Microsoft Word qisasi rabguziy ziyouz com doc


Сипоҳлар отдан тушиб, таъзим бажо қилдилар. Кейин яна тўрт минг безатилган



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/125
Sana23.02.2022
Hajmi1,26 Mb.
#141673
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   125
Bog'liq
Qissasi Rabg uziy. Nosiruddin Rabg uziy

 Сипоҳлар отдан тушиб, таъзим бажо қилдилар. Кейин яна тўрт минг безатилган 
туялар тўдасига дуч келдилар. Ҳар бир туянинг устида иккитадан канизак ўтирарди. 
 - Булар кимлар бўлдилар? -сўрадилар Яъқуб алайҳиссалом. 
 - Акамнинг канизакларидир, - жавоб қилди Ибн Ямин. 
 Яна бир тўда пешвоз келди. Ўн минг киши келиб, пайғамбар отининг ўзангисини 
ўпдилар. 
 - Булар кимлар бўладилар? 
 - Оғамнинг кечаю кундуз хизматларида турадиган ғуломлардир. 
 Улардан кейин тўрт минг оқ кийимли, оқ саллали, оқ отли оқсоқоллар келдилар. 
 - Булар кимлар? - сўради Яъқуб алайҳиссалом. 
 - Булар оғам сиздан ўз гуноҳини сўраш учун юборган олим ва фузалолардир, - 
деди Ибн Ямин. 
 - Нима гуноҳ қилган экан? 
 - "Кўрган тушингни оғаларингга айтмагин" , деганингизда унга қулоқ тутмай 
биродарларига айтган экан. Шу гуноҳини сўрайдилар, - деди Ибн Ямин.  
 Яъқуб алайҳиссалом дарҳол авф этдилар. Шундан сўнг ўн минг одами билан 
Юсуф алайҳиссалом пайдо бўлдилар. 
 - Булар кимдир? - сўради Яъқуб алайҳиссалом. 
 - Оғам Юсуф хос лашкари билан келаётир, - деди Ибн Ямин. 
 Яъқуб алайҳиссалом туядан тушиб, пиёда бўлиб олдилар. Юсуф алайҳиссалом 
эса учрашув иштиёқи билан пиёда бўлмоқликни фаромиуш қилди ва отасини от 
устида туриб қучоқлади. 


Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
119
 Савол: Юсуф алайҳиссалом нима учун отаси билан отдан тушиб кўришмади? 
 Жавоб: Райён подшоҳ "Отдан тушмагин!" деган эди. Юсуф алайҳиссалом 
мулоҳазага берилди: "Агар отдан тушсам, подшоҳнинг кўнгли оғрийди. Агар 
тушмасам, отам кўнглини озорлаган бўламан". Намоз ўқиди, саждада туш кўрди, 
тушида: "Ой Юсуф, отдан тушмагин. Подшоҳ маҳлуқдир, сени кечирмайди. Оллоҳ 
таоло карам соҳибидир, сени кчиргай!", деган гапга риоя қилди. Шу сабабдан отдан 
тушмади. Бунинг оқибатида Юсуф алайҳиссаломнинг фарзандларига пайғамбарлик 
тегмади.  
 Бошқа ривоятда айтишларича, ҳазрат Жаброил алайҳиссалом огоҳлантирдилар. 
Дарҳол отдан тушиб, пиёда бўлди ва отаси истиқболига югурди. Буни кўрган ҳамма 
одамлар пиёда бўлдилар. Икки ғамзада қалб иштиёқ ва машаққат оташида, айрилиқ 
алагансида қоврулиб, бир-бирларига уландилар. Муборак қўллар бўйинларга 
чирмашди, гоҳ хушларидан кетар, гоҳ хушларига келар эдилар. 
 Юсуф алайҳиссалом отасини ўн минг от қўшилган олтин аравага чиқарди, 
отларнинг барчаси олтин ва кумуш жиҳозлар билан зийнатланган эди. Аравани тўрт 
минг олтин дубулғали йигитлар қуршаб борардилар. Мисрга шундай дабдаба билан 
кириб бордилар. Саройда улар учун алоҳида тайёргарлик кўрилган эди. Бу пайтда 
Юсуф алайҳиссаломнинг ҳолалари Яъқуб алайҳиссаломнинг никоҳларида эди. Отаси 
ва холасини тахтга чиқарди. Шунда отаси ва холаси ҳамда ўн бир биродарлари 
Юсуф алайҳиссаломга сажда қилдилар. 
 - Эй ота, Канъондалик пайтимда ўн бир юлдуз билан ой ва қуёш сажда қилди, 
деган тушим бугун ўнгидан келди, - деди шунда Юсуф алайҳиссалом. 
 Савол: Маҳлуққа сажда раво бўлмасди. Яъқуб алайҳиссаломнинг ҳамма 
ўғлонлари билан сажда қилмоқликларига сабаб нимада эди? 
 Жавоб: Сажда тўрт қисмдир: Саждаи ибодат, саждаи савҳ, саждаи тиловат, 
саждаи таҳият. Саждаи ибодат - Оллоҳдан бошқага раво эмас.  
 Шундан сўнг Яъқуб алайҳиссалом ўғилларидан бўлиб ўтган воқеаларни 
сўрадилар. Юсуф алайҳиссалом ҳамма саргузаштларини бирма-бир баён қилдилар, 
лекин биродарларининг кирдикорларини "Токи отамнинг улардан кўнгиллари 
совимасин", деган мулоҳаза туфайли айтмадилар. 
 Савол: Юсуф алайҳиссалом тушининг таъбири рўёбга чиққунча неча йил вақт 
керак бўлди? 
 Жавоб: Ҳасан ва катода сўзича, саксон йил ўтган эди. Сулаймоннинг сўзича, 
қ
ирқ йил ўтганди. Саъди ибн Ҳабир сўзича, ўттиз олти йил ва яна бир ривоятга кўра 
йигирма икки йил ҳамда Муҳаммад ибн Исҳоқ сўзича, ўн саккиз йил вақт ўтган эди. 
 Алқисса, Яъқуб алайҳиссалом Мисрга кирганда кўрдиларки, кўчалар ойнавандли 
қ
илинибди, ҳар қайси супаларда булбуллар сайраб, хушовоз ҳофизлар куйлаб 
турарди. Мисрнинг ҳамма аҳли жомеъ масжидига тўпланиб, Яъқуб алайҳиссаломни 
меҳмон қилдилар. 
 - Эй Миср халқи, - деди Юсуф алайҳиссалом таомдан фориғ бўлганларидан сўнг. 
- Сизлар кўмсизлару мен кимдирман? 
 - Эй подшоҳи олам, сиз бизларнинг кўнглимиз сурурисиз. Бизлар каттаю кичик, 
эркага аёл барчамиз сизнинг қулингизмиз, - дейишди улар жўравоз бўлиб. 
 - Эй ҳалойиқ, - баланд овозда мурожат қилди Юсуф алайҳиссалом, - билинлар ва 
огоҳ бўлингларки, бу пайғамбари замон менинг отам бўладилар. Унинг фарзандлари 
бўлган мана бу йигитлар менинг биродарларим бўладилар. Буларнинг ҳаққи-
ҳ
урматидан ҳаммаларингизни қулликдан озод қилдим. 


Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
120
 Шу билан бирга мулку давлатлари ҳам қайтариб берилди. Шунда Миср халқи 
Яъқуб алайҳиссаломнинг шундай улуғ зот эканлигига амин бўлиб, "Лаа илаҳа 
иллалоҳу Яъқуба набиуллоҳ", дея имон келтириб, мусулмон бўлдилар.  
 Қиёмат вақти келганда худди шунга ўҳшаш воқеа юз бераркан. Қиёмат қойим 
бўлиб, ҳамма одамлар маҳшарга жам бўлганда, пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)ни 
ўнгт қўлларидан Жаброил алайҳиссалом, чап қўлларидан Мекоил алайҳиссалом 
мақоми маҳмуд (муносиб жой)га элтишар эканлар. У жойга бир минбар қўйдилар, 
пайғамбар алаҳиссалом унга чиқар эканлар. Шу пайт Оллоҳ таоло тарафидан нидо 
келар экан: "Эй маҳшар аҳли, сизлар кимсизлару Мен кимдирман?" Шунда: "Илоҳо, 
сен бизнинг парвардигоримиз ва ҳожамиздирсан! Бизлар сенинг осий ва гуноҳор 
бандаларингизмиз!" дер эканлар. Шунда Оллоҳ таолодан яна нидо келаркан: "Мен 
ҳ
абибим Муҳаммаднинг хушнудлиги учун сизларнинг ҳаммангизни дўзахдан озод 
қ
илдим!" деган. Иншооллоҳ, ё раббил ъоламийн! 
 Хуллас, эртаси куни Райён подшоҳ Мисрнинг бутун улуғлари келиб, Яъқуб 
алайҳиссаломга салом қилдилар ва ҳузурлирида ҳаммалари мусулмон бўлдилар. 
 Ривоят қиладиларки, Юсуф алайҳиссалом Райён подшоҳнинг ҳузурига келганида, 
унинг саройи олдида ҳар бири беш минг ботмондан бўлган еттита тегирмон тош бор 
эди. Подшоҳ Юсуф алайҳиссалом билан кўришгани бораётганда, унинг кўрку 
жамолига маҳлиё бўлиб, шу тошларга оёғини уриб олади. Шунда Юсуф 
алайҳиссалом у тошларни даст кўтариб, четга олиб қўйган ва бу куч-қудратни 
кўрган подшоҳ ҳайрон қолган эди. Вақтики, подшоҳ Юсуф алайҳиссаломнинг 
биродарларини кўрганида шу воқеа ёдига тушади. Ва уларнинг ҳам қудратларини 
кўрмоқчи бўлади. 
 - Оғаларингиз шижоат соҳибларими? - сўради подшоҳ. 
 - Имтиҳон қилиб кўрсангиз бўлар, - дҳеди Юсуф алайҳиссалом. 
 Шундан кейин подшоҳ уларни овга таклиф қилди. Шаъмун бир арслонни тутиб, 
подшоҳнинг оёғи остига келтириб ташлади. Рубил бир шерни тош билан уриб 
ўлдирди. Ловия бир ботмон тошни бир қўли билан ҳавога ирғитиб, яна бир қўли 
билан тутиб олди. Шу тариқа ҳар бирлари бир зўрлик намойиш қилиб, подшоҳнинг 
таҳсинига сазовор бўлдилар. 
 Подшоҳ Юсуф алайҳиссалом қошига келиб: 
 - Оғаларингизга айтинг, менга бир вилоят олиб берсинлар, - деди. 
 Юсуф алайҳиссаломдан бу сўзни эшитган биродарлари оталари қошига бориб, 
ундан ижозат олдилар. Сўнг ҳар қайсилари минг кишидан ўн минг қўшин олиб румга 
бордилар. Шом Билан Рум оралиғидаги ўн бир қўрғоннинг ҳаммасини забт этиб 
қ
айтдилар. 
 - Яна қайси тарафда душманинг бўлса, айт, йўқ қилайлик, - дейишди биродарлар 
подшоҳ қошига келиб. 
 - Энди менга вилоят керакмас, қаридим, олган юртларингни ўзингизга бердим, - 
деди подшоҳ уларга. Биродарларнинг ҳар бири бир юртга ҳоким бўлдилар. Бани 
исроил уларнинг авлодлари бўлди. 
 Алиқсси, Райён подшоҳнинг Музъаф исмли ўғли бор эди. Тўққиз ёшли бу болани 
Юсуф алайҳиссалом тарбиясига топширдилар. Подшоҳ эса мусулмон бўлганидан 
сўнг уч йилу саккиз ой умр кўриб, вафот этди. Яъқуб алайҳиссалом бўлса, Мисрга 
келгач, йигирма тўрт йил умргузаронлик қилдилар, ҳамма ҳалойиқ унга имон 
келтириб, мусулмон бўлдилар. У зот вафот топгач, жасадларини Канъонга элтиб, 
дафн қилдилар. Юсуф алайҳиссалом оталари вафотидан сўнг пайғамбарликни қабул 
қ
илиб, йигирма етти йил яшадилар. Вафотлари мисрда бўлди ва шу ерда дафн 


Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish