Microsoft Word олма касалликлари документ Microsoft Office Word docx



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/20
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#223414
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
ОЛМА КАСАЛЛИКЛАРИ Документ Microsoft(1)

Олма пролиферацияси. Бу касаллик Жанубий Европа ва Голландиядан 
Қора денгиз бўйидаги давлатларгача тарқалган ва ушбу минтақаларда 
олманинг муҳим касаллиги ҳисобланади. Пролиферация туфайли олма 
ҳосилининг 10-80 фоизи йўқотилади.
Дарахтларнинг новдалари, мевалари ва илдизи зарарланади. Энг кўзга 
ташланадиган белгиси – “жодугар супургуси” – новда тепаси ўсиши 
камайиши ва новда уч қисмидаги, одатда тиним даврида бўлувчи қўлтиқ 
куртаклар ўсиб, новдалар дастаси (“супурги”) ҳосил бўлишидир. Баъзи 
ҳолларда новдалар дастаси ўрнига барглар розеткаси ривожланади. Новда 
дасталари ва розеткалардаги барглар майда бўлиб қолади, очроқ яшил тус 
олади, уларнинг барг ёнликларининг ўлчами эса яққол катталашади. Кузда 
(соғлом барглар сарғайган пайтда) касал барглар қизғиш тус олади.
Дарахтларнинг илдизлари яхши ривожланмайди, зич жойлашган илдиз 
дасталари пайдо бўлади, уларда шишлар ва бўртмалар ривожланади, йирик 
томирлар сони камаяди. Касал дарахтлар заифлашади, уларнинг мевалари 
кичик бўлиб қолади, оғирлиги 30-60 фоизга камаяди, ранги ўзгаради ва 80 
фоизгачаси бозорбоплигини йўқотади. Зарарланган майда меваларнинг банди 
соғломлариникига нисбатан узаяди.
Баҳорда касал новдаларда барглар олдин чиқади, аммо улар 
соғломларидан бироз кейин гуллайди. Касаллик баъзи мавсумларда кўпроқ, 
бошқаларида камроқ намоён бўлиши мумкин. Қўзғатувчи зарарланган 
ўсимликларнинг тўқималари ичида жойлашган фитоплазмасимон организм, 


кучли даражада ўзгарувчан, диаметри 200-800 нм, уч қатли мембранаси 
мавжуд, аммо қаттиқ ҳужайра қобиғи йўқ.
Касаллик зарарланган дарахтлардан соғломларига пайванд орқали ҳамда 
бир қатор сўрувчи ҳашарот (чирилдоқ – цикада ва чигиртка) турлари 
воситасида ўтади. Касалликнинг яширин даври ниҳолларда 1 йилгача, 
етилган дарахтларда 2 йил ёки кўпроқ. Баъзи зарарланган каттароқ дарахтлар 
ўз-ўзидан соғайиб кетади. Қўзғатувчи дарахтларнинг илдиз қисмида 
қишлайди. 
Кураш чоралари – соғлом ниҳол экиш, пайванд учун соғлом материал 
қўллаш; кузда ҳосил йиғиб олингандан сўнг, барглар тўкилишидан олдин, 
пояга тетрациклин киритиш (2 йил давомида ҳимоя қилади); пайвандтаг 
сифатида чидамли навлар илдиз қисмини қўллаш тавсия қилинади. 
Дарахтларга инсектицид пуркаш касалликнинг табиий тарқалишини 
камайтиради .
 

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish