Microsoft Word qahramon mumina ayollar ziyouz com doc



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/65
Sana21.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#26942
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   65
Bog'liq
Ahmad Abduljavod, Muhammad Umar Dauq, Muhammad Ali Qutb. Qahramon mo'mina ayollar

 
Қазо умраси 
Ҳудайбийа сулҳи тузилганига бир йил тўлди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) 
мусулмонлар билан бирга умра ибодатини адо этиш учун Макка томон йўл олдилар. Шаҳарга 
яқинлашгач, барча мусулмонларни тўхташга буюрдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам) бу ерда жангдагидек бир усул қўллашни режалаштириб, мусулмонларни икки кисмга 
ажратдилар. Биринчи кисм Каъбани тавоф қилиш учун Маккага кирадиган, иккинчи қисм эса, 
қуролланган ҳолатда Макка ташқарисида тайёр турадиган, бирор хавф туғилса, мушрикларга 
ҳужум қиладиган бўлдилар. 
Ҳаммага вазифалар аниқ бўлгач, яна йўлга чиқишди. Ниҳоят, узоқдан бир йилдирки, кўриш 
истагида интизор бўлганлари, улар учун эшиклари ёпилган Макка кўринди. Уни кўрар-кўрмас 
ҳаммаёқни мусулмонларни «Лаббайк Аллоҳумма лаббайк...» деган овозлари тутиб кетди. 
Мусулмонлар улуғворлик ва ҳайбат билан Ҳазрати Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам) атрофларини ўраб олган эдилар. Ҳамма бир оғиздан такбир ва таҳлил айтарди. 
Мусулмонларнинг овозларини эшитганлар тоғларга қараб югурдилар, дарҳол шаҳарни 
бўшатдилар. Чунки улар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва асҳоби чорасиз 
кишилардек, неча йиллар илгари қоронғи тунда Маккани тарк этганларидан сўнг, қувватли ва 
ҳайбатли кўринишда, кечқурун эмас, куппа-кундузи шаҳарга бемалол кириб келишларини 
тасаввур ҳам қилолмас эдилар. 
Маккада фақат эркаклардан бир неча киши, Аллоҳ таоло ва Расулига имон келтирган аёллар 
қолишди, холос. 
 
Маймунанинг таклифи 
Маймуна мусулмон бўлган, аммо имонини яширин тутарди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам) ва асҳоби бир қуёшдек Макка уфқларидан кўтарилгач, у жасоратланиб, Аллоҳга 
имон келтирганини ҳаммага билдирди. 
Бу хайрли воқеадан сўнг, Маймуна Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) завжа 
бўлиш истагида Аббос ибн Абдулмутталибни (розийаллоҳу анҳу) элчи қилиб юборди. 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг истагини қабул этдилар ва унга маҳр 
сифатида 400 дирҳам бердилар. 
Ҳудайбийа сулҳида кўрсатилган уч кунлик муҳлат битди. Қурайшликлар Набийга 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) элчи юбориб: 
«Маккада қолиш пайтинг тугади, энди чиқиб кет», дедилар. 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кулимсирадилар ва:
«Мени ўз ҳолимга қўйинг. Ундан кўра бир тўй қилиб, сиз учун таом ҳозирлатсам ва тўйимга 
сиз ҳам келсангиз бўлмайдими?" дедилар. 
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Маймунага уйланишлари сабабли Маккада қолиш 
муддатини узайтирмоқчи ва қурайшликлар билан қайта битим тузишни мўлжаллаган эдилар. 


Қаҳрамон мўмина аёллар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
22
Тўй учун дастурхон тузалди. Курайшнинг улуғлари таклиф этилди. Улар таклифни қабул 
этмадилар. 
— Сенинг амалингга бизнинг эҳтиёжимиз йўқ. Тезроқ чиқиб кет, — дедилар. 
Улар бу гапларни Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Маккада уч кундан ортиқ 
қолишларидан қўрқишларини яшириш учун айтдилар. Зеро, Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам) зиёратлари баъзи кишиларнинг ақли ва руҳига таъсир қилгани кўрина бошлаган эди. 
Масалан, Маймуна ҳаммадан яшириб келган имонини мусулмонлар Маккага киришлари 
биланоқ очиқ эълон этди. Устига-устак, Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) завжа 
бўлди. Бу ҳол мушрикларни ғазаблантирган эди. 
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ушбу мажлисда Маймунага уйланганларини эълон 
қилдилар. Аммо Ҳудайбия сулҳига амал қилиб, жарчини чақириб, дарҳол Мадинага қайтишни 
эълон қилинши буюрдилар. Маккадан ўн мил узоқлиқдаги Сараф деган жойга келганларида 
Маймуна (розийаллоҳу анҳу) билан гўшангага кирдилар. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish