Иккинчидан, бахт ёки қувонч қимматбаҳо машина сотиб олганингизда ҳам ёки
анчадан буён истаган авторучкани сотиб олганингизда ҳам бир хил ҳиссиёт бўлиши мумкин.
Бошқача айтганда, қувонч натижалар кўламига эмас,балки унга сарфланган куч, энергия ёки
хоҳишнинг миқдорига боғлиқ. Қувонч туйғусининг ўзи кучи ва давомийлигига кўра воқелик
ёки буюмнинг “ҳажм”ига боғлиқ эмас. Бармоқларингиз совуққотганда қўлқопдан ёки
чанқаганингизда бир стакан сувдан қанчалик хурсанд бўлганингизни эсланг!
Учинчидан, қанча биз эришадиган “кичик мақсадлар” сони кўп бўлса, шунча кўп
қувончни ҳис қиламиз ва шахсий муваффақиятларимизни англаймиз. Иккиламчи реакция
бошланади: бизда ижобий кайфият ишлай бошлайди ва мақсадларимизга эришиш осонроқ
бўлади. Ахир бахт - бу доимий ички хурсандчилик эмасми? Шунинг учун ҳам мақсад ва кичик
вазифаларга эришиш жуда муҳимдир.
Аксинча, биз кундалик вазифаларимизни бажармасак, тескари жараён юз беради:
сезилмас тарзда шахсий муваффақиятсизлик ҳисси йиғила бошлайди, нимадир бажаришга
бўлган иштиёқ йўқолади.
Телефонда ишлашда ҳам худди шу ҳолат юз беради.
1) Барча қўнғироқларни бир неча турга бўлиш мумкин;
2) Ҳар бир қўнғироқ ўзининг универсал алгоритмига эга;
3) Ҳар бир алгоритм ўз ичига бир нечта оддий қадамларни босқичларни қамраб олади;
4) Ҳар бир босқични бажариб, биз автоматик тарзда режалаштирилган натижаларга,
яъни муваффақиятга эришамиз.
5) Қанча мувафақиятли қўнғироқлар кўп бўлса, шунча ишонч юқори ва қувончимиз
ҳам кўп бўлади.
6) Хурсандчилик билан ишлаб биз кўпроқ самарага эришамиз, инсонлар ҳам кимда
ҳаммаси яхши бўлса у билан кўпроқ мулоқот қилади.
Агар инсонлар бизнинг самимий ва ижобийлигмизн кўрса, бу уларда ижобий таасурот
уйғотади ва самарали муносабат ўрнатишга ёрдам беради.
ХУЛОСАЛАР
1. Муваффақият - бу натижага эришишдир.
2. Натижаларга эришиш ижобий туйғулар – ички қувонч ҳиссини келтириб чиқаради.
3. Кичик мақсадларга эришиш ҳам катта мақсадлар каби қувонч ҳиссини бахш этади.
4. Ички қувонч ҳисси янги натижаларга эришишга ёрдам беради.
5. Катта мақсадларга кичик қадамлар билан етиш ва уларни босиб ўтиш билан биз
мунтазам хурсандчликда ва янада муваффақиятли ва бахтли бўлишимиз мумкин.
6. Телефонда ишлаш алгоритми оддий қадамлардан иборат. Уларни амалга
оширишда биз шахсий муваффақиятимизни ҳис этишимиз мумкин. Бу ўзимизга
бўлган ишончни уйғотиб, қўнғироқ қилишдаги мақсадимизга эришишга ёрдам
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |