Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
22
бўлди энди. 
Шу баҳона асҳобнинг зеҳнига яна бир нарса жойлашди: садақа тарқатиш ғояси билан 
уйиниўчоғини хонавайрон қилишга асло ҳожат йўқ экан. 
* * * 
Молдунё ва бойлик хирси одамни закот бермасликдек бир ҳолга тушириб қўйишини 
англатиб, Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай дедилар:
Закотини ўтамаган сарват соҳибининг пули дўзах оловида қиздирилади, лахча чўғ ҳолига 
келтирилади. У билан биқинлари ва пешонаси куйдирилади. Бу иш узунлиги эллик минг йил 
бўлган бир кунда қуллар орасида Оллоҳ таоло ҳукми ўқилгунига қадар давом этади. Кейин унга 
жаннатга ё жаҳаннамга элтадиган йўл кўрсатилади. Туяларининг закотини бермаган киши эса, 
тептекис ерга ётқизилади, закоти чиқарилмаган туялар унинг устидан тепкилаб-эзғилаб ўтади. 
Энг охирги туя ўтганидан кейин олдингилар яна қайтадан ўта бошлайди. Бу иш ҳам узунлиги 
эллик минг йил бўлган бир кунда Оллоҳ таоло қуллар орасида ҳукмини ўқигунига қадар давом 
этади. Сўнгра унга жаннатга ё жаҳаннамга элтадиган йўли кўрсатилади... 
Бу мавзудаги яна бир суҳбатлари хотираларга бундай нақшланди: 
— Қиёмат куни туя ўз эгасининг олдига энг семирган пайтдаги ҳолида келади. Вақтида 
ҳаққини бермагани учун уни товони билан босади, эзғилаб ўтади. Қўй келади эгасининг олдига, 
у ҳам энг семирган пайтдаги ҳолида бўлади ва туёқлари билан босиб, шохлари билан сузиб 
ўтади. Унинг ҳақларидан бири чанқаган пайтида суғорилмаганидир. 
Кейин Набиййи акрам (с.а.в.) сўзларини бундай давом эттирдилар: 
— Ишқилиб, бирортангизни қиёмат куни маъраган қўйини елкасига орқалаган ҳолда 
кўрмайин. Мени кўрган заҳоти: «Ёрдам бер, ё Муҳаммад!» дейди, мен эсам у пайтда сизларга 
ҳеч иш қилиб беролмайман, вақтида сенга таблиғ қилган эдим, дейман. 
Жанобимизнинг (с.а.в.) закот ва садақа мавзуидаги ушбу сўзлари ҳам қулоқларга сирға 
бўлди: 
— Фақат икки кишига ҳавас қилинади: бири Оллоҳ унга мол берган, уни ҳақ йўлда 
харжлашга ғайрат қилган одам, иккинчиси, Оллоҳ унга фойдали илм берган, у эса ўша илми 
билан ҳукм этадиган ёки бошқаларга ўргатадиган одамдир. 
* * * 
Закотга молнинг энг ёмонини ажратиш ҳоллари ҳам сезилди. Бунда ҳам яхшилик 
қилинган, вазифа адо этилган бўлади ҳамда қўлдан борлигийўқлиги унча билинмайдиган мол 
чиққан бўлади. 
Масалан, боғдаги хурмолардан фақир мусулмонларга хурмо боғламлари юборганлар ҳам 
бор эди. У боғламлар масжидга осилар, келганкетганда муҳтожлар биттаданиккитадан олиб 
ейишар эди. Бир куни Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) деворда осилиб турган хурмо боғламларини 
кўриб, ҳассалари билан унга ишорат қиларканлар: 
Бунинг эгаси хоҳласайди, янада яхшисини юборган бўларди. Энди ўзи ҳам қиёматда 
мана шунақа ёмон хурмо ейди, — дедилар. 
Бу мавзуда тушган оят масалага яна ҳам ойдинлик киритди: 
«Эй мўминлар, касб қилиб топган нарсаларингизнинг ҳалолпокизаларидан ва Биз сизлар 
учун ердан чиқарган нарсалардан инфоқ-эҳсон килингиз! Эҳсон қилиш учун улардан ўзингиз 
фақат кўз юмиб туриб оладиган — пастнопокларини танламангиз! Ва билингизки, албатта, 
Оллоҳ беҳожат ва ҳамду санога лойиқ зотдир». (Бакара, 267.) 
Кўзи очиқ одам ололмайдиган даражада ёмон ва қадрсиз молларни садақа тарзида 
беришлар шу тариқа ўнгланган, Оллоҳнинг розилигига эришишни орзу киладиганлар яхши ва 
чиройли молларидан садақа ва закот беришлари талаб қилинаётган эди. 
Бойларга закот буюрилгач, закотга ва садақага молларнинг ёмони ва қадрсизини ажратиш 
тақиқлангач, фурсатдан фойдаланиб, тиланчиликка ўтиб олганлар ҳам бўлди. Жаноби 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish