Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

Машғулот. 17-топшириқ. Ҳар бир скриптни 3 мартадан ишлаб чиқинг. 
Аввал алоҳида жумлаларни ёдланг, уларни овоз чиқариб 5 мартадан ўқинг. 
Кейин биринчи скриптни (5 марта) матнга қараб ишлашни бошланг, кеййин эса ёддан 
– 10 марта такрорланг. 
Асосийси – биринчи скриптни ўзлаштириш, кейинги иккитаси – биринчисидан келиб 
чиққан. Кейин дам олинг ва маълумотни мияда қабул қилишига қўйиб беринг, яхшими? 
ХУЛОСАЛАР. 
1. Сотиш – сотувчи ва харидор ўртасида узоқ муддатли, ўзаро фойдали муносабатни 
ўрнатиш жараёни. 
2. Мақсад – узоқ муддатли ва ўзаро фойдали муносабат ўрнатиш. 
3. Тайёргарлик мақсади: муваффақиятни режалаштириш. Воситалар: янги 
маълумотни ўрганиш ва шуғулланиш. 
4. Алоқа мақсади: илк ижобий таасуротни яратиш! Воситалар: суҳбатни бошлаш 
алгоритми ва алоқа ўрнатиш скрипти. 
5. Разведка мақсади: мижоз нимани хоҳлашини билиш, майл уйғотиш. Воситалар: 
саволлар ва фаол тинглаш. 
6. Мулоқотнинг 15 қоидаси: қандай савол берсанг шундай жавоб оласиз! 
7. Тақдимот мақсади: фойдани кўрсатиш! Воситалар: маълумотлар, далиллар ва 
афзалликларни етказиш усуллари. 
8. Эътирозлар билан ишлаш мақсади: янги маълумот ёрдамида мижозга мустақил 
нуқтаи назарини ўзгартиришга кўмаклашиш. Телефонда: учрашувга рози бўлиш! 
Воситалар: алгоритм, аниқлаштириш, қайта жавоб ва далиллар. 
9. Келишув мақсади: якуний тўлов. Воситалар: ёпиш. 
10. Кузатиш мақсади: мижознинг садоқати ва такрор мурожаат. Воситалар: ёрдам, 
қўллаб-қувватлаш ва қўнғироқлар. 


ИККИНЧИ ҚИСМ 
КИРИШ ҚЎНҒИРОҚЛАРИ 
 
 
 
12 БОБ. КИРУВЧИ ҚЎНҒИРОҚ АЛГОРИТМИ 
Агар сиз бундан аввалги боб билан танишиб чиққан бўлсангиз, бу мавзуни тушуниш 
сиз учун осон бўлади, чунки у аввалгисига асосланган. 
Кирувчи қўнғироқда мижоз ўзи бизга мурожаат қилади, демак унга нимадир зарур. Бу 
вазиятда алоқа ўрнатиш ва суҳбатни бошлаш анча осон. 
Кирувчи қўнғироқнинг юқори мақсади: муайян вақтга учрашув белгилаш. 
Қуйи мақсад: телефон рақамларни алмашиш (қўнғироқлашиш вақтини қисман 
келишиб олиш). 
Мижоз ўз хоҳиши билан рақамини алмашганда, биз унга камида бир маротаба 
қўнғироқ қилиш имконини қўлга киритамиз. Кирувчи қўнғироқнинг алгоритми (кетма-
кетлиги) қуйидагича: 
1. Суҳбатни бошлаш: 
1) стандарт бўйича саломлашиш; 
2) алоқага киришиш; 
3) вазиятни қўлга олиш: бир жуфт «ёки/ёки» саволи; 
4) танишув. 
2. Асосий қисм: 
5) разведка; 
6) учрашув савдоси. 
3. Суҳбат якуни: 
7) учрашувни белгилаш; 
8) хулосалаш; 
9) рақамларни алмашиш; 
10) мажбуриятларни қабул қилиш; 
11) миннатдорчилик. 
Бор йўғи 11 қадам! Биз бундан аввал «суҳбат боши»нинг турли кўринишларини машқ 
қилган эдик: стандарт кўринишда ташаббусни қўлга олиш орқали, нарх ҳақида маълумот 


бериш, чегирмалар ва товарнинг айни дамда мавжудлиги ҳақида сўзлаш орқали. 
Ўрганишимиз керак бўлганлар оз қолди. 
Қўнғироқ қадамларининг савдо босқичлари билан қандай боғлиқликда? 
Савдо босқичи 
Қўнғироқнинг қайси қадамига тўғри келиши 
1. Тайёргарлик 
Тайёргарлик 
2. Алоқа 
Суҳбатнинг боши: 1дан 4гача бўлган қадамлар 
3. Разведка 
Разведка: 5-қадам 
4. Тақдимот 
Учрашув савдоси 6-қадам 
5. Норозиликлар билан 
ишлаш 
Келишувгача исталган қадамда бўлиши мумкин 
6. Келишув (якун) 
Суҳбатнинг якуни: 7дан 11гача бўлган қадамлар 
7. Ҳамроҳлик қилиш 
Учрашувдан аввалги қўнғироқ 
Кўриб турганингиздек, улар тўлиқ бир-бирига мос тушади. Тайёргарлик - бу табиий 
ҳол бўлиб, уни жадвалга қўшишнинг ҳам ҳожати йўқ. Норозиликлар билан ишлаш 
келишувгача исталган босқичда бўлиши мумкин. Кузатиб бориш - учрашувдан икки-уч соат 
аввалги кузатувчи қўнғироққа тўғри келади. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish