34
2. Яширин инфляция. Инфляциянинг ушбу тури шундай кўриншцда бўладики, бундай
ҳолатда баъзи бир истеъмол маҳсулотларига нарх-наво маъмурий тарзда давлат томонидан
ўрнатилади ва тартибга солиб турилади. Бундан асосий мақсад, давлат томонидан баъзи
маҳсулотларга нарх-навони «ижтимоий паст» даражада белгиланади. Яширин инфляция
шароитида нарх-навонинг кескин ўсиши кузатилмаслиги мумкин. Лекин миллий пул
бирлигининг қадрсизланиши, аҳоли ўз пул маблағларига керакли маҳсулотларни ҳарид қила
олмаслик ҳолатлари пайдо бўлади.
Иқтисодиётда яширин инфляция юзага чиққанда маҳсулотларнинг нарх-навоси ҳамда
аҳоли даромадларининг ўсиши вақтинча тўхтатилади. Яширин инфляция вужудга келишининг
асосий сабабларидан бири бу нархлар устидан маъмурий назорат ўрнатишдир. Бунинг
натижасида бозор механизми
деформацияланади. Унинг қайси даражада ва ўзгарганлиги даражаси ва давомийлиги давлат
томонидан олиб бориладиган сиёсатга ҳамда тартибга солиш шаклига бевосита боғлиқ бўлади.
Ушбу инфляциянинг салбий томони шундан иборатки, инфляция даврида ишсизлик даражаси
ошади, чунки ишлаб чиқариш ривожланмайди.
Таклиф инфляциясида ишлаб чиқариш харажатларини ошиши натижасида маҳсулотлар,
бажарилган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларга бўлган нарх-навонинг ўсиши юзага чиқади.
Ушбу инфляция турида монопол ҳолатдаги корхоналар томонидан ишлаб чиқаришда асосий
воситаларни модернизация қилиш билан бир вақтда улардан тўлиқ фойдаланмаслик оқибатида
харажатлар ортади. Бунинг натижасида кам ишлаб чиқарилган махсулотларнинг нарх-навоси
ҳам ошиб кетади.
Талаб инфляцияси. Инфляциянинг ушбу тури мамлакат аҳолиси ва хўжалик
субъектларининг даромадлари ҳақиқий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар
ҳамда кўрсатилган хизматлар миқдоридан тез ўсади. Одатда, талаб инфляцияси ишчи кучининг
тўлиқ иш билан бандлик ҳолатида юзага чиқади. Аҳоли даромадларининг тез суръатда ўсиши
натижасида товар ва хизматларга бўлган нарх-наво ошади. Бундай ҳолатда талабнинг ҳар
қандай ўсиши нарх-навонинг ўсишига олиб келади.
Харажатлар инфляцияси. Инфляциянинг ушбу тури хом-ашё ва энергетик ресурсларга
бўлган харажатларнинг ўсиши туфайли ишлаб чиқариладиган товарлар ва хизматлар нарх-
навосининг ўсиши натижасида юзага келади. Хом-ашё ва энергетик ресурсларга бўлган дунё
нархларининг кўтарилиши ҳамда хорижий валютага нисбатан миллий валюта курсининг
пасайиши харажатлар инфляциясини юзага келишининг асосий сабаблари ҳисобланади.
Кредит инфляцияси. Ушбу инфляция тури баъзи мамлакатларда банклар томонидан олиб
бориладиган кредит экспансияси натижасида юзага келади. Марказий банк томонидан тижорат
банклари учун юқори даражадаги қайта молиялаштириш ставкасининг ўрнатилиши натижасида
хўжалик субъектларига бериладиган кредит қимматлашади. Хўжалик субъектлари олинган
кредит ва у бўйича фоизларни ўзлари ишлаб чиқарадиган маҳсулот таннархига киритади ҳамда
ушбу ҳолат маҳсулотлар нарх-навосини кўтарилишига сабаб бўлади.
Импорт билан боғлиқ инфляция. Инфляциянинг ушбу тури аниқ олинган мамлакатда ташқи
омиллар асосида юзага чиқади. Ушбу ҳолатда импорт қилинадиган маҳсулотларга бўлган нарх-
навонинг ошиб кетиши натижасида баъзи маҳсулотларга бўлган нарх-наволар занжир тарзида
кўтарилиши мумкин.
Кутилаётган инфляция. Инфляциянинг ушбу турида давлат томонидан олиб борилаётган
пул-кредит ва бюджет сиёсати натижасида жорий йил учун инфляциянинг таҳлилий даражаси
белгиланади ва бу тартибга солиб турилади.
Do'stlaringiz bilan baham: