www.ziyouz.com кутубхонаси
28
...сўзлари ҳам таъод ва ҳам таносуб санъатларини ҳосил қилиб, аввалги байтларда
ифодаланган ошиқлик шартларини инкор этиш билан давом эттирилгаи. Сўфиёна талқинга риоя
этадиган бўлсак, «лаб — маънавиёт оламидан малаклар воситасида анбиё ва орифларга нозил
бўлиб, завқ ва илҳом пайтида улар кўнглидап тилига кўчадиган калом» («Миръот-ул угашоқ»),
май — илоҳий тажаллиёт, махмур — шу ваҳдат майидан бехудлик. Байтнинг мазмуни: «Ҳар
кеча бир ширин лаб, яъни ориф кўнглида пайдо бўлган илоҳий каломни эшитиш лаззатидан
жонимни маст қилмайип ва ҳар куии шу Каломдан ажралиб, кўнглимни хуморли (бу сўз
қўмсаш, соғиниш маъносида ишлатилган) қилмайин, деб қарор этдим». Ёки мана буидай
шарҳлаш ҳам мумкин: «Ҳар кеча пири орифнинг маънавиёт оламидан ваҳий тушган каломи
лаззатидан жонни хушнуд этиш ва ҳар кун ўша маърифат каломини қўмсаб, хумор бўлишдан
тийинайин дедим». Навоий бу байтда. кёча ва кундузни қиёслаганда ёруғлик ва Зулумотци
эмас, балки аксинча, кечаси бўладиган пиру мурид орасидаги хилват суҳбатларни, куидузи ва
уларнинг ўзаро ажралиб кетишларини назарда тутган. Демак, Ошиқ учун бундай кундузлардан
кўра, пир васли мунаввар этган тун афзал.
Шу тариқа, тўртта байтда ошиқнинг ўз маслагидан қайтишдаги «аҳд»лари баён этилиб,
шеърнинг оҳанги, матн қабатидаги маъиолар эса, барча «аҳд»лар ёлғон эканини, инкорларнинг
замирида тасдиқ яширинганиии билдириб туради. Ошиқнинг ана шу кинояли ҳолатини
англатиш учун шоир бешинчи байтда оҳиста «мантиқий ўтиш» усулини қўллайди, газал
мазмунига ўзгариш киритилади.
Мана ўша байт:
Гар чидай олмай кўнгул берсам бировга ногаҳон,
Бори эл ичра чидай олгунча машҳур этмайин,
Ошиқликнинг талабларидан воз кечишта «аҳд» қилган лирик қаҳрамон энди ўзининг бунга
чидай олмаслигини англайди, энди у бир гўзалга, мукаррам дўсти азизга кўигил бериши
муқаррар. Лекин энди у ишқини пинҳон тутишга «аҳд» қилади. Аммо бу иш имкондан хориж,
чунки ошиқлик ошкоро бўлмай иложи йўқ — дардни яширсанг, иситмаси ошкора қилади.
Шундай экан, ишқ ва майни (ваҳдоният нурини) тарк этиб бўлмайди.
Ишқу май анжоми чун ҳакир ўлди, қўй, эй шайхким,
Ўзни бу иқболдин куч бирла маҳжур этмайин.
Анжом — тугалланиш, оқибат демак, Маҳжур — айрилиқда қолган одам. Байтнинг насрий
мазмуни эса бундай: «Ишқ ва май, яъни илоҳий неъматга интилишни йиғиштириб қўйиш, тарк
этишнинг оқибати ҳажр-айрилиқдир. Қўй, эй шайхким, ўзимни бу саодат — ошиқлик ва
бодапарастлик саодатидан куч билан ажратмайин».
Мана энди ҳаммаси равшан бўлди: Алишер Навоий тақводор шайх гапига кириб,
ошиқликни тарк этмоқчи бўлган одамнинг аҳволини кўрсатмоқчи экан. Шайх ишқни куфр этиб,
беҳуда, маънисиз нарса деб тушунтирган, уни тилга олмасликка, фитначи кўзларга
қарамасликка чақирган. Аммо ошиқ охири билдики, ишқдан — илоҳий файздан ажралиш азоби
ишқ азобидан кўра ҳам зўрроқ, йўқ-йўқ, бугина эмас, ошиқлик азоби ҳузур-ҳаловатга элтувчи,
руҳий камолот сари етакловчи тозаланиш, халос бўлиш азоби. Шунинг учун бу азоб — саодат.
Хуллас, лирик қаҳрамон ғазалнинг олтинчи байтига келиб, ўз баённомаси («аҳди»)дан бутунлай
қайтади, унинг олдин айтган гаплари ўз-ўзини синаш, ёхуд аллақандай кинояли усулда ишқ
оловининг шуҳратини муболағали қилиб ифодалашдай таассурот қолдиради. Инкор замиридаги
тасдиқ зоҳирий тасдиққа айлаииб, ошиқнинг ўз имкону эътиқодида собит эканлиги маълум
бўлади. Мана шундан кейин Навоий қуйидаги умумий контексга «ёпишмайдиган» еттинчи
Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар
Do'stlaringiz bilan baham: |