Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
23
Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай тубанликдан қайтариб: 
— Бир кишининг арқон олиб, эрта тонгдан тоққа бориши ва ўтин тўплаб, келтириб 
сотиши, топганининг бир қисмини еб, бошқа қисмини садақа қилиши унгабунга қўл очиб 
тиланишидан яхшидир, — дея марҳамат этдилар. 
Бу гапларни эшитганлар аввалроқ нималардир сўраб келган одамга Пайғамбар (а.с.) 
уйидаги нарсалардан баъзисини соттириб, пулига болта олдириб, ўтин териб сотишга 
юборганларини эслашди. 
Аммо Жаноби Расулуллоҳнинг ўзлари ҳам, оила аъзоларию акроболари ҳам закот ва 
садақа олишлари мумкин эмасди. Улар бундай бир нарса олсалар ҳам, садақа ўлароқ қабул 
этилмас ва бошқатдан беришлари лозим бўлар эди. Шунинг учун на уларга бирон нарса берилар 
ва на улар олишар эди. 
Жаноби Хотамул анбиё (с.а.в.) бир куни ердан бир хурмо топиб олдилар. 
— Бунинг садақа бўлиши эҳтимолидан қўрқмасайдим, ердим, — дедилар. 
Кейинроқ яна бу борада бундай марҳамат қилдилар: 
— Баъзан уйда ётоғим хонасида хурмо кўраман. Лекин садақа бўлиб қолиши эҳтимолидан 
қўрқиб, ейишдан тийиламан. 
Мўминлар орасида баъзан ҳадяни қайтариб: «Мендан ҳам муҳтожроққа бер», дейдиганлар 
ҳам бор эди. Умар ибн Хаттоб (р.а.) ора-сира унга Расулуллоҳ (с.а.в.) бирон нима бермоқчи 
бўлсалар, шундай жавоб қилган эди. Бир марта яна шундай қилмоқчи бўлганида, Саййидул 
анбиё (с.а.в.) унга бундай дедилар: 
Буни олда, ишлат. Ёки сен ҳам бошқасига садақа қилиб юбор. Кўз тикмасдан, илинж 
қилмасдан... мана шундан эхтиёт бўл! 
* * * 
Абу Талҳа келди. 
—Марҳабо, эй Абу Талха, — деб кутиб олдилар Сарвари коинот. — Нима гапинг бор эди? 
—Эй Оллоҳнинг расули, Жаноби Мавло: «Суйган нарсаларингиздан инфоқ-эҳсон қилиб 
бермагунингизча харгиз яхшиликка (жаннатга) етмагайсиз», (Оли-Имрон, 92) деб марҳамат 
қилган. Менинг энг севган молим «Байрахо» деган боғимдир. Уни мен Оллоҳ розилиги учун 
садақа сифатида айирдим. Сиз уни энди энг лойиқ бўлган йўлда ишлатинг. Мен унинг ажрини 
ва мукофотини Оллоҳ таолонинг ҳузурида топишимга ишонаман. 
Абу Талҳанинг бу сўзлари Жанобимизни мамнун этди. Мард одам эди Абу Талҳа! Оллоҳга 
ва расулига самимият билан боғланган бир инсон! Бу галги ҳаракати ҳам тақдирла каршиланди: 
— Жуда гўзал, жуда хуш иш қилдинг... Фойда келтирадиган мол, ортадиган, баракали 
бўладиган тижорат бу. Нима деганингни эшитдим, эй Абу Талҳа, уни яқинларинг орасида 
тақсимлашингни уйғун деб биламан. 
— Айтганингиздек бўлади, эй Расулуллоҳ. 
Шу тариқа Байрахо боғи Абу Талҳанинг амакиваччалари ва бошқа яқинлари ўртасида 
тақсим этилди. 
Байрахо боғига жаноби Расулуллоҳ ҳам ондасонда кириб, дам олиб, қудуғидан сув ичиб 
турар эдилар. 
* * * 
Каъб ибн Ашраф Маккада анча кун иззат-икром кўрди, мушрикларнинг тўла қалбларига 
такрортакрор кин ва интиқом уруғларини экиб, уларни гижгижлаб қўйгач, ниҳоят, дўстлари 
билан видолашди ва Мадинага кайтди. Вазифасини керагича адо этган бир инсон сезадиган 
ҳузурга тўла эди кўнгли. 
Яҳудийлар ҳам уни шаънига лойиқ бир тарзда кутиб олишди. Чунки Каъб фақат ўз 
номидан эмас, балки барча яҳудийлар саломини Қурайшга етказган, ҳаммалари қилиши керак 
бўлган ишни қилиб келган эди. 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish