25
Ахборот ва товарлар сифатидаги буюм-нарсалар
объектининг умумий ва
фарқли хусусиятлари мавжуд.
Бу объектларнинг одатдаги маҳсулот ва моддий заҳиралар билан қуйидаги
боғлиқлиги бор: уларга истеъмол сўрови мавжуд; улар мулкий объектлардир,
яъни уларга эга бўлиш, фойдаланиш ва эгалик қилиш мумкин; улар аниқ ишлаб
чиқарувчилар (таъминотчилар)га эга; улар қиймат
ва тегишли нархга эга; улар
турли шарт-шароитларда етказиб берилиши мумкин.
Бироқ ахборот заҳиралари ва технологияларнинг ўзаро бир қатор жиддий
фарқлари мавжудки, улар қаторига қуйидагилар киради:
чекланмаган миқдорда сотиш;
амалий жиҳатдан йўқ қилиб бўлмаслик;
аниқ фойдаланувчилар шарт-шароитларига
инвидуал мослаш зарурияти
(умумтизимли пакетлардан ташқари);
объектларни муаллиф хамроҳлигида етказиб бериш мажбурияти;
нафақат фойдаланиш, балки иккиламчи тиражлашга ҳам турли чекланма-
лар қўйиш имконияти;
муаллифлик ёки таъминотчилик хуқуқларига риоя қилишни идентифи-
кациялаш (бир хиллаштириш)нинг мураккаблиги;
такрорланувчи объектларнинг кўплиги. Турли ўхшаш
вазифаларни бажа-
рувчи маҳсулотлардан фарқли равишда, ахборот бир аниқликни турлича акс эт-
тириши мумкин. Масалан, савдо-сотиқ учун бирор бир маҳсулотнинг миқдори
ҳақида якуний ахборотнинг бир неча вариантлари таклиф этилиши мумкин;
билвосита ахборотнинг фойдалилиги;
фойдаланиш натижасида қадрсизланиш. Чиндан ҳам, маълумотлар билан
танишиб, улардан айримларининг талабга жавоб бермаслигига ишонч ҳосил
қилиб, харид ҳақидаги таклифни қондириш тўғри бўлади. Бироқ
таклифлар
бўйича ишончли маълумотлардан фойдаланмаслик ёки уни мажбурий унутиш
бутунлай мумкин эмас;
баҳолашни олдиндан билиб бўлмаслиги. Агар маҳсулот
баъзи чекланган
динамикада баҳоланса(талабнинг бир миқдорда йўқ бўлишли ёки юзага келиши
мумкин эмас), ахборот эса(лекин технология эмас) бир лаҳзада буткул нол да-
ражага тушиб кетиши мумкин;
оддий рақобат шароитида таклиф этилган
бир ахборот иккинчисининг
долзарблик хусусиятини йўққа чиқариши мумкин;
истеъмолчилик хусусиятларининг қисман ёки тўлиқ ноаниқлилиги;
фақат жисмоний эскириш ва белгиланган ёки ноаниқлик вақтда долзарб-
ликни йўқотиш мавжудлигини англатувчи жисмоний яроқлилик;
истеъмолчига маълумотни қисқа вақтда узатиш ва шундай қисқа вақтда
тасдиқни қабул қилиб олиш имконияти;
автоматик тиражламайдиган технологияни доимо ҳам аниқ
бир пайтда
етказмаслик;
етказиб беришга доимий равишда тайёрлик;
26
ҳам сотувчига, ҳам харидорга нисбатан маълумотлар ва
технологиялар-
ни, шунингдек товарни сотиш ёки сотмаслик фактини ҳам маҳфий сақлаш им-
кониятининг борлиги.
Фойдаланувчиларнинг қониқиш даражаси қуйидаги ўзаро боғлиқ мезон-
ларга боғлиқ:
а) сифатига, яъни
Do'stlaringiz bilan baham: