1,4. Ҳозирги даврда пулнинг амал қилиш муаммолари
Ғарб мамлакатларида иқтисодий назариянинг II-жаҳон урушидан кейинги
ривожланиши пулнинг фаолият кўрсатиш муаммоларига қизиқишнинг тобора ўсиб бориши
учун характерлидир. Бу соҳадаги тадқиқотларнинг жонланиши XX асрнинг 50-йилларида
бошланган бўлиб, «пул ренессанси» ёки «пулни такроран кашф этиш» деб номланган. У
пайтда ғарб мамлакатларининг пул-кредит тизими иккинчи жаҳон урушини молиялаштириш
учун пул эмиссияси ва ссуда капитали бозоридан кенг фойдаланган давлат бюджет
органлари васийлигидан чиқа бошлади. Марказий банклар кўпроқ мустақилликка эга бўлди
ва пулнинг харид қобилиятини мустаҳкамлаш учун шиддатли воситалардан фойдалана
бошлади. Бироқ молия-кредит тизимини тўлиқ барқарорлаштиришнинг уддасидан
чиқилмади. Ғарб мамлакатларининг кўпчилиги пул муомаласининг сурункали
етишмаслигига дуч келган бўлиб, бу инфляция босимининг вақти-вақти билан кучайиши,
11
ссуда капитали бозорининг беқарорлиги, фоиз ставкаларининг кескин тебраниши, валюта
муаммолари ва ҳоказоларда намоён бўлди.Шундай қилиб, пул муаммоларига ғарб
назариётчилари кўрсатган кучли эътибор асосланган ҳисобланади.
Бугунги кунда пул ва пул сиёсатининг назарий муаммолари ғарб иқтисодий фикр
намоёндалари ўртасида қизғин мунозаралар ва рақобат майдонига айланган. Чунки хўжалик
ривожланиш суръатини рағбатлантириш ва иқтисодий конъюнктурани кундалик бошқариш
воситаси сифатида пулни тезкор қўллашни ифодаловчи кейнс ёндашуви ва пул соҳасидаги
автоматик бозор стабилизаторлари ҳаракатини қийинлаштирадиган иқтисодиётдаги
зиддиятлар ва диспропорцияларни қораловчи
монетаризм
ўртасида чегара ётади.
Маълумки, Кейнсчилик ХХ асрнинг 30-40-йилларда шаклланган бўлиб, иқтисодий сиёсат
дастурлари ва назарий адабиётларда асосий қоидага айланди. Монетаризм майдонга
кейинроқ, 50-йиллар ўрталарида чиқди. У асосий эътиборни пул массаси ва унинг
иқтисодиётга таъсирига қаратди.
Пул назарияси кейнсчилик ва монетаризм пайдо бўлишидан анча олдин вужудга келган
бўлиб, кўп асрлик тарихга эга. Пулнинг фундаментал муаммолари ғарб сиёсий иқтисодининг
мумтоз вакиллари А. Смит, Д. Рикардо асарларидаёқ йўлга қўйилган. Кейинчалик улар XIX-
XX асрларнинг йирик назариётчи олимлари Дж. С. Милл, У, Джевонс, Л. Вальрас, А.
Маршалл ва бошқалар томонидан умумлаштирилган ва қайта ишланган. Сўнгги ярим аср
давомида пулни ўрганиш эстафетаси ғарб иқтисодий фанининг Дж.Хикс, П. Самуэльсон, Дж.
Тобин, Ф. Модильяни, Д. Патинкин, М.Фридман каби олимлари қўлига ўтди. Нобель
мукофоти лауреати бўлган (Патинкиндан ташқари) айнан шу олимларнинг меҳнатларида
“кейнсчилик- монетаризм” дихотомияси (иккига бўлиниш) энг тўлиқ амалга оширилган.
Урушдан кейинги «пул ренессанси» тадқиқотларни пул назариясининг абадий,
фундаментал муаммоларига қаратди, “кейнс инқилоби” эса асосий эътиборни тўлов
лаёқатига эга бўлган талабни тартибга солиш муаммоларига қаратди ва «юқори назария»
муаммоларини четда қолдириб кетди. Уларнинг фикрига кўра – пулнинг нималиги эмас,
балки унинг иқтисодий фаоллик, ишлаб чиқариш, меҳнат ва моддий ресурслар бандлигига
таъсири муҳим. Бундай ёндашув пул назариясининг назарий пойдеворидаги жиддий
камчиликлар мавжудлиги, кўплаб бошланғич тушунчалар ва асосларнинг реал эмаслигига
эътибор қаратмади.
Ҳозирги рақобат кураши тобора кучайиб бораётган шароитда пулнинг моҳияти, пул
муомаласи ва унинг қонуниятларини илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш, таҳлил этиш ва
оммага етказиш нафақат иқтисодиёт учун, балки ҳаёт учун ҳам муҳим амалий аҳамият касб
этади. Пулнинг ижтимоий-иқтисодий ҳодиса сифатидаги моҳиятини иқтисодиёт назариясида
тўпланган бой илмий ёндошувларни таҳлил қилиш асосида ўрганишга тўғри келади. Чунки
пул тўғрисидаги назарияда турлича ёндашувлар ва қарашлар мавжуд бўлиб, улар ўртасида
умумийлик йўқ. Ғарб иқтисодчиларининг пул таърифи ҳақидаги асарларида доимо тадқиқот
объекти, унинг моҳияти ва шакллари, ташқи белгиларини етарлича аниқ тушунмаслик
сезилади. Хусусан, пулнинг концептуал табиати кўпинча турли тарихий даврларда пулнинг
муайян шакллари ҳақидаги масалалар билан алмашади. Биринчи ўринга турли пул
агрегатларини лойиҳалаштириш муаммолари, пул тўловлари захирасининг элементлар
таркиби ҳақидаги муаммолар чиқади. Шу сабабли, унинг тўғри мазмунини кўрсатиб бериш
учун пул тўғрисидаги асосий назарияларни ўрганиб, таҳлил этамиз.
Иқтисодий тушунча сифатида «Пул бу нима?» эканлиги, фундаментал хусусиятлари ва
пайдо бўлиш сабабини аниқлашга интилиш қадимги файласуфларнинг асарларидан тортиб
то мураккаб математик аппаратни этган замонавий муаллифларнинг ишларигача
кўп асрлик
иқтисодий фикр тарихи орқали
ўтади. Бироқ бу соҳадаги улкан тадқиқотларга қарамай, пул
табиати масалалари ҳозиргача қарама-қаршиликларга сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда
пулнинг нима эканлиги ва такрор ишлаб чиқариш алоқалари тизимида қандай ўрин тутиши
ҳақидаги аниқ илмий тасаввур йўқ. Пулнинг таърифи ҳақидаги назарий мунозаралар
замонавий адабиётларда уларни «эмпирик тўлидириш» масалалари билан узвий боғланиб
кетган. Бундай ҳолат урушдан кейинги йилларда рўй бераётган пул-кредит механизми
12
структурасидаги жиддий ўзгаришлар билан асосланади. Тўлов айланмасида нақдсиз ҳисоб-
китоб ва кредит битимларининг ҳар хил турлари тобора кенг тарқалмоқда, улар банкноталар
ва бошқа нақд тўловлари ўрнини босмоқда ва янги тўлов воситаларига эҳтиёжни
қисқартирмоқда. Пул муомаласи ва пул капиталини жамғариш соҳаси ўртасидаги чегаралар
қисқариб кетмоқда.
Ривожланган мамлакатларда кенг тармоқли банк-кредит институтларининг мавжудлиги
фаол муомалада бўлган пулларни тезлик билан жамғармаларга айлантириш ва бунинг акси
бўлган жараён учун кенг имкониятлар яратмоқда. Бунга молиявий янгиликлар жараёни,
охирги йилларда янги пул бозори воситалари ва гибрид банк счетларининг пайдо бўлиши
хизмат қилади, бу ерда пул бир вақтнинг ўзида даромад келтиради ва товарлар учун ҳисоб-
китоб воситаси бўлиб хизмат қила олади. Буларнинг барчаси пул тушунчасининг аниқлигини
пасайтириб, пул ва «пул эмас» ўртасидаги чегараларни йўқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |