www.ziyouz.com кутубхонаси
211
— Ҳа, шундай деган эдинг, лекин сенга келган уйқу мени ҳам элитибди, — деб жавоб
қилди ҳузоалик.
Ибн Хатал бу жавобдан баттар тутокди. Шиддат 6илан ҳузоаликнинг устига ташланди.
Оғир бир мушт туширди. Кетидан иккинчи, учинчи муштларни солар экан, «Тушундим, сенинг
адабингни бериб қўйиш лозим экан!» дерди ҳадеб.
Ҳузоалик кетма-кет ёғилаётган зарбалардан ўзини қўримоқчи бўлгани билан эплаёлмади,
ниҳоят ерга чўзилиб қолди. Орадан икки-уч дақиқа кечаркечмас, нафаси ҳам тинди. Шўрлик
ҳузоалик охири ўлим билан тугайдиган сафарга чиққанини билмаёқ қолди.
Салдан кейин ибн Хатал ўзини босиб, қилиб қўйган ишини ўйлай бошлади. Бир одамни
айбсиз ўлдиришнинг жазоси нима эканини у биларди. Тез бир қарорга келди. Подани олдига
солиб, «Қайдасан, Макка?» дея йўлга тушди. У шошиларди. Ҳузоаликнинг жасади топилиб, то
Мадинага хабар етиб боргунча таҳликадан йироқлаб олиши керак.
Энди унинг Ислом динига боғлиқлиги қолмайди, ҳатто Жаноби Пайғамбаримизни
ҳақоратлаб шеърлар айта бошлайди, мушрикларни мамнун қилади. Ўлдирилган ҳузоаликнинг
интиқомини олишга бел боғлашгани тақдирда ҳам мусулмонлар уни қўлга олишолмасди. Ахир,
ортида Макка халқи турган бир шоир нимадан қўрқади?!
ҲЕРАКЛГА МАКТУБ
Хайбардан қайтгач, Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) Рум подшоҳи Ҳераклга бир мактуб
ёздирдилар.
— Ё Расулуллоҳ, улар муҳрсиз хатни ўқишмайди,— дейишди билганлар.
Шунда Фахри коинот жанобимиз (с.а.в.) ўзларига бир узук ясаттирдилар. Узукнинг кўзига
уч сатр ҳолида «Муҳаммадур Расулуллоҳ» деб ёздирдилар. Уст сатрда «Оллоҳ», ўртада
«Расул», ост сатрда «Муҳаммад» лафзлари ёзилди. Мактуби шариф шу муҳр ила муҳрланди.
Диҳя ибн Халифанинг қўлига тутқазиб, Бусро амирига етказишни буюрдилар. У эса, ўз
навбатида, Рум подшоҳи Ҳераклга топшириши лозим эди.
Диҳя вақтни ўтказмасдан йўлга чиқди. Олис йўлни босиб ўтиб, Бусрога етди. Бу қасабага
бир замонлар машҳур Шом сафари чоғи Расулуллоҳ жанобимиз амакилари Абу Толиб билан
бирга келганлар.
Диҳя амирнинг ҳузурига борди, келиш сабабини англатди. Олиб келган муқаддас
омонатини унга топширди.
— Оллоҳнинг расули Муҳаммаддан (с.а.в.) сизларнинг подшоҳингиз Ҳераклга мактуб, —
деди.
Ҳорис омонатни олди, сўнгра:
—Бу мактубни ўзинг олиб борганинг тўғри бўлади. Чунки Ҳеракл шу онда Қуддусдадир,
— деди.
Таклиф маъқул эди. Енига қўшиб берилган одам билан бирга Диҳя: «Қайдасан, Қуддус?!»
дея ҳаялламай йўлга чиқди. Юраюра муқаддас тупроқларга етди. Мактуби шарифни
Ҳераклнинг кўлига топширди. Давлатнинг бир неча аъёнлари иштирокидаги бир мажлисда
мактуб ўқилди:
«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм (Меҳрибон ва раҳмли Оллоҳ номи ила бошлайман).
Оллоҳнинг қули ва расули Муҳаммаддан Рум халқининг буюги Ҳераклга.
Салом ҳидоятга юрган кишигадир. Бундан сўнгра...
Мен сени Ислом динига даъват қиламан. Исломга кир, саломат қолгайсан. Оллоҳ эса сенга
мукофотини икки қат қилиб беради. Агар юз ўгирсанг, бутун халқингнинг гуноҳи сенинг
бўйнингдадир». «Эй Китоб аҳли, бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз —
ёлғиз Оллоҳгагина ибодат қилайлик. Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир-
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |