Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
143
Юқорироқда бир калла суяги турарди. Саъд уни олмоқчи бўлиб чўзилди. Олдию энг 
олдинда турган йигитнинг бошига тушириб юборди. Суяк қаттиқ тушиб, ҳалиги йигитнинг 
бошини ёрди, юзи қора қонга беланди. Пичоқ суякка бориб қадалган, бўлар иш бўлган эди. Шу 
боис иккинчи кишининг ҳам адабини бермоқчи бўлди. Аммо энди ўзи таъзирини еб қолиши ҳам 
мумкин эди. Шуни сезиб, дарҳол орқага чекинди. Қоча бошладилар. 
Илоҳий ваҳий келганидан бери мушриклар билан илк бор юз берган тўқнашув мана 
шундай содир бўлди. Бу йўлда биринчи марта қон Саъд ибн Абу Ваққос томонидан оқизилди. 
* * * 
Саъд ибн Абу Ваққос юқорида баён қилинган жанжалдан сўнг ортиқ яширинишнинг 
фойдаси йўқлигини биларди. Маккада бу жанжал ҳақида эшитмаган кимса қолмади ҳисоб. 
Шунчаки бир жанжал бўлса, балки бирикки жойда гагшрилиб, тезда унутилиб кетарди. 
Аммо бу фавқулодда ҳодиса бўлиб, ҳали кўпларга номаълум бўлган дин йўлидаги кураш эди. 
Шу боис узоқяқиндан жуда кўп кишиларнинг диққатини тортди. 
Саъднинг онаси Ҳамна воқеани энг охирги бўлиб эшитганлардан бири эди. Зотан, Саъд 
ҳам эндиликда уйиинг бир бурчагига биқиниб олиб, намозини шу ерда ўқий бошлаган эди. Кун 
ботмасдан (яъни, аср вақти) икки ракат ва бомдод вақти (кун чиқмасдан) икки ракат 
намозларинигина ўқиётган эди. Шундай бўлса ҳам, уйда ўқиётган бу намозларни узоқ вақт 
онасидан яшириб юриш имконсиз эди. 
— Ўғлим, бу нима қилганинг? — деб сўради бир куни онаси. 
— Намоз ўқияпман, севимли онажоним. 
Яъни, ҳалиги жанжалнинг чиқишига сабаб бўлган намозми бу? 
⎯Йўқ, онажон. Жанжалга бу намоз сабаб бўлмади. Уларнинг одобсизликлари, бизнинг 
устимиздан кулишлари, ёмон сўзларни айтишлари сабаб бўлди. 
— Хўп, шундай дейлик, эшитишимча, сен Абдулмутталибнинг неварасига қўшилган 
эмишсан? Унинг динига кирибсан? 
— Тўғри, онажон, унинг динига кирдим. Бутларга куллик қилишдан қутулдим. Осмону 
фалак ва ерни яратган буюк Оллоҳнинг ҳузурига бошимни қўйиб сажда қилиш саодатига 
сазовор бўлдим. 
— Муҳаммад сенга нималарни амр этади? 
— Улар бизга бутлардан юз ўгиришни, яккаю ёлғиз Оллоҳга ишонишни, фақат Унгагина 
сажда қилиб, намоз ўқишни, қариндошларга, барча одамларга нисбатан яхши муомалада 
бўлишни буюрадилар. 
— Хўш, ота-она қариндошлар ичида энг яқини эмасми? 
— Албатта, шундай, онажон. 
— У ҳолда мен сендан, дарҳол Муҳаммад билан алоқангни узишни талаб этаман. 
— Бу иш қўлимдан келмайди, онажон. 
Ҳамна ҳар нима эвазига бўлса ҳам, ўғлини ўзининг эски динида кўришни истарди. 
— Менга қара, ўғлим, мени яхши кўрсанг, бу диндан қайтасан. Яхши кўрмасанг, у ҳолда 
билганингни қил. 
— Онажон, сени нақадар яхши кўришимни ўзинг биласан. Аммо мен кирган бу йўл 
йўлларнинг энг тўғриси, динларнинг энг гўзалидир. Улсам ҳам, бу йўлдан тоймайман, ортиқ 
тортишиб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Она бу сафар сўнгги чорани ишлатмоқчи бўлди. 
У ҳолда шуни яхши билгинки, эй Саъд, сен бу диндан воз кечгунингга қадар, қасам ичиб 
айтаманки, ҳеч нарса емайман ҳам, ичмайман ҳам. Ё эски динингга қайтасан, ёхуд онангнинг 
қотилига айланасан. Оқибатда номинг нафрату лаънатлар билан тилга олинадиган бўлади, 
ўғилгинам. 
Шундай сўзларни айтиб, уйдан чикди. Сафога, Марвага борди. Уша теналикларга 
ўрнатилган Исоф ва Ноила бутларига қўлини сурди ва уйига қайтди. Шу йўсинда ўлим 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish