www.ziyouz.com кутубхонаси
3
Ўриндиқ жуда зскириб, юмшоқ бўлиб қолган экан, Розия анча чўкиб ўтирди. Модага мослаб
калтароқ қилинган этаклари оркага кетиб, тиззаси очилиб қолди. Шунда у секин сумкасини
тиззалари устига ётқизиб қўйди.
Максимич, бир қўлида пиджак, иккинчи қўли билан автобуснинг тутқичидан олиб, баланд
гавдасини Розиянинг устига эгиб, очиқ деразадан шаҳарга қарар ва қаерда нима борлигини
сўрар эди. Розия бир қисми битган, бир қисми ҳали қурилаётган янги уйлар, янги кўчалар ва
майдонлар ҳақида гапирар экан, «шаҳримиз чиндан ҳам жуда тез янгиланяпти!» деб қўйди
ичида. Бундан икки йил бурун зилзила хуруж қилган пайтда деворлари ёрилиб, хом ғиштлари
кўриниб ётган ночор уйлар энди йўқ. Оғир кунларда камқатновроқ кўчаларга беҳисоб чодирлар
қурилган эди. Ҳозир катта кўча қайта қурилаётгани учун автобус ўша камқатнов кўчалардан
бирига бурилди. Розия асфальтга қоқилган ва бошигача ерга ботиб, қолиб кетган темир
қозиқларни кўрди. Машина ғилдираклари тегавериб силлиқлаб кетган 6у қозиқларни Розия
Максимичга кўрсатди:
— Зилзила пайтида бу қозиқларнинг атрофи чодирларга тўлиб кетган эди. Ҳу анави тўрт
қаватли уйлар бор-ку. Янги қурилган. Ўша ерларда ҳам чодир кўп эди.
Максимичга Розиянинг гапидан ҳам кўра ўзи мароқли туюларди. Унинг лабларида табиий
бир қизиллик ва лола баргини эслатувчи нафислик бор. Юзи гоҳ сокин бир завқдан, гоҳ сирли
бир эҳтиросдан нурланиб кетади. Максимич уни гапга солиб қўйиб, ҳуснига яхшилаб қараб
олгиси келди.
— Бундан икки йилгина олдин мана шу ерларда даҳшатли зилзила бўлиб ўтганини ҳозир
тасаввур қилиш қийин. Ўшанда сиз ҳам чодирда яшаганмидингиз?
— Йўқ, бизга чодир етмаган. Ўшанда биз...
Розия ҳовлида чойшаб тутиб яшаганларини айтиб бермоқчи эди. Автобусга халойиқ
ёпирилиб кирди-ю, Максимични олдинга суриб кетди. Автобус шаҳар марказига кириб келган
сари йўловчи кўпаяр, одамлар ичкарига сиғмай эшикларда осилиб борар, ҳайдовчи эшикни
ёполмай устма-уст сигнал берар эди. Бировнинг елкаси, бировнинг оёқ-қўллари, бировнинг
боши, яна бировнинг похол шляпаси Розия билан Максимичнинг орасига тушиб, суҳбатини
давом этказгани қўймади. Улар шу аҳволда ҳиёбонга келиб, автобусдан тушишди.
2
Максимичнинг қўлидаги пиджаги ғижимланган, ўзи терлаб, буғриқиб кетган эди.
— Енгил машинада яйраб келаётган эдингиз, автобусга тушганингиздан афсус
қилаётгандирсиз, Илларион Максимилианович?
Розия хамроҳининг кўнглини кўтаргиси келиб, унинг номини атайлаб тўлиқ айтди.
Максимич буни сезиб, миннатдорона кулимсиради.
— Агар ёлғиз бўлсам, афсус қилишим мумкин эди, Розия.
— Машинадаги хамроҳларингиз яхши одамлар эди.
— Тўғри, улар жуда хам меҳмондўст кишилар экан. Бир дақиқа эътиборсиз қолдиришмайди.
Нима истасангиз, муҳайё қилишади. Менинг бугунги истагим мезбонларнинг ихтиёридан
чиқиб, ўз эркимча шаҳар кезиш эди. Ҳозир шу истагим ҳам амалга ошяпти.
Ҳиёбон атрофларида ҳали қурилиш бормоқда эди. Самосваллар гоҳ шағал, гоҳ тупроқ, гоҳ
қум ортиб ўтар, иссиқда эриган асфалт ҳидига чанг-тўзон аралашиб, нафас олишни
оғирлаштирарди.
— Эркингиз ўзингизда бўлгани, албатта, яхши, — деди Розия. — Аммо ҳозир
автобусдагидай азоб тортмасмикансиз?
— Сиздай ҳамроҳим бўлса, менга ҳеч қандай азоб писанд эмас!
Розия бу гапни ҳазилга буриб лаблари билан кулди-ю, аммо кўзларида жиддий бир ташвиш
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |