Иккинчи Ақоба кенгаши Араб яриморолининг турли томонидан, турли кабилаларидан келган кишилар Макка
кўчаларида селдек оқардилар. Мусулмонларнинг улуғ ибодати бажо келгариладиган ҳаж
мавсуми эди.
Мусъаб ҳам бир гуруҳ ясриблик мусулмонларга бош бўлиб, Маккага кириб келди.
Пайғамбаримизнинг(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузури саодатларига кириб, салом берди ва
хушхабар билан келганини айтди. Ясриб халқининг Ислом даъватини очиқ юз билан қабул
қилиб, байъат этиш учун келганлари муждасини эшитган Пайғамбаримизининг (соллаллоҳу
алайҳи ва саллам) муборак дудокларида табассум кўринди. Ясриблик мусулмонлар билан
бўладиган учрашув жойи ва пайтини тайин этдилар.
Макка шаҳри узра сукунат ҳукмрон. Бироқ ана шу осудалик ичида кўзлари уйқусиз,
кўнгиллари буюк бир мулоқотнинг соғинчи билан ёнаётган инсонлар ҳам бор. Бу инсонлар
ясриблик мусулмонлар эди. Улар тун қўйнида Пайғамбаримизни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
кутяптилар. Ақоба тупроғининг ҳар бир зарраси бу кеча инсоният тарихида энг улуғ келишув ва
буюк вафодорликнинг шоҳиди бўлади.
Кечанинг тенг ярмида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амакилар Аббос билан
биргаликда Ақобага келдилар. Ясрибликлар Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
қиличларининг соясида байъат этиб, моддий ва башарий барча имкониятларини сарф этиб,
Ислом дини ва Пайғамбарини мудофаа этишга сўз бердилар. Нусайба ва эри Зайд ҳам байъат
этганлар орасида эди.
Ҳамма қатори эр-хотин ҳам Ясрибга қайтди. Бироқ бу сафар уларнинг қалблари қувват ва
жасорат, Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қалбларидан кўчиб ўтган кучли
имон билан тўла эди.
Ислом нури Нусайбанингбутун руҳини, вужудини қамраб олди. У ўзини Аллоҳ ва Расули
йўлида фидо қилишга тайёр эди.
Бадр жанги Қурайшнинг зулмига учраган ва мол-мулкини Маккага ташлаб Мадинага ҳижрат этишга
мажбур бўлган мусулмонларга Жаноби Аллоҳ жанг қилиш рухсатнин берди. Мусулмонларнинг
сон ва улов жиҳатидан оз бўлган аскарлари Қурайш қўшинлари билан юзлашдилар. Нусайба
ҳам ўғли Абдуллоҳни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга юборди.
Абдуллоҳ мўйлови энди сабза урган йигит эди. Юраги имон ва жасарот билан тўлиб тошган
Абдуллоҳ доимо онасининг ўгитларини унутмай, мушриклар устига ташланарди.
Шонли Бадр зафарининг хабарлари Мадинаи мунавварага етиб боргач, мусулмонлар
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва Бадр ғозийларини такбир ва таҳлил овозлари
билан кутиб олишга чиқдилар. Нусайба ҳам Бадр ғозийси бўлиш шарафига эришган ўғли
Абдуллоҳни чексиз севги ва шафқат билан бағрига босди ва порлоқ пешонасидан ўпиб
табриклади.
Ҳаёт ҳар доим бир маромда кетмайди, ўзига яраша аччиқ ва ширин кунлари бўлади.
Севимли эри Зайд ибн Осимнинг вафоти Нусайбага қаттиқ таъсир қилди. Аммо Нусайба
тасаллини кучли имонидан топиб, Жаноби Аллоҳнинг тақдирига бўйин эгди. Сабр билан
Аллоҳнинг ризосига эришишига ҳаракат қилди. Кейинчалик Ғозиййа ибн Амр таклифи билан
унга турмушга чиқди.