39
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, халқаро амалиётда инфляцияни
таргетлашнинг асосан уч режимидан фойдаланилмоқда. Булар тўлақонли, эклик ва тажрибавий
таргетлаш режимларидир.
Инфляцияни тўлақонли (тўлиқ) таргетлаш
аниқ инфляция мақсадини ўзида мужассам этган,
Марказий банк (ёки ҳукумат) фаолиятига бўлган юқори ишонч ва бошқа монетар
мақсадларнинг (
репо, мажбурий заҳиралар меъёри, дисконт сиёсати
) ўзгарувчанлик даражаси
паст ҳисобланган ривожланган ва ривожланаётган давлатлар (Буюк Британия, Канада,
Швейцария, Норвегия, Янги Зеландия, Чили, Бразилия ва б.) амалиётига хос хусусиятларни
тавсифлайди.
Инфляцияни эклик таргетлаш
инфляция мақсадининг аниқлик даражаси паст бўлган, аммо
Марказий банк (ёки ҳукумат) фаолияти ва бошқа монетар мақсадларнинг ўзгарувчанлик
даражаси юқори бўлган ривожланган ва ривожланаётган давлатлар (Европа Марказий банки,
Япония, Сингапур, АҚШ, Россия, Қозоғистон ва б.) амалиётига хос хусусиятларни
тавсифлайди. Бундай давлатлар бошқа монетар воситалардан фаол фойдаланган ҳолда
инфляцияни энг паст даражада таъминлашга алоҳида урғу беришади.
Инфляцияни тажрибавий таргетлаш
ўз моҳиятига кўра, ҳали аниқ мўлжалли инфляция
мақсадлари ишлаб чиқилмаган аммо унга қаратилган изчил сайи ҳаракатлар бошланган
давлатларга (Ҳиндистон, Хитой ва б.) хос хусусиятни ифодалайди. Бунда аҳоли ва хўжалик
субъектларининг Марказий банк (ёки ҳукумат) фаолиятига бўлган ишончи нисбатан паст аммо
бошқа монетар мақсадларнинг ўзгарувчанлик даражаси нисбатан юқори бўлган ҳолат устунлик
аҳамият касб этади.
Ўзбекистон ўз монетар режимини юқорида қайд қилинган таргетлаш режимларининг ҳеч
бири бўйича расмий равишда эълон қилмаган, лекин унинг у ёки бу кўринишларидан амалда
фойдаланиб келмоқда. Хусусан, Марказий банк томонидан ҳар йили қабул қилинадиган
“Монетар сиёсатнинг асосий йўналишлари” бўйича қатъий пул-кредит сиёсати давом
эттирилиб, унда инфляциянинг мақсадли прогноз параметрлари (
6-7%
), иқтисодиётнинг пул
массасига бўлган реал талабини қондириш (
стерилизация операциялари
) ва миллий валюта
курсининг мақсадли параметрлари (
йилига ўртача 10%ли девальвация каридори
) қаратилган
чора тадбирларнинг реализацияси амалга оширилади.
Ушбу йўналишларни янада тор доирада тавсифлайдиган бўлсак, улар қуйидагиларни ўз ичига
олади:
•
пул агрегатларининг ўзгариш динамикаси, пул бозоридаги ҳолат ва тижорат банкларининг
ликвидлилигини таъминлаш бўйича олиб бориладиган чора-тадбирлар;
•
инфляция ва иқтисодий ўсишнинг мақсадли параметрларидан келиб чиққан ҳолда монетар
сиёсат инструментларини самарали қўллаш чора-тадбирлари;
•
пул ва валюта бозори барқарорлигини таъминлаш бўйича олиб бориладиган чора-тадбирлар;
•
тижорат банклари кредит ресурслари миқдорига таъсир кўрсатишнинг мажбурий резерв
талаблари инструментларини оқилона қўллаш чора-тадбирлари;
•
миллий ваюта барқарорлигини таъминлаш бўйича валюта сиёсати инструментларидан
фойдаланиш чора-тадбирлари;
•
қайта молиялаш ставкаси инструментини оқилона қўллаш чора-тадбирлари ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: