www.ziyouz.com кутубхонаси
38
— Оллоҳим, шу етимнинг ҳурмати ҳаққи сендан ёмғир сўраймиз... — дея дуо қила
бошлади.
Осмонда ёмғир ёғишини кўрсатадиган биронта ҳам белги — булут парчаси йўқ эди. Аммо
қурайшликлар яна ёмғир сўрар, арзи ҳол этар эдилар. Бугун бўлмаса эртага, эртага бўлмаса
индинга ёғажак ёмғирга ҳам бажонидил рози эдилар. Шу орада Абдулмутталибнинг ёнида
турган нур юзли боланинг ҳам қўлларини кўтаргани, бармоқлари билан кўк юзига ишора
қилгани кўринди.
Абдулмутталиб қайтақайта «Оллоҳим, мана шу етимнинг ҳурмати учун...» деб дуо қилар,
ҳамма «Омин», деб унга жўр бўлар эди.
Шу аснода уфқда кичик бир булут парчаси пайдо бўлди. Тезлик билан, орқасидан биров
қувлаётгандай, илгарилаб келаверди. Аммо бунчалик кичик булут парчасидан бирон нарса
кутиб бўлмасди. Ҳолбуки, бундан юз марта катта булут келтирадиган ёмғир ҳам етарли эмасди.
Булут югургандай илгарилар экан, тобора каттала
шар, Абдулмутталибнинг дуоларига «Омин» деб кўшилган халқ бу ҳолни диққат ва
ҳаяжон билан кузатар эди. Худди кичкина бир тугун ҳолида бўлган булут яқинлашган сари
очилиб, ёйилибкенгайиб борарди.
Унинг орқасидан оқиб келаётган булутлар кўриндию дуонинг қабул этилганига шубҳа
қолмади. Юзларга табассум балқди. Кўзлардан севинч ифодаси ўлароқ ёшлар оқаркан,
бошларига бирикки ёмғир томчиси туша бошлаганини сездилар.
Ҳаммаёқни ларзага солиб гумбирлаган момоқалдироқ «Тарқалинглар, дуоингиз қабул
этилди...» деяётгандек эди. Одамлар севинч қичқириқлари билан тепадан пастга эна
бошладилар.
Абдулмутталиб севинганидан йиғларди. Соқолидан оқиб тушаётган ёшларини артаркан:
— Бу ёмғирни Оллоҳ бизга сенинг ҳурматинг учун берди, болам, — деди у неварасига.
Чақмоқ чақар, момоқалдироқ гумбурлаб, водийларни ёритиб юборар эди. Салгина олдин
бир неча кундан кейин бўлса ҳам ёмғир ёғишига рози бўлганлар уйларига етгунчаёқ шалаббо
бўлдилар.
Бу воқеадан кейин Абдулмутталиб ҳақида шеърлар тўқилди. Буюк инсон деб тан олинди.
* * *
Араблар изларга қараб башорат қилиш соҳасида улкан тажрибага эга эдилар. Қум устида
қолдирилган оёқ изига қараб кишини ҳайратга соладиган даражада мукаммал ва тўғри башорат
қилардилар. Бир ҳайвоннинг изига қараб, унинг қайси қабилага тегишли эканлигини
аниқлашар, ёнмаён юриб кетган икки кишининг оёқ изларидан уларнинг эрхотинми, отаболами
ёки дўстбиродарми эканлигини тўғри айта олардилар. Бу соҳада Мудлиж қабиласи барча
қабилалардан ўтиб кетган эди.
Бир куни Мудлиж қабиласидан Маккага келган бир неча киши кўркамларнинг кўрками
бўлмиш, юзларидан нур ёғилиб турувчи, очиқ чеҳрали бир болага дуч келдилар. У бошқа
болалар билан ўйнаётган эди. Бамисоли юлдузлар орасидаги ўн тўрт кунлик ойдек ажралиб
турарди у ўртоқларидан. Ёнига яқинлашдилар. Шу он қорачадан келган бир аёл:
— Болага тегина кўрманг, — деди. Бу аёл Умму Айман эди. Одамлардан бири ҳеч
саросимага тушмай, деди:
—Емонлик қилмоқчи эмасмиз. Бошқаси қўшимча қилди:
— Бундай бир маъсум гўдакка ёмонлик қилиш учун шайтонни ҳам йўлда қолдирадиган
даражада жоҳил бўлиш керак.
— У ҳолда нима истайсиз?
— Фақат ёқтириб қолдик. Шундай, синчиклаб қарамоқчи эдик, холос.
— Мақсадингиз нима? Нега бошқа болаларга қарамайсиз?
Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |