...
Бу аёл Ҳазрати Ойиша (р.а.) эди. Жавоби унча яхши эмасди. Жаноби Расулуллоҳнинг
(с.а.в.) кўнгилларига ёқадиган сўзни топиб айтса бўларди. Чунки Ҳазрати Сафиййанинг бутун
хусусияти «бир яҳудий қизи» эканидангина иборат эмасди. Масалан, «Жуда тўзал аёл экан»,
дейилса, бу таъриф ҳақиқатнинг том ўзгинаси бўларди. Худди шунинг учун ҳам Расули акмал
унга жавоб ўлароқ:
— Ундай дема, эй Ойиша, мен унга Исломни таклифэтганимда, ўша заҳоти қабул этди ва
самимиятла мусулмон бўлди, — дедилар.
Албатта, Ҳазрати Ойиша ўзига бир шерик чиққани сабабидан шундай деди. Устига устак,
бу шерик дарҳақиқат қусурсиз даражада гўзал эди.
ҚОТИЛ ШОИР
Араб шоирларидан Абдуллоҳ ибн Хатал Ислом динига кирди ва Мадинага ҳижрат қилди.
Бу нарса мўминларни шодлантириб юборди. Қурайш орасида эътиборли бир шоирнинг
Исломни қабул қилиши, албатта, қувончли ҳолда.
Жаноби Пайғамбар (с.а.в.) бир куни уни закот тўплашга юбордилар. Ибн Хатал ҳаётидан
хурсанд эди. Ҳузоа қабиласидан бир киши унга ёрдамчи қилиб берилди, борган жойларида ҳам
хурматэътибор кўришди.
Закот ва садақа сифатида бутун бир сурув тўпланди. Сурувни олдиларига солиб, Мадинага
қайтишди. Бир ерга етганларида дам олишга тўхташди. Ибн Ҳатал шеригини чақирди:
— Ҳов анов семиз қўйни кўряпсанми? — деди.
— Ҳа, кўряпман.
— Тез уни сўйиб, кабоб ҳозирла. Мен пича ётиб, дамимни олволаман. Уйғонганимда
емагим тайёр бўлиши керак.
«Шунча қўйдан ҳеч бўлмаса биттасида менинг ҳақким бўлиши керак, ахир», деб ўйлади у.
Асал тўплаган одам бармоғидаги юқини ялайдида.
Ибн Хатал қулай бир жой топиб узанди. Чарчаган экан, тезда ухлаб қолди. Уйқуси нечоғли
тотли бўлса, уйғонгач, еяжаги кабоб ҳам увдан қолишмаслиги табиий эди.
Орадан хийлагина вақт ўтиб, орзиқиб уйғонди. Бир икки чуқур нафас олиб, ҳавони
искалади. Кабобнинг ҳиди йўқ. Юзи буришди. Ўрнидан туриб қараса, ёрдамчиси ҳам узала
тушиб ухлаб ётибди! Қони қайнади.
— Ҳой ҳузоалик, қани, ўрнингдан турчи! — деб бақирди.
Қаёқда? Уйғонмади. Ибн Хатал унинг тепасига бориб, оёғи билан туртди: «Ўликмисан ё
тирикмисан, сендан сўраяпман?!» деди гўё.
Ҳузоалик сапчиб ўрнидан турди. Лекин ҳали уйқуси очилмаган, гаранг эди. Нима
гаплигини дабдуруст англаёлмай турди.
— Ҳа, нима бўлди?! — деди талмовсираб.
Ибн Ҳатал ҳали ҳам асабий ҳолатда эди.
— Мен сенга битта қўйни сўйгин, деб айтмадимми? Кабоб қил деб буюрмаганмидим?
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |