www.ziyouz.com кутубхонаси
5
мудҳишлиги нима эканини, инсоннинг пасткашлиги ва разолати чегара билмаслигига дуч
келган Санд Аҳмад, барибир, инсонга ишончини йўқотиб қўймапти, унинг қалбидаги
инсонийлик, инсонга муҳаббат совуқ ўлкаларнинг совуқ тупроқларида қолиб кетмапти. Айни
ана шу синовларда тобланган гуманизм, шу гуманизм туфайли вужудга келган лиризм ва
самимийлик Саид Аҳмад ҳикояларининг ўзига хос, бетакрор тароватини гаъминлайди, уларни
бугун ҳам китобхон учун ардоқли қилади.
Саид Аҳмаднинг ҳажвият бобидаги хизматларини ҳам алоҳидалигини таъкидлаш лозим. У
ижоди давомида ўнлаб ҳажвиёт тўпламларини эълон килди ва ниҳоят ҳозирги пайтда ўзбек
ҳажвиётининг устаси даражасига етишди. Ҳажв ёзишга тутинган шоирми ёхуд носирнавис
борми — ҳаммаси бугун Саид Аҳмадни устоз деб билади ва унннг фотиҳасини олишга ҳаракат
қилади. У ҳажвий ҳикояларда ҳам бир-икки чизиқ билан инсоннинг тугал портретини чизади.
Саид Аҳмаднинг ҳажвнавис сифатида қалами борган сари ўткирлашиб бораётгани унинг
«Хандон писта» тўпламида ҳам ёрқин кўринади. Муаллиф одамлар ўртасида тез-тез учраб
турадиган мақтанчоқлик, чаламуллалик, манманлик, ёлғончилик, хушомадгўйлик, овсарлик,
мешчанлик, калтафаҳмлик каби иллатларни бетакрор воқеаларда, шиддатли тўқнашувларда
очиб беради. Бу асарлардаги кулги илк асарлардаги каби англашилмовчиликка ёқи бирон юзаки
қарашга асосланган эмас, балки характернинг моҳиятидан келиб чиқади. Ҳажвлардаги кулгу
ҳам ўзига хос салмоқ касб этади — энди у баъзан енгил табассум тарзида қаҳрамонга мойиллик
билан суғорилган, гоҳида эса аччиқ истеҳзо, заҳарханда тарзида қаҳрамондаги иллатдан ҳазар
қилишга ундайдиган бўлади. Ҳар ҳолда, Саид Аҳмаднинг аслаҳахонасида кулгининг турлари
жуда кўп ва адиб улардан ўрни билан жуда яхши фойдаланади.
Саид Аҳмад ҳажвияси адиб ижодининг халқ ижоди билан чамбарчас боғлиқ эканидан, у
халқнинг зукколиги ва донолигидан кенг фойдаланишидан, фольклор асарларига хос
санъаткорона тилдан, юксак тасвир воситаларидан, мукаммал бадиий шаклдан баҳраманд
эканидан далолат.беради. Шунинг учун ҳам унинг ҳажвиёти кўпгина телеминиатюралар учун
асос бўлди ва халқ ўртасида жуда катта шуҳрат қозонди.
Саид Аҳмад ижодда катта тажриба орттиргандан сўнг роман жанрида кучини синаб кўрди
ва бир неча йиллик машаққатли изланишлардан кейин «Уфқ» трилогиясини яратди.
Трилогиянинг биринчи китоби «Қирқ беш кун» (1974), иккинчи китоби «Ҳижрон кунлари»
(1964) ва учинчи китоби «Уфқ бўсағасида» (1969) деб аталади. Бу трилогия 60 — 70-йиллардаги
ўзбек насрида том маънода катта воқеа бўлди. Унинг Давлат мукофотига сазовор бўлгани ҳам
бежиз эмас. Унинг қаҳрамонлари ва, айниқса, ҳар томонлама мукаммал ишланган Икромжон
ўзбек адабиётидаги ёрқин қаҳрамонлар сафига ҳақли равишда кириб келди. Саид Аҳмаднинг
трилогияси биринчи навбатда Фарғона водийсига ва унинг ажойиб одамларига бағишланган.
Унинг биринчи китоби Катта Фарғона каналининг қурилишига бағишланган. Маълумки,
Ўзбекистонда, Фарғона водийсида сув ҳаёт-мамот масаласидир. Бу ерда ҳар қанча еринг
бўлгани билан етарли сувинг бўлмаса, ҳеч қанақа деҳқончилик ҳақида орзу қилишнинг ҳам
фойдаси йўқ. Авваллари Фарғона водийсининг одамлари сув танқислигидан жуда қийналишган
эдилар. Улар уруш арафасида ҳашар йўли билан 45 кун ичида 270 километрлик Катта Фарғона
каналини қуриб битирдилар. Ҳеч шубҳа йўқки, бу халқ жасоратининг жуда ажойиб ва бениҳоя
нодир кўриниши бўлган эди. Бу мавзу ёзувчи олдида жуда кенг имкониятлар майдонини очар
эди — унга қўл урган адиб мамлакат ва халқ тарихига мурожаат қилиши, энг олий рутбалик
одамларнинг иш кабинетларига қадам ранжида қилиши, турли ижтимоий табақалар ва
тоифаларнинг характери-ю, дунёқарашларини таҳлил қилиши мумкин эди. Ҳар ҳолда, бу мавзу
адибга хаётнинг турли қатламларини қамраб олишга, ундаги турли ранглар ва оҳангларни
ифодалашга йўл очарди. Аммо Саид Аҳмад мавзу кетидан қувмади, у мавзу берадиган
имкониятларни бошқа ёзувчиларга қолдирди-да, ўзининг севимли қаҳрамонлари — оддий
одамлар характерини яратиш йўлидан борди. Биринчи китоб қаҳрамони эндигина улғайиб,
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |