Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
54
йиғларди... У бир етимга бўлган бу мехршафқати ва марҳамати боис дунёда юз йиллар 
давомида унутилмас бир шарафни қолдириб кетастган эди. Дунёнинг ҳсч бир бурчагида тенги 
йўқ муборак бир сувни қайта кашф этиб, чидаб бўлмас жазирамада қоврилаётган халққа ҳадя 
этиши ҳам унинг мартабасини янада оширган эди. 
Бир иайтлар туяда амакиси Мутталибнинг орқасига мингашиб Ясрибдан келган кичкина 
бир бола ва «Бу ким?» деб сўраганларга ҳазил аралаш: «Абди» (қулимдир) жавоби берилгани 
учун Абдулмутталиб (Мутталибнинг қули) лақабини олган, асли исми Шайба бўлган мана шу 
қария, эндиликда ҳамшаҳарларининг елкасида дунёни тарк этаётган эди. Гарчи халқ берган бу 
исмнинг маъноси «Мутталибнинг қули» дегани бўлсада, худди «Макканинг ва Қурайшнинг 
хомийи» каби янграрди. 
Эҳтимол, унинг асл исми унутилмасин деганлар курук «Шайба» дейишни муносиб кўрмай, 
«Шайбатул хайр», «Шайбатул ҳамд» деган бўлсалар ажаб эмас. 
Сўнгги вазифасини адо этиш орзуйи билан ортидан борганлар унинг буюк бобоси Қусай 
кўмилган жойга — Ҳожун кабристонига элтдилар. Мотам сўзлари, йиғисиғи остида уни шу ерга 
дафн эдилар. 
Дунёда севилиши ибодат ҳисобланган, башариятнинг ҳузурҳаловат ва саодат раҳбари 
бўлган пайғамбарлар сарварини чексиз бир муҳаббат билан яхши кўрган, унга беқиёс 
меҳршафқат ва марҳамат билан қучоғини очган бу кекса охиратда қандай шарафга муяссар 
бўлажак, қандай кутиб олинажак? 
Сарвари оламнинг даъволарига чек қўйиш учун бор кучкудратини ишга солган Абу Жаҳл, 
Абу Лаҳаблар каби у ҳам жаҳаннамга борадими? Ёки Ҳабиби Адибига қилган беминнат 
хизмати, кўрсатган меҳршафқати учун ҳар нарсага қодир Оллоҳнинг раҳматига сазовор 
бўладими?.. 
Шу сатрларни ёзар эканмиз, бу қарияга салому саловотларимизни йўллаймиз. 
Оллоҳ чексиз марҳамат, битмастуганмас меҳршафқат соҳибидир. 
 
VI
АБУ ТОЛИБ ХОНАДОНИДА 
Абу Толиб Ҳожун қабристонидан қайтганида кўзлари тинимсиз оққан ёшлардан 
қинқизариб кетган эди. Ўз отасини, хоссатан, Абдулмутталибдек тенги йўқ бир отани қора 
тупроққа топшириш осмонми, ахир?! Ўзи ҳам уйжойли, камолатга етган бир киши, оила 
бошлиғи эди, лекин ушбу аччиқ дамларда ўзини ҳимоясиз қолган, етим бир боладек ҳис этди. 
Бу ҳол узоқ давом этмади. Узоқ давом этиши мумкин ҳам эмас эди. Чунки унинг ўзики ҳимояга 
муҳтож бўлса, ҳимояси остидагиларнинг, том маънодаги етимесирларнинг ҳоли не кечади? 
Ўша куни кечқурун Абдулмутталибнинг уйида бўлган катта оилавий йиғинда бир овоздан 
Абу Толиб оила бошлиғи этиб тайинланди. Энди у Ҳошим ўғиллари хонадонининг раҳбарига 
айланди. Бу деган сўз, энди у отасининг ўрнини эгаллаган эди. Фарқи Абдулмутталиб 
қурайшнинг барча уруғлари томонидан сайланган, юксак ҳурмат кўрсатилган бир мавқе соҳиби 
эди. Абдулмутталибнинг ўғли ва Ҳошим ўғилларининг раиси ўлароқ Абу Толиб ҳам отасидек 
обрўэътибор, шоншарафга сазовор бўлиши учун ҳали вақт керак, отасининг йўлидан шаҳдам 
одимлар билан юриши даркор эди. 
Шу ҳафтада унинг уйига кўчиб ўтган суюкли жиянига том маънода чуқур меҳрмуҳаббат 
ҳиссини туярди. Бу меҳрмуҳаббатнинг уч сабаби бор эди. Ҳаётининг айни баҳор чоғида бегона 
юртда хазон бўлган севимли укасининг ўғли эканлиги;унинг бошқа болаларникига ўхшамаган 
мукаммал бир одоб ва тарбияга эгалиги буларга қўшимча тарзда, буюк Оллоҳнинг уни ўзига хос 
бир мухаббат билан севдириши. 
Абу Толиб бир куни шу хусусда хотини Фотимаи Асадиййага гапирди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish