www.ziyouz.com кутубхонаси
19
оламидаги ўрнини олган эди...
Жундаб ўша ерга дафн этилди. Унинг ҳижрат нияти ила йўлга чиққани, аммо бунга
эришмай йўлда вафот этганининг хабари Мадинага ҳам етиб борди. Баъзилар:
— Эҳ, илгарироқ йўлга чиқиб, ҳижрати ярим йўлда узилиб қолмаганида, мухожирлар
тоифасига қўшилиб мукофотини тўлиқ олганида қанчалик яхши бўларди, — дейишди.
Лекин бу масалада тарозига қўйиладиган нарса Жундабнинг нияти, ихлоси эди. Зоҳиран,
хижрат ярим йўлда қолди, йўлнинг ўртасига ҳам етмасдан ажал келди. Аммо малакут оламида
бу йўлчилик қандай баҳоланган, қанақа муомала кўрган экан?..
Масала Қуръон оятлари билан ҳал қилинди. Оллоҳ таолонинг каломи бу ҳодисага
ойдинлик киритиш учун Набийлар сарварининг (с.а.в.) қалбларига қуйилди:
«Ким Оллоҳ йўлида ҳижрат килса, Ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни
топгай. Ким уйидан Оллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда)
унга ўлим етса, муҳаққақки, унинг ажримукофоти Оллоҳнинг зиммасига тушар. Оллоҳ
мағфиратли, меҳрибон зотдир» (Нисо, 100).
Бу орада яна «Умму Қайснинг муҳожири» деган ном ҳам чиққан эди. Гап асносида баъзан
шу ибора тилга олиниб турарди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам эшитдилар.
Воқеа бундай бўлган: Маккада Умму Қайс исмли чиройли бир аёл бор эди. Бир киши уни
севиб қолиб, уйланиш таклифини қилган. Лекин рад этилган. У одам «Хўп, майли», деб
қўяқолмаган. Иккинчи, учинчи дафъалар ҳам келган. Умму Қайснинг остонасига танда қўйиб
олган. Охири у хотин:
— Мен Оллоҳни ва расулини деб Маккадан кетишга қарор бердим. Агар мутлақо
уйланишни истаса, Ясрибга бориши лозимдир, — деган ва ўзи ҳижрат қилган.
Ошиқ бу муждани олгани заҳоти бир қарорга келиб, у ҳам йўлга чиққан. Макка билан
Мадина орасидаги масофани шундай бир савдонинг оташини сўндириш учун кесиб ўтган.
Умму Қайс Оллоҳга ва расулига қовушиш учун ҳижрат қилгани, у одам эса, Умму Қайсга
эришиш ниятида ортидан йўлга чиққани элга ҳам ошкор бўлган ва унга «Умму Қайснинг
муҳожири» лакаби берилган эди.
Воқеа айтиб берилгач, Расули акрам (с.а.в.) бундай марҳамат қилдилар:
— Амаллар ниятларга қараб баҳоланади. Инсонга ҳам фақат ниятидаги берилади. Шундай
экан, ким Оллоҳни ва расулини деб ҳижрат қилса, бу ҳижрати Оллоҳга ва расулига оид
сифатида қайд этилади. Кимнинг ҳижрати қўлга киритиладиган дунё молига ва ё никоҳига
оладигани хотинга йўналган бўлса, унинг ҳижрати ҳам ўзи ҳижрат этган нарсага оид сифатида
кайд этилади.
* * *
Рамазон ойи чиқиб, шаввол кирди. Тошомга қадар куёшнинг тафтидан ёнганқоврилган
Мадинага, нихоят, бир оз шом салқинлиги туша бошлади.
Бани Нажжор уруғидан Салим ибн Умайр беихтиёр:
— Кунингни кўрсатаман сен қари хўкизнинг! — деб юборди ва тишларини бир-бирига
қаттик босди.
Олдидан яҳудий шоирларидан Абу Офак ўтиб қолди, у бу ердан айланиб, ўзининг
маҳалласига, Амр ибн Авфнинг уйига томон илгарилар эди. Охирги пайтлари шу яҳудий
чолнинг тили жуда узайиб қолди. Жаноби Пайғамбаримизга ишонишгани, у кишининг
амрларига бўйинсунишаётгани учун кўпдан бери мадиналикларни айблайдиган, устларидан
куладиган қилиқ чиқарди. Ўзи бир юз йигирма ёшга кирган. Энди қаридим, бир чеккада тинч
юрай, демасдан, ҳали ҳам кучайганикучайган. Салимнинг тишлари ғичирлаши шундан эди.
Ўша кеча Салим хуфтон намозидан кейин Бани Нажжор маҳалласидан чиқиб.
Асассизсадосиз Амр ибн Авф махалласига қараб юрди. Ўнгдасўлда кезди. Уй олдиларида,
хилват жойларда гаплашиб ўтирганларга қулоқ солди. Абу Офакнинг овозини излади. Ниҳоят,
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |