Microsoft Word qahramon mumina ayollar ziyouz com doc



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/65
Sana21.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#26942
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   65
Bog'liq
Ahmad Abduljavod, Muhammad Umar Dauq, Muhammad Ali Qutb. Qahramon mo'mina ayollar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
34
ҲАЗРАТИ ФОТИМА 
бинти Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) 
Ҳазрати Фотиманинг (розийаллоҳу анҳу) таваллуди бутун Маккада катта шов-шув бўлган 
бир юқеа — Каъбанинг қайта таъмирланиш вақтига тўғри келган эди. Ўшанда Ҳажарул асвадни 
ўз ўрнига қўйиш борасида кутилмаган ихтилоф чиқади. Масала шу даражада жиддийлашадики, 
ҳатто қабилалар тўрт кун мобайнида ўзаро урушга тайёргарлик ҳам кўрадилар. 
Бу вазият Макка пешволарини қайғуга солади. Нима бўлса ҳам, можарони тинч йўл билан 
ҳал қилиш лозим эди. Ниҳоят, Умаййа ибн Муғира ал-Маҳзумий шундай таклиф билан чиқди:
«Эй Қурайш аҳли! Бу масалада ораларингиздан бир кишини ҳакам қилинглар. У эса бугун 
Масжидул Ҳарамнинг дарвозасидан кириб келадиган биринчи киши бўлсин». 
Бу таклиф барчага маъқул тушади ва ҳаяжон билан кутиш онлари бошланади. Бир оздан 
кейин ўттиз беш ёшлардаги чеҳраси нурли Муҳаммад Амин кириб келадилар. У зотни кўрган 
Курайш аҳли беҳад севинадилар: 
«Мана, Абдулмутталиб ўгаи Абдуллоҳнинг фарзанди Муҳаммад Амин. Биз у берадиган ҳар 
қандай қарорга розимиз». 
Ҳазрати Муҳаммад мавзуни хотиржам тингладилар, мулоҳаза қилдилар. Сўнгра ридоларини 
ерга солдилар. Ҳажарул асвадни унинг устига қўйиб:
«Ҳар қабиланиниг раиси ушбу либоснинг бир учидан ушлаб кўтарсинлар», дедилар. Ўзлари 
ҳам бирга кўтариб бориб муборак қўллари билан тошни Каъба бурчагига жойлаштирдилар. Бу 
хабар тез орада Маккага ёйилди. Муаммо хамирдан қил суғургандек осон ҳал қилиниб, Қурайш 
аҳли Ҳазрати Муҳаммаддан бениҳоя мамнун бўлади. Ҳаттоки баъзи араб шоирлари бундай 
одилона ҳакамликни мадҳ этувчи шеърлар ҳам ёзишди. 
Ўша куни Ҳазрати Муҳаммад кўтаринки кайфиятда уйларига кайтадилар ва тўртинчи 
қизларининг таваллуди хушхабарини эшитадилар. Севинчларига севинч қўшилади. Кизларига 
Фотимаи Заҳро деб исм қўядилар. 
Фотима ҳам оталарига жуда ўхшар эди. Опаси Зайнабнинт беғубор севгиси, меҳр-муҳаббати 
билан вояга етди. Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)қизларининг тарбияси, камоли ва 
фароғати учун кўпинча роҳатларни тарк этар эдилар. 
Ҳали кичкина бола бўлгани учун Фотима кўчага фақат оталари билан бирга чиқар эди. 
Доимо Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёнларида юриши унинг гўзал ахлоқ 
билан хулқланишига сабаб бўлди. Худди шунингдек, у муҳтарама зот, оналари ҳазрати Ҳадича 
онамиздан ҳам жуда кўп яхши хислат ва фазилатларни олди. Ҳазрати Пайғамбаримизга 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳиро ғорида ваҳий нозил бўла бошлаган пайтларда Фотима 
эндигина беш ёшга қадам қўйган эди. 
Набийнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суюкли қизлари оталарининг ҳаётларидаги 
тарихий ҳодисага шундай кичик ёшларида шоҳид бўлдилар. Табиийки, бу саодатли воқеалар у 
муҳтарамалар тарбиясига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. 
Макка мушрикларининг мусулмонларга қилган зулмларига қарши бўлган Фотима 
(розийаллоҳу анҳу) азиятларни енгиш учун жон фидо қилишга ҳам тайёр эди. Ҳолбуки, у ҳали 
ожиза, кичкинагина бир кизча эди. 
Исломга даъватнинг дастлабки йилларида мўминларга қилинган шафқатсизликлар, 
жумладан, Абу Толиб маҳалласида Ҳошим ўғиллари билан биргалиқда ўраб олиниб, уларга 
кўрсатилган турли азобу уқубатлар, очликлар Фотиманинг (розийаллоҳу анҳу) соғлиғига қаттиқ 
таъсир ўтказди. 
Ҳаётининг баҳоридаёқ шунча ташвиш, дард-алам ичида яна бир оғир имтиҳонга рўбарў 
бўлди. Муштипар онаси Ҳадича (розийаллоҳу анҳо) фоний дунёни тарк этдилар. 
Ҳижратдан аввалги ўн уч йиллик Макка ҳаёти ҳақиқатдан ҳам мўминларга, хусусан, 


Қаҳрамон мўмина аёллар 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish