Microsoft Word рақобат, ЎҚув қЎлланма. 11111docx docx



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/91
Sana28.10.2022
Hajmi2,88 Mb.
#857841
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   91
Bog'liq
2429-Текст статьи-5994-1-10-20200704

4.3.
 
Макроиқтисодий, мезоиқтисодий ва микроиқтисодий 
даражадаги рақобатбардошликни баҳолаш 
Мезоиқтисодиётнинг муайян ҳудудга “боғланган”лиги мамлакатлар 
масштабида ҳам, геоиқтисодий масштабда ҳам унинг етакчи (доминанта) 
функциялари ўртасидаги ўзаро муносабатларни сақлаб қолади.
Минтақанинг функционал йўналганлиги, бир томондан, умумий 
ижтимоий-иқтисодий потенциалини белгилаб берса, иккинчи томондан, у 
ёки бу функция доирасида рақобатчиликдаги устунликларни реализация 
қилиш учун шарт-шароитларни шакллантиради. Функционал типологиянинг 
классик моделида (ҳар қандай анча соддалаштирилган назарий моделда 
бўлганидек) у ёки бу минтақа ҳар хил турларга мансуб бўлади, масалан, 
аграр, 
аграр-индустриал, 
индустриал, 
рекреацион 
ва 
б. 
Бундай 
16
Портер М. Международная конкуренция. – Москва: Международные отношения, 2005. – 859 с. 


63 
соддалаштирилган тасниф минтақавий иқтисодиётнинг айрим етакчи 
функцияларини ажратиб кўрсатиш имконини беради. Бу тасниф асосини 
аввалам бор функционал-соҳавий ёндошув ташкил қилиши мумкинки, бунда 
иқтисодий фаолиятнинг нафақат устунлик қилувчи йўналишлари, балки 
минтақа учун ихтисослашган (унинг ихтисослигини белгилайдиган) 
йўналишлари ҳам минтақа таснифининг асоси бўлади. 
Минтақалар бир-биридан ажралган ҳолда эмас, балки ўзаро 
муносабатда, ягона иқтисодий фазода ривожланар экан, уларни таснифлашда 
(айниқса рақобатбардошликни параметризациялаш маъносида) айрим ғарб 
олимларининг (А. Фишер, Д. Белл ва б.) тадқиқотларида ўз ривожини 
топаётган иқтисодиётни бир қатор секторларга ажратишга қаратилган 
йўналиш алоҳида аҳамият касб этмоқда деса ҳам бўлади. Булар: бирламчи 
сектор (қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон иши, балиқчилик), иккиламчи сектор 
(ишлаб чиқарадиган саноат), учламчи сектор (транспорт, коммунал хўжалик), 
тўртламчи сектор (савдо, молия хизматлари, суғурта, кўчмас мулк устида 
ўтказиладиган операциялар), бешламчи сектор (соғлиқни сақлаш, таълим, 
илмий тадқиқотлар, давлат бошқаруви соҳаси, дам олиш ва кўнгил очиш 
индустрияси).
Бу ҳолда ҳудуд (минтақа, шаҳар ва ҳ.к.)нинг рақобатбардошлиги 
минтақавий шарт-шароитлар ва ижтимоий ишлаб чиқариш омилларининг 
(шу жумладан, ҳудудий-локализацион омилнинг, яъни глобал иқтисодиётга 
минтақа эгаллаган жой) йиғиндисини ҳам, бошқа мезоиқтисодиётлар билан 
солиштирганда, улардан самарали фойдаланишни ҳам ўз ичига сиғдирадиган 
синтетик ҳодиса сифатида намоён бўлади. Бунда ушбу омиллардан 
фойдаланиш деганда, фақат хусусий ва корпоратив мақсадларда эмас, балки 
кўпроқ бутун ҳудудий умумлашманинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда 
фойдаланиш кўзда тутилади. 
Бу билан боғлиқ ҳолда минтақавий иқтисодиёт рақобатбардошлигини 
тадқиқ этишда тегишли кўрсаткичлар (индикаторлар)нинг бир бутун 
йиғиндиси билан иш кўришга тўғри келади. Рақобатбардошлик 


64 
муаммосининг ушбу жиҳатига диққатни қаратар эканмиз, унга баҳо беришда 
ҳозирги замон иқтисодиётида анчайин диверсификацион ёндошув юзага 
келганини таъкидлаб ўтмай бўлмайди. 
М.Портер ҳам минтақа рақобатдардошлилигини баҳолашда (бу масала 
унда мамлакат рақобатбардошлиги концепциясининг ўзига хос проекциясини 
ташкил этади) умуман олганда худди шунга ўхшаш ёндошувдан келиб 
чиқади
17
. Ушбу муаллифга кўра, минтақа рақобатдардошлилиги – бу 
минтақавий ресурслардан, биринчи навбатда, ишчи кучи ва капиталдан 
фойдаланишнинг 
бошқа 
минтақаларга 
нисбатан 
унумдорлиги 
(маҳсулдорлиги). Унумдорлик эса ялпи минтақавий маҳсулот (ЯРМ)нинг 
аҳоли жон бошига миқдори билан, шунингдек унинг динамикасида 
белгиланади. 
Рақобатбардошликнинг ривожланиши қуйидаги тўртта босқичда 
амалга оширилади: 
-ишлаб чиқариш омиллари асосидаги рақобатчилик; 
-инвестициялар асосидаги рақобатчилик; 
-ноу-хаулар асосидаги рақобатчилик ва; 
-бойлик асосидаги рақобатчилик. 
Дастлабки учта босқич иқтисодий ўсишни таъминлайди, охиргиси эса 
турғунлик ва инқирозни келтириб чиқаради. 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish