қилинади. Омборхонага қўйишдан олдин барча уруғлардан намуна олиб,
уларда
Fusarium,
Alternaria,
Botrytis
турлари
билан
зарарланиш
мавжудлигини фитопатологик таҳлил ёрдамида аниқлаш ва
албатта бирорта
тавсия қилинган фунгицид билан дорилаш лозим.
Ниҳолларни кўчириб экиш учун қазиб олиш пайтида уларни диққат билан
текшириш, саралаш, касалланганлари ва заиф, ностандартларини йўқотиш
лозим.
Агротехник
чора-тадбирлар:
экишдан
олдин
тупроқни
зарарсизлантириш, алмашлаб экишни йўлга қўйиш, уруғларни дорилаш, паст
ҳароратда қум ёки торфда муайян вақт давомида сақлаш (стратификация
қилиш), микроэлементлар эритмаси билан ишлов бериш, кўчатлар
илдизларини ва илдиз бўғзини кўчириб экиш пайтида фунгицид эритмасига
ботириб, зарарсизлантириш, тавсия қилинган муддатларда ва чуқурликка
экиш, кўчатлар тагига зарарсизлантирилган мульча (торф ва ёғоч қириндиси
3:7 нисбатда) ва оҳак (100 кг мульчага 5-6 кг) солиш, лозим бўлганда ёш
ниҳолларни тўғри тушадиган қуёш нурларидан асраш (соя қилиш), баланси
сақланган органик ва минерал ўғит солиш, кўчатлар ораларини кузда ва
баҳорда шудгор қилиш ва б. тавсия қилинади.
Кимёвий кураш чора-тадбирлари. Ҳар йили кўчат
етиштириладиган,
полиэтилен пардали иссиқхоналар тупроғида инфекция йилдан йилга
кўпаяди. Бунинг олдини олиш учун кўчатхона тупроғини алмаштириш яхши
натижа беради, бошқа усул – кўчатхона тупроғининг устки 10 см лик
қатламига 50-80 г/м
2
меъёрида ТМТД солиш, тупроқ
билан яхшилаб
аралаштиришдир (культивация, бороналаш). Бу мақсадда тупроққа KMnO
4
(0,5%-ли эритма) ҳам солиш мумкин.
Уруғ ва кўчат экишдан 3-4 ҳафта олдин кўчатхона тупроғига карбатион
(ванам) нинг препарат бўйича 2-3%-ли сувли эритмасини солиш тавсия
қилинади (150 мл препарат 10 л сувда эритилади ва 1 м
2
майдонга солинади,
ер дарҳол ҳайдалади, 10 кундан кейин яна 1 марта шудгор қилинади; ишлов
пайтида тупроқ ҳарорати 10
о
С дан паст ва 26
о
С дан юқори бўлмаслиги
лозим); тупроқни калий перманганатнинг 0,5%-ли сувли эритмаси билан, 10-
12 л/м
2
меъёрида суғориб ҳам кўчатхона тупроғини зарарсизлантириш
мумкин.
Уруғларни қуруқ усулда зарарсизлантириш учун Фундазол 50% н.кук. (1
кг уруққа 4-6 г), Топсин-М 70% н.кук. (1 кг уруққа 5-10 г), ТМТД 80% н.кук.
(1 кг уруққа 5 г) ва б. ишлатиш мумкин. Нам зарарсизлантиришда уруғлар
KMnO
4
(0,5%) ёки формалин (0,15%) эритмасисига 2 соатга солиб қўйилади.
Аммо бу препаратларнинг
биринчиси кам самарали, иккинчиси эса одамлар
учун жуда заҳарли эканлигини эсда тутиш лозим. Шу сабабдан ҳозирги
вақтда бошқа экинларда (буғдой ва б.) кенг қўлланилаётган замонавий
фунгицидларни синаш ва улардан самаралиларини танлаб олиб, мевали
дарахтлар уруғларини зарарсизлантиришда қўллаш тавсия қилинади.
Қўзғатувчиларда чидамлилик пайдо бўлмаслиги учун фунгицидларни
алмаштириб туриш лозим.
Кўчатлар ётиб қолиши кузатилганда, касаллик ўчоқларига ва атрофидаги
кенглиги 0,5 м келадиган доирага беномил, ТМТД (0,4%-суспензия) ёки
KMnO
4
(0,5%, 8-12 л/м
2
) билан, дори ўсимликлар илдизига етиб борадиган
қилиб, суғориш лозим. Кўчатхонадаги бошқа ўсимликларни ҳам KMnO
4
(0,5%, 5-8 л/м
2
) билан суғориш керак. Ярим соатдан кейин кўчатларни ўша
миқдорлардаги сув билан суғориш лозим. Агар ишловдан кейин икки ҳафта
ўтганида кўчатлар ётиб қолиши ўтиб кетмаса, ишловни такрорлаш керак.
Физико-механик
чора-тадбирлар.
Кўчатхоналардаги
ўсимликларни
касалликлар учрашига мунтазам назорат қилиб туриш,
касаллик билан
зарарланган, қуриган ва қуриётган ниҳолларни дарҳол қазиб олиб, қуриган
шохлар ва новдалар билан бирга, кўчатхонадан ташқарида ёқиб юбориш ёки
кўмиб ташлаш, кузда тўкилган баргларни тўплаб кўмиб ташлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: