Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
41
мақомга зўравонлик билан эмас, муруввати, фазилати ва шарафи боис келган, ақли расо ва 
аслзода қабила бошлиқлари уни бу мақомга лойиқ деб топганлар. У бу мақомга муносиб эмас, 
деб бирон киши даъво қила олмасди. Чунки Макка худудида япювчи бирон кимса 
Абдулмутталибдан ёмонлик кўрганини иддао этолмас, аксинча, ундан яхшилик кўрганини 
эътироф қилар эди. 
Бир куни Абдулмутталиб дардга чалинди. 
Барча уринишлар, шифо излаб елибюгуришлар беҳуда бўлди. Тобора ўлим соати 
яқинлашиб келаётгани равшан эди. Абдулмутталиб дарди бедавога йўлиққанини англаган, 
ўзидан кейин тўққиз ўғил, олти қизи ва бир этак неваралари қолмоқда, аммо унинг ўйфикри 
бош қотиришга лойиқ деб билган суюкли неварасида эди. Уни нима қилиш, кимга қолдириш 
тўғрисида ўйларди. Шу кунга қадар уни кўлидан келганча тарбиялаган, ҳеч нарсада 
камситмаган, устига гард юқтирмасликка уринган, унга ҳақиқий ота, тенги йўқ бобо бўлган эди. 
Аммо Абдулмутталиб ҳам фоний бир борлиқдир. Унга ҳам энди ажал яқинлашган, ўлим 
фариштаси эшик қокиб келаётган эди. 
Орасира ҳушидан кетади, ўзини билмай қолади. Шундай кезларда «Муҳаммадим, суюкли 
Муҳаммадим...», дея босинқирагани эшитилиб қолади. Ўзига келганда эса, яна тамомила унинг 
ташвиши билан банд бўлади. 
Бир пайтлар Муҳаммаднинг отасини, яъни, ўзининг ўғли Абдуллоҳни қурбон қилишга бел 
боғлаган кунларни эслади. Агар ўша қасамини бажарса, бугун қалбини ларзага солиб, кекса 
юрагини ёндираётган бу меҳрмуҳаббатнинг соҳиби ҳам бўлмасди. 
Аммо бутун оламларга Оллоҳнинг беҳисоб раҳмати шу боланинг воситасида, у орқали 
ёғилиши керак эди. Инсоният унинг раҳбарлигида ҳақ йўлни топажак, саодат йўлига киражак. 
Оллоҳга элтувчи йўлни энг мукаммал тарзда инсонларга у кўрсатажак эди. Шу боис бир эмас, 
минг Абдулмутталиб тил бириктирса ҳам, илоҳий қудрат бунинг олдини олар ва Абдуллоҳни 
қутқарар эди. Коинот сарварининг унинг наслидан, унинг ўғли сифатида дунёни шарафга 
буркаши азалий ва илоҳий такдирнинг зарурати эди. 
— Отика! 
— Лаббай, отажон. 
— Сув бер. 
Отика дарҳол келтирилган Замзам сувидан идишни тўлдириб берди. Абдулмутталиб бир 
неча қултум ичди. 
— Шифо бўлсин, отажон. 
— Омон бўл, болам. 
—Эсингиздами, отажон, Замзамни қазиган кунларингиз? 
Абдулмутталиб бош ирғади. «Ҳа», деб пичирлади. Салдан кейин Отика чиқиб кетди. 
Абдулмутталибнинг хаёлидан ўтмиш кунлари кечди. 
ЗАМЗАМ 
Роппароса қирқ йил олдин бўлиб ўтган эди бу воқеа. Бир куни Абдулмутталиб Каъбанинг 
«Ҳижр» деб аталувчи қисмида қайлула уйқусида эди. Пешин пайти оловдек қиздирадиган қуёш 
тафтидан ҳамма салқинга қочиб ухлагани каби, Абдулмутталиб ҳам ётиб ухлаган эди. Туш 
пайтидан бошланадиган бу уйку асрнинг ўрталарида, салқин тушгач, тугар ва араблар буни 
«қайлула» дердилар. Бу соатларда ҳамма ишини ташлаб, салқин жой қидириб қоларди. Чунки 
жазирама иссиқ фақат меҳнат қилишгагина эмас, ҳатто сайр этишга ҳам имкон бермасди. 
Абдулмутталиб туш кўрди. Тушида ёнига бир одам келиб: 
— Тибани қази, деди. 
— Тиба қаер ўзи? 
Одам жавоб бермай, кўздан ғойиб бўлди. 
Абдулмутталиб уйюнгач, бир муддат бу туши ҳақида ўйлаб қолди. Ҳеч қандай маъно бера 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish