Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
52
Абдулмутталиб уларнинг марсияларини диққат билан тинглади. Уларга чин дилдан 
самимий миннатдорлигини билдирди. 
Кечқурун овқатланганларидан кейин болаларининг ҳаммаси Абдулмутталибнинг қошига 
келиб ўтирдилар.
Қуруқшаган лабларини бирикки қултум Замзам суви билан ҳўллагандан кейин уларни 
фахрланса арзигудек килиб вояга етказганига шукрона билдириб, дилидагиларни тилига 
чиқарди: 
— Энг катта ташвишим кўзимнинг нури, суюкли набирамни... — шундай дер экан, 
Муҳаммадга қаради, —ким боқади, қандай боқади? Қани, гаииринг, ким уни ўз паноҳига олади? 
Энг катта ўғли Ҳорис жавоб берди: 
— Ҳар биримиз унга ўз фарзандимиздек қараймиз. Уйимизда юрганидан фақат хурсанд 
бўламиз, отажон. Абдулмутталиб бу сўзлардан мамнун бўлган эди. 
Ўғилларидан Зубайр, Абу Толиб ва Абдуллоҳнинг оналари бир бўлиб, Бани Маҳзум 
қабиласидан Фотима бинти Айз эди. 
Абдулмутталиб Муҳаммадини мана шу икки амакисига тошнириб кетинши мақсадга 
мувофиқ деб биларди. Бошқа болаларидан ҳам унга нисбатан фақат яхшиликни кутсада, 
буларни афзал кўришининг боиси Абдуллоҳ билан оналарининг бир эканлиги эди. 
— Мен ҳаммангиздан хурсандман. Ичингиздан қайси бирингизга буюрсам хам, уни ўз 
паноҳига бажонидил олишларингизга аминман. Фақат Абу Толиб билан Зубайр Абдуллоҳга 
туғишган қардош бўлганлари учун қуръа уларга ташланиши керак, деб ўйлайман. 
Шундан кейин ёнида жимгина турган неварасига ўгирилди: 
— Сен қайси амакингни танлайсан, ўғлим? Муҳаммад бу саволга жавоб бермади, дарров 
ўрнидан турди ва бориб Абу Толибнинг қучоғига отилди. Бу орада ташланган қуръа ҳам Абу 
Толибга чиқиб, масала узилкесил ҳал бўлди. 
Абу Толиб анчадан бери орзу қилиб келган ниятига етган кишидек жуда хурсанд бўлди. 
Хайрлашаркан, Абдулмутталибнинг рухсати билан жиянини етаклаб уйига олиб кетди. Шу 
шарт биланки, ҳар куни бобосининг олдига келиб туради. 
* * * 
— Фотима! 
— Тинчликми, ё Абу Толиб? 
— Қара, кимни олиб келдим... 
Фотима уйдан чикди, хўжасининг ёнида Муҳаммад турарди. Эгилди, ёноқларидан ўпди. 
—Хуш келдинг, болам, — деди. 
—Хушвақт бўлинг, янгажон. 
—Фотима, энди Муҳаммад биз билан туради. Бизнинг ўғлимиз бўлади. 
—Нақадар яхши хабар келтирдингиза, ё Абу Толиб. 
Шундан кейин яна эгилди, қайта қучоқлаб ўпди. 
— Хонадонимизга хуш келдинг, ўғлим, энди мен сенга оналик қиламан. Сен мен учун ўз 
ўғилларимдан хам севимлироқ, қадрлироқ, азизроқ бўласан, жигарим. 
Бу сўзлар самимият тўла бир қалбнинг ифодаси эди. Том маънода севги, мехршафқат ва 
марҳаматга тўлиқ эди бу юрак. Муҳаммадни туғилган кунидан бошлаб яхши кўриб қолган эди 
Фотима. Уни кўрган, таниган одам борки, ёқтириб қолиши турган гап эди. 
Ҳали шу ёшга кириб ота юзини кўрмаган, онадан барвақт етим қолган, аммо тимсоли йўқ 
бир кўрк, мукаммал бир одоб ва тарбия эгаси бўлган бу гўдакка шу кунга қадар доим шафқат ва 
марҳамат назари билан боққан, 6у шафқат ва марҳамат вақт ўтиши билан таъриф этиб 
бўлмайдиган бир меҳрмухаббатга айланган, ўз онаси каби севиб қолган, ўз онаси каби кўнгли 
хуш бўлган эди. Ҳошим ўғиллари орасида яшнаб очилган, сўлмайдиган бир гул эди у. 
Абу Толиб уйига барака ва саодат келгани ҳақида Фотима билан ҳамфикр эди. Ўша кеча 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish