Microsoft Word malumotlar va bilimlar bazasi


Маълумотларнинг мустақиллиги -



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/117
Sana18.04.2023
Hajmi1,3 Mb.
#929829
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   117
Bog'liq
Kitob 6647 uzsmart.uz

Маълумотларнинг мустақиллиги -
МББТга асосий талаб, талабларнинг 
кучли тили эса фойдаланувчининг талабларини қондиришнинг муҳим шарти-
дир. Бу тиллар ассоциатив манзиллаштириш ва маълумотлар тўплами билан 
амаллар бажариш воситаларига эга. Бу эса ўз навбатида ЭҲМлар янги 
қурилмаларининг ичида улардан самарали фойдаланишга шароит яратади.
Маълумотлар базасини бошқариш тизими. Бу қуйидагиларга имкон берув-
чи дастурий воситаларнинг тўпламидир. 
а) фойдаланучиларни маълумотларни аниқлаш ва амаллар бажариш тили 
воситалари билан таъминлаш. Бундай воситаларга маълумотларни аниқлаш ти-
ли (МАТ) ва маълумотлар билан амаллар бажариш(МАБТ) киради. Маълумот-
лар тили атамаси айтиб ўтилганларининг ҳар иккаласини ёки улардан бирини 
англатади. Маълумотлар сўзи маълумотлар тилини СИ++, Паскаль ва ҳ.к. каби 
тиллар туридан фарқлайди. Лекин маълумотлар тили универсал тилга, масалан 
СИ++, Паскалга киритилиши мумкин. Бундай ҳода дастурлашнинг универсал 
тили ва маълумотлар тили тегишли равишда (киритувчи) тил ва маълумотлар-
нинг тилости деб аталади.
б) фойдаланувчи маълумотларининг моделини қўллаб-қувватлашни 
таъминлаш. Маълумотлар модели - баъзи иловага тегишли физик маълумот-
ларнинг мантиқий тақдим этилишини аниқлаш воситасидир. 
в) аниқлаш, яратиш ва мантиқий маълумотлар билан амаллар бажариш 
(яъни танлаш, янгилаш, киритиш ва йўқ қилиш)га имкон берувчи МАТ ва 
МАБТ функцияларини амалга оширувчи дастурларни таъминлаш. 
г) маълумотларинг ҳимояси ва яхлитлигини таъминлаш. Тизимдан фойда-
ланиш фақат шунга ҳуқуқи (ҳимояси) бўлган фойдаланувчигагина рухсат эти-
лади. Фойдаланувчилар маълумотлар устида операция бажараётганларида 
сақланаётган маълумотларнинг мувофиқлилиги (яхлитлиги) таъминланади. Гап 
шундаки, МББТ кўплаб фойдаланувчилар иши коллектив режимида таъмин-
лашга мўлжалланади. 
Коллектив режимида умумий физик маълумотлардан фойдаланиш мумкин. 
Бу турли фойдаланувчиларнинг ишида айнан бир хил маълумотларнинг 
мувофиқлигини таъминлашни талаб қилади. Номувофиликнинг типик мисоли 
бир вақтдаги модификацияларни нотўғри бошқаришда юзага келади. Узгати-
ришларда йўқотиб қўйиш ва нотўғри ахборот бериш каби муаммолар қуйида 
(ҳимоялаш ва яхлитлашга бағишланган бўлимларда) кўриб чиқилади. Мавжуд 
бўлганидан кўп маҳсулот сотиш ёки бир ўрнига бир нечта билет сотишлар бун-
га мисол бўлади. Яхши МББТ маълумотлар базасидан фойдаланишда эҳтимол 
тутилган номувофиқликларни назорат қилиш механизмини таъминлаши лозим. 
МББТ ўз таснифланишининг муҳим белгиларидан бири бўлган маълумот-
лар модели турларидан бирини (тармоқли, иерархик ёки реляцион) таъминлай-
ди. МББТ маълумотлар базаларининг кўп мақсадли тавсифини, маълумотларни 
ҳимоялаш ва қайта тиклашни амалга оширади. Ривожланган мулоқот воси-
талари ва юқори даражали талаблар тилининг мавжудлиги МББТни охирги 
фойдаланувчи учун осон воситага айлантиради. 
МББТнинг асосий воситалари қуйидагилар(11.6 - расм): 


45

маълумотлар базалари тузилмаларига топшириқ бериш (тасвирлаш) воси-
талари; 

маълумотларни киритиш, кўриш ва мулоқотлар режимида ишлашга 
мўлжалланган экран шаклларини лойиҳалаш воситалари; 

берилган шароитларда маълумотларни танлаш учун талаблар яратиш, шу-
нингдек, уларни ишлаш бўйича операциялар бажариш воситалари; 

фойдаланувчига қулай кўринишда ишлов натижаларини босмага чиқариш 
учун маълумотлар базасидан ҳисобот яратиш воситалари; 

тил воситалари - макрослар, қурилган алгоритмик тил (Dbase, Visual Basic 
ёки бошалар), талаблар тили (QBE- Query Example, SQL) ва ҳ.к. Улар маълу-
мотларни ишлашнинг ностандарт алгоритмларини, шунингдек фойдаланувчи 
топшириқларидаги воқеаларни ишлаш процедураларини бажариш учун 
қўлланилади. Маълумотлар базалари билан ишлаш турли опера-цияларини яго-
на технологик жараёнга бирлаштиришга имкон берувчи фойдаланувчи илова-
ларини яратиш воситалари (иловалар генераторлари, меню ва иловаларни 
бошқариш панелларининг воситалари) 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish