Bog'liq Ahmad Abduljavod, Muhammad Umar Dauq, Muhammad Ali Qutb. Qahramon mo'mina ayollar
www.ziyouz.com kutubxonasi
60
Бадрда енгилган мушриклар интиқом олиш учун катта аскарий қўшин билан Мадинага йўл
олдилар. Шаҳар яқинидаги Уҳуд тоғи атрофида қароргоҳини тикладилар.
Мусулмонлар ва мушриклар ўртасида шиддатли жанг бошланди. Мусулмонларнинг кучли
ҳамласига қаршилик кўрсатолмаган мушриклар кўплаб ғаниматларни қолдириб, қоча
бошладилар. Бу ҳолатни Қурайш қўшинининг енгилиши сифатида қабул қилган мусулмон
ўқчилар ғанимат тўплашга киришиб кетдилар. Қулай фурсатдан фойдаланиб, мушриклар яна
мусулмонлар устига ҳужум қилдилар. Ҳазрати Ҳамза ибн Абдумутталиб, Мусъаб ибн Умайр
каби бир қанча кўзга кўринган саҳобалар шаҳид этилди. Бундан руҳланиб кетган мушриклар
Пайғамбаримизни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мўлжалга олиб, илгарилай бошладилар.
Нусайба (розийаллоҳу анҳу) Уҳуд жангида ҳамширалик вазифасини зиммасига олган эди.
Жангчиларга ёрдам берар, ярадорларнинг жароҳатини боғларди. Аммо мусулмонлар ичида
пайдо бўлган парокандаликни кўргач, қўлидаги мешни ташлаб, қиличга ёпишди ва Аллоҳ
йўлида жанг қила бошлади.
Пайғамбармизни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қўриқлаб турган ҳалқа тобора торайиб
борарди. Нусайба эри Ғозиййа ва ўғли Абдуллоҳ билан биргаликда Расулуллоҳни (соллаллоҳу
алайҳи ва саллам) мардонавор ҳимоя қилиб турардилар. Кейинчалик Расулуллоҳ (соллаллоҳу
алайҳи васаллам) Нусайбанинг бу қаҳрамонлиги ҳақида шундай деган эдилар:
— Качон ўнгимга ёки сўлимга қарасам, мени ҳимоя этиш учун жанг қилаётган Нусайбани
кўрардим.
Нусайбанинг калқонсиз, душман қиличининг зарбаларига қарши ҳимоясиз жанг
қилаётганини кўрган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қочиб кетаётган бир мусулмон
аскарга:
— Қалқонингни жанг қилаётганларга қолдир! — деб буюрдилар.
Тўхтовсиз узилаётган ўқлар ва душман ҳамлаларига қарши Аллоҳ Расулини мудофаа
қилишда ўрнак бўлган кишилардан бири Нусайба эди.
Курайш суворийларидан бири Нусайбага ҳужум қилди. Бироқ Нусайба душман қиличининг
зарбасини қалқон билан қайтарди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Нусайбанинг ўғли
Абдуллоҳга:
— Абдуллоҳ, онангга ёрдам бер! — дея бақирдилар. Онасига ёрдам бериш учун душман
устига ташланган Абдуллоҳ яраланди. Нусайба дарҳол ўғлининг ёнига келиб, жароҳатини
боғлади. Сўнг:
— Қани ўғлим, душманга қарши жанг қилишда давом этайлик, — деди.
Воқеага гувоҳ бўлиб турган Расули Акрам:
— Нусайбанинг қилганини ким қила олади? — деб марҳамат қилдилар.
Ҳа, Нусайбанинг кўрсатган қаҳрамонлиги ҳар қандай эр йигитнинг қўлидан келмасди! У
сувсаганларга сув тутар... Яраланганларнинг жароҳатини боғлар... Мардонавор жанг қиларди...
Бу имонли аёлнинг буюк жасоратига лойиқ мукофотни фақат Жаноби Аллоҳ эҳсон эта олади!
Жанг давом этарди ва мушриклар Пайғамбаримиз турган мавзега тобора якинлашиб
келарди. Қурайш шамширбозларидан Ибн Колша олдинга чиқиб:
— Менга Муҳаммадни кўрсатинг! Иккимиздан биримиз, албатта, соғ қолмаймиз, — деб
бақирди. Унга қарши Нусайба ва Мусъаб ибн Умайр чиқдилар. Мусъабни шаҳид этган Ибн
Колша Нусайбага ташланди. Икки қават зирҳ кийгани учун Нусайба устма-уст урган қилич
зарбалари таъсир этмади.
Бу жангда Нусайба турли жойларидан ўн учта жароҳат олган эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу
алайҳи васаллам) Абдуллоҳга:
— Онангнинг олдига бор ва ярасини боғла! — деб бақирдилар.
Сўнг:
— Эй Нусайба оиласи! Жаноби Аллоҳ сизни муборак қилсин. Сенинг онангнинг мақоми