www.ziyouz.com кутубхонаси
4
ҳикояга ўсиб-улғайиб, қалами чархланиб, маҳорати ўсиб келмоқда эди. Бу йилларда у бир нечта
китоб чиқариб, умидли ёш ёзувчи сифатида танилиш билан баробар, ҳаётда ўз муҳаббатини ҳам
учратди — у шоира Саида Зуннунова билан турмуш қурди. Лекин унинг оғзи энди ошга етай-
етай деганида, тўсатдан бурни қонади — унга сиёсий айб қўйиб, халқ душмани сифатида
қамадилар. Бутун мамлакат нечанчи мартадир яна даҳшатли фожеалар даврига қадам қўйган
эди. Урушдан кейин ҳали одамлар фашист устидан қозонилган буюк ғалабаларининг сурурини
тотиб улгурмай, тўрт йиллик қиронли урушнинг мудҳиш азоб-уқубатлари унутилиб бўлмай; яна
мафкуравий ҳаётда оқ калтак-қора калтаклар бошланди — ёзувчилар, шоирлар, драматурглар,
мунаққидлар, бастакорлар, киночилар, артистлар, рассомлар, олимларнинг бошида ёнғоқ чақила
бошланди. Бу ур-сурлар муттасил 5 йил давом этди ва яна қатли ом билан, зиёлиларни қирғин
қилиш, авахталарга тиқиш билан якунланди. Ўшанда ўзбек зиёлиларидан ҳам юзларча одам
гуноҳсиз, бекордан-бекорга қамоқларга солинди ва совуқ Сибир ўрмонларига, Қозоғистон
чўлларига сургун қилинди. Саид Аҳмад ҳам 5 йил турманинг тупроғини ялашга мажбур бўлди
— ҳамма режалар режалигича қолиб кетди, режалар нима бўлипти — не-не умидлар билан
турмуш қурган ёш келинчак Саидахон йиғлаб-йиғлаб қолаверди. Лекин икковлари ҳам бу
мудҳиш синовга мардоналик билан дош беришди — уларнинг иккови ҳам бутун одамлар экан
— бу синовлар ҳар қанча оғир бўлмасин, уларни синдира олмади.
1953 йилнинг қаҳратон қишида Сталин ўлди... Кейин қишнинг забти бўшашиб, совуқлар
юмшади, музлар эрий бошлади. Ҳаммаёқда баҳор шабадалари эса бошлади. Одамлар
қаддиларини тиклаб, енгил нафас ола бошладилар. Саид Аҳмад ҳам совуқ юртлардан она-
Ватанига — жонажон Ўзбекистонига қайтди. Саид Аҳмад қайтиши биланоқ енг шимариб ижод
қилишга киришди. Афтидан, тутқунликда ўтказилган йиллар давомида ижод қилиш эҳтиёжи,
ёзиш иштиёқи қалбида йиғилиб қолганди. Энди эса у ҳеч қанақа тўсиқни тан олмайдиган
пўртанадек ташқарига отилди. Саид Аҳмад ҳамма насрий жанрларда ижод қилди — ҳикоялар,
қиссалар ёзди, ҳажвий асарлар яратди, комедия жанрида кучини синаб кўрди, романлар барпо
этди. Шу маънода 50-йилларнинг иккинчи ярми ва олтмишинчи йилларнинг бошлари Саид
Аҳмаднинг ёзувчи сифатида қайта туғилиш йиллари бўлди. У фақат кўп ёзгани учунгина эмас,
балки ёзганлари санъаткорлик жиҳатидан ҳам юксак даражада бўлгани учун ҳам кўпчиликнинг
диққат-эътиборини қозонди.
Авваламбор шуни таъкидлаш лозимки, Саид Аҳмад биринчи навбатда ўзбек
ҳикоячилигининг равнақига муносиб ҳисса қўша олди. Унинг «Чўл бургути», «Ўрик домла»,
«Лочин», «Хазина», «Ҳайқириқ», «Иқбол чироқлари» каби яна бошқа ўнлаб ҳикоялари
адабиётимиз хазинасидан мустаҳкам ўрин олди. Бу ҳикояларда адиб Абдулла Қодирий,
Абдулла Қаҳҳор каби устоз ёзувчиларнинг анъаналарини давом эттириб, инсон образини
мукаммаллаштиришда янги ютуқларга эришди. Бу ҳикояларнинг кўпчилиги шўро мафкураси
ҳукмрон йилларда ёзилган бўлса-да, адиб уларда ҳукмрон мафкура қолипларини ёриб чиқа
олган; унинг қаҳрамонлари коммунистик ғояларга хизмат қиладиган юзаки ва шиорнамо
инсонлар эмас, балки жуда табиий ва оддий одамлар, уларнинг ишлари ҳам, гап-сўзлари ҳам,
ўзларини тутиши, орзу-умидлари ҳам табиий. Улар табиий одамлардек ҳаётда нималаргадир
эришса қувонишади, хато қилишса, адашишса, тўсиқларга дуч келиб, муваффақиятсизликка
учрашса қайғуришади, изтироб чекишади. Ҳар ҳолда бу одамларнинг қувончлари ҳам, дардлари
ҳам ғоятда табиий ва ишонарли. Бу ҳикояларни жозибадор кдлган омиллардан яна бири ва
эҳтимолки, энг муҳими шундаки, муаллиф ўз қаҳрамонларини дил-дилидан севади, уларнинг
гўзаллиги, маънавий камолоти, руҳий юксаклиги қаршисида сажда қилишга тайёр ва бу
туйғуларини ҳикояларда шу даражада теран ҳамда самимий ифодалаганки, улар ўқувчини ҳам
ҳаяжонга солади, ўқувчи ҳам ўзи сезмаган ҳолда бу содда, очиқ кўнгил, гўзал одамларни севиб
колади. Буни қарангки, бир неча йиллар давомида Сталин зиндонларининг бўғиқ ҳавосидан
нафас олган, сургун зулмларининг даҳшатини тотиган, ҳар қадамида инсон ёвузлигининг
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |