Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

ХУЛОСАЛАР 
1. Совуқ қўнғироқларнинг 4 та асосий иштирокчиси: котиба, ҚҚҚШ, учинчи шахс ва 
биз. 
2. Котиба душман эмас, шунчаки унинг вазифаси – кириш қўнғироқлари трафиги ва 
шарҳларни фильтрлаш. 
3. Котибанинг биз билан мулоқот қилишда вазифаси бир хил: бизнинг саволимизга 
чуқур эътибор қилмай, бизни ҚҚҚШ билан боғлаш керакми ёки йўқлигини 
белгилаш. 
4. Котиба бизнинг муҳимлигимизни белгилаш учун олтита мезондан фойдаланади. 
Уларни ҳисобга олиб самарали мулоқот қилиш ва натижада ҚҚҚШ билан боғланиш 
мумкин. 


29 БОБ 
ҲАЁТДА ВА МУЛОҚОТ ҚИЛИШДА ИККИ ХИЛ ЁНДАШУВ. 
Котиба билан мулоқот усулларини ўрганишга ўтишдан аввал ҳаётда ва мулоқот 
қилишга икки хил ёндашув тўғрисида айтиш вақти келди. Ҳар қандай вазиятда ҳар биримиз 
ёки проактив ёки реактив ҳаракат қиламиз.
Ректив ёндашув – бу бизнинг қарор ва ҳаракатларимиз воқеликка муносабат 
ҳисоблангандаги дунёқарашимиз ҳолати, ёндашув мавжуд ҳолатдан келиб чиқади ва унинг 
оқибати ҳисобланади. Ҳар қандай вазият бизда ҳиссиётларни уйғотади, туйғулар – муносабат 
бизнинг қарорларимиз билан боғлиқ ва улар муайян натижага олиб келувчи ҳаракат 
ҳисобланади. Буларнинг барчаси иш дастурига ўхшайди, фақат унда ҳиссиётлар 
ҳисоблагичлар сигнали билан алмашади. Умуман, биз вазияятдан келиб чиқиб иш қиламиз. 
Балки бу сизга ёқмас, лекин кўпчилик одамлар ҳаётининг катта қисмида айнан ректив ҳаракат 
қилади. 
Мисол келтираман. Танишларимдан бири қачондир йирик компанияда савдо менежери 
лавозимига кўп босқичли танловдан ўтди. Бунгача у ҳеч қаерда савдода ишламаган. 
Амалиётнинг 5-кунда раҳбар ҳар бирянги ходимдан у кўрсатган янги мижозлар билан алоқа 
ўрнатишни сўраган. Ирина учраган аёл унинг саломлашишига қўпол жавоб қайтарган ва 
кетган. Менинг танишим ҳожатхонада узоқ вақт йиғлаб ўтирган ва раҳбарга ишдан 
кетмоқчилигини айтган, сабаб ундан сотувчи чиқмаслигини аййтган! Унинг омади келган: 
раҳбар ақлли киши бўлган. У ходимага бўлиб ўтганлар ҳақида ўйламасликни ва уйга боришни 
тавсия қилган, эртасига эса у билан шахсан шуғулланишини ва агар шундан кейин ҳам 
барибир кетишга қарор қилса уни ушлаб турмаслигини айтган. 
Ва бир нарсани илтимос қилган – ҳиссиётлар таъсирида ўткинчи қарор қабул 
қилмаслик. Бу менинг танишимни ўткинчи ҳиссиётлар таъсирида аҳмоқона ўйламасдан иш 
қилишдан қутқарди. Ҳозирги вақтда у савдо бўлимини бошқармоқда ва харидорлар билан 
қандай ишлашни яхши билади. 
Ўшанда нима бўлган эди? Вазият – ҳиссиёт – муносабат-қарор-ҳаракат-натижа! 
Реактив ёндашув. Мижоз рад этган дақиқада у ўзини ҳеч нарсага қодир эмас деб қарор қилди 
ва биринчи мижознинг қўполлиги натижасида келиб чиққан кучли салбий ҳислар асосида шу 
фикрга келди! Унинг ўша вақтдаги раҳбари бу дастурни “бузди” ва унга бўлиб ўтганлар 
тўғрисида 12 соат ўйламасликни таклиф қилди ҳамда ҳиссиётларга берилмасдан, кейинги 
ҳаракатларни амалга оширишига йўл қўймади. 


Рекатив бўлмаслик учун нима қилиш керак? Сизни хурсанд қиламан – жавоб оддий: 
аввалида атрофимизда душманлар, ёмон воқеалар ва вазиятлар йўқлигини ҳис қилиш керак, 
ушбу вазиятларда юзага келадиган ҳиссиётларимизга бизнинг муносабатимиз бор! Бизнинг 
муносабатимиз – бизнинг ягона душманимиз! Биз тирик одамлармиз ва доим турли - ижобий 
ва салбий ҳиссиётларни бошдан кечирамиз: бизга қўполлик қилашди ва биз ёмонлик ёки 
хафагарчиликни ҳис қиламиз, бизга ғамхўрлик қилишса хурсандчилик ва муҳаббат пайдо 
бўлади. Агар биз ҳис қилишдан тўхтасак, бизга бундай ҳаёт керак бўлмасди: биз шунчаки 
ақлдан озамиз – ҳаммаси бир хил бўлар эди, ёмонлик ва нафрат, қўрқув ва хафагарчилик, шу 
билан бирга қувонч ва бахт ҳамда муҳаббат ҳам бўлмайди! 
Умидсизлик ва хафагарчиликка жавобан менинг танишим узоқ вақт орзу қилган ишини 
га қарор қилганди! Ўзингиз муҳокама қилинг, ундан буни қўпол мижоз сўрадими? Йўқ! Унга 
раҳбар бўшашни таклиф қилдими? Йўқ! Унга қўполлик туфайли келиб чиққан ўз 
ҳиссиётларига шахсий реакцияси ишдан бўшашни “таклиф қилди”. Нима деб ўйлайсиз, бу 
Иринанинг карьерасида ягона қўпол мижоз эдими? Албатта, йўқ, улар кўп эди. Агар у ўз 
реакцияларига бўйсунишда давом этса, 100 марта иш ўрнини алмаштиришга тўғри келарди! 
Мана биз проактиф ёндашув тушунчасига ҳам етиб келдик. 
Проактив ёндашув – бу воқелик ва вазият туфайли келиб чиққан ҳиссиётларга қандай 
жавоб беришни ақлан танлаганимиздаги дунёқараш ҳолати. 
Эътибор қилинг, биз ақлий танлоқ қиляпмиз. Бизнинг ягона душманимиз - бу 
ҳиссиётларга табиий муносабат, у билан ҳар қандай вазиятда “стоп-кран”ни босишимиз ва 
“табиий ҳамда кутилган” муносабат ўрнига энг яхши натижа олиш учун қарор қабул 
қилишмиз мумкин. Ўз-ўзидан проактив ёндашув фақат шу ерда ва ҳозир, ҳозирги замонда 
ишлайди. 
Лекин нега биз телефон орқали мулоқот тўғрисидаги китобда реактив ва проактив 
ёндашувлар ҳақида гапиряпмиз? Гап шундаки, ҳаётдан оладиган ҳамма нарсага биз мулоқот 
орқали эришамиз; бизда бор ҳамма нарсани биз бошқа одамлар билан ўзаро муносабат орқали 
оламиз! Бу телефон орқали мулоқотми ёки юзма-юз муҳим эмас. Ҳар биримиз катта хатоларни 
тўла реактив бўлганда қилганмиз. Энг катта натижаларга эса проактив бўлганда эришганмиз. 
Буни билиш муҳим: бизнинг бош миямиз шундай яратилганки, биз қанчалар реактив 
бўлмайлик. У доим бунга мантиқий изоҳ топади ва уни ўзимизни оқлаш учун “жўнатади”! 
Совуқ қўнғироқларга келадиган бўлсак, бу ерда айнан проактив ёндашув ишлайди, 
чунки айнан СҚда биз энг кўп рад жавобларни оламиз ва оқибатда салбий ҳиссиётлар учун 
сабаб бўлади. Агар рад жавоб ёки қўпол жавобларга биз “табиий шаклда” жавоб бермасак, 
унда бизнинг қўнғироғимизни кутаётган янги мижозлар пайдо бўлиши даргумон.
Проактив ёндашувнинг алгоритми бешта оддий босқичларни қамраб олади. 


1. Айни вазиятни англаб етиш (сезиш) ва зоҳиран бир муддат тўхташ (кўпинча биз 
нимадир бўлаётганини жуда кеч бўлганда тушунамиз) 
2. Ёдда тутинг, бизнинг ягона душманимиз бизнинг ҳиссиётларимизга бўлган 
реакциямиз. 
3. Биринчи “табиий” реакция қандай қарор ёки ҳаракатга етаклашини аниқлаш ва 
буни қилмаслик. 
4. Мавжуд вазият қандай келиб чиққани, қайси ҳаракатларимиз унга сабаб бўлганини 
аниқлаш. Бу вазият ривожланиш ва натижаларга эришиш нуқтаи назаридан нимани 
англатишини аниқлаш. 
5. Ҳозир ҳис қилаётган ҳиссиётларни бошиздан ўтказмаганизда, балки гармонияли 
ҳолатда бўлганингизда қандай максимал даражада фойдали иш қилишингизни ҳал 
қилинг. Ва бу ҳаракатни амалга оширинг (бу доим сизни жавоб беришга 
ундайдиган ҳиссиётлардан фарқ қилади!) 
Мисол келтираман. Сиз совуқ қўнғироқлар бўлимида ишлайсиз. Учрашувларга 
бормайсиз, фақат янги харидорларга қўнғироқ қиласиз ва элита косметиканинг профессионал 
сотувчиси – бошқа менежер борадиган учрашувлар ҳақида келишасиз. Улар тақдимотлар, 
совғали жараёнлар ўтказишади ва сотишади! Сиз ҳар куни 50 тадан совуқ қўнғироқлар амалга 
оширасиз ва одатда 5 тагача учрашув учун розилик оласиз. Бироқ душанба куни бирорта ҳам 
розилик олмадингиз. Сиз сабабини тушунмадингиз, бироқ бунга хотиржамлик билан 
ёндашдингиз – бундай вазият бўлган ва фақат сиз билан эмас. Лекин сешанба куни ҳам сизга 
ижобий натижалар олиб келмаганда, сиз бироз асабийлашдингиз. Чоршанба куни 
музокараларга алоҳида эътибор қаратдингиз, лекин барибир бирорта ҳам розиликка эрша 
олмадингиз! Пайшанба куни ҳам натижа келтирмагандан сўнг, сиз билан нимадир яхшимас, 
деган қарорга келасиз, ахир ҳамкасбларингиз бу вақтда минимум 10 тадан учрашув 
белгилашди! 
Агар сиз проактив бўлсангиз, сизнинг қадамларингиз қуйидагича бўлади: 
1. Сешанба куни ўзингизга ўзингиз “мана у келди! “тўхташ керак”. 
2. Кейин ўзингизга эслатасиз: “Менинг ягона душманим – менинг реакцияларим”. 
3. Кейин ўйлаб қоласиз: “Агар ҳиссиётларга берилсак, мен ўйлашни бошлайман, 
менга нима бўлди, мен қатъиятни йўқотаман ва бошқа самарали қўнғироқ қила 
олмайман! Мен бундай ўйламаслигим керак”. 
4. Шундан сўнг қайси ҳаракатларингиз ушбу вазиятга олиб келиши мумкинлигини 
аниқланг: “Мен анчадан бери қўнғироқ қиламан, эҳтимол одамлар билан роботга 
ўхшаб гаплашётгандирман. Механик равишда матнларни сўзлаётгандирман?” 


5. Кейин хотиржам муҳокама қилинг: “Агар ҳозир хафа бўлмаганимда, мен кўтаринки 
кайфиятда ва ўзимга ишонган бўлардим ва бу мен билан юз бермаганда, менинг 
ҳамкасбим билан содир бўлганда ва у менга маслаҳат сўраб мурожаат қилса, мен 
унга нима тавсия қилардим?” Биринчидан, бўлимдаги ҳамкасблар иши 
статистикасини кўриш, уларнинг ҳар бирида бу 4 кун ичида қандай реал 
натижаларга эришганини ўрганинг. Иккинчидан, шу кунлардаги қўнғироқларингиз 
ёзувини олинг ва уларни таҳлил қилинг. Учинчидан, хулоса қилиш, ишланмаган 
ишларни тузатиш ва ҳар доимгидан бошқачароқ қилиб қўнғироқларни давом 
эттириш! 
Шундай қилиб, биз “вазият (маълумот) – ҳиссиёт – реакция – қарор – ҳаракат – натижа” 
занжирини “реакция-қарор” қадамида ривожлантирамиз, вазиятдан максимал фойда оламиз 
ва ўрганамиз! 
Энди бошқаларга қараганда кўпроқ “йўқ” ёки “e-mailга жўнатинг” дейдиган ва салбий 
ҳиссиётларимизни уйғотадиган котиба билан мулоқот мавзусига ўтишимиз мумкин. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish