www.ziyouz.com кутубхонаси
25
қилган жавоби эмасми бу? Самимий қучоқ очиши мен учун улкан виждон азоби эмасми?
ТОҒОРА
Аёл ёш вақтидаёқ эридан айрилиб, ундан қолган ёлғиз ўғлини тарбиялаб ўстириш учун
тиш-тиноғи билан ҳаракат қилди. Унинг орзуси бу ўғлини ҳеч кимга муҳтож қилмай ўқитиш
эди. Кунларини шу ният билан кечирди. Ёш ва гўзал эди, аммо турмуш қуриш ҳақидаги
таклифларни ортга суриб келди, ёшлигини ўғлини бошқа ўлларга қаратмаслик учун қурбон
қилмоқчи бўлди. Бировларнинг кирини ювди, лекин боласини ҳеч кимга муҳтож қилмади.
Ўғлини ўқитмоқчи, касб эгаллагач, қолган умрини унинг ёнида эгалламоқчи бўлди. Шу ҳаёллар
билан орадан йиллар ўтди... .
Ниҳоят ўғли ҳуқуқшунослик факултетини битириб, ҳакамлик вазифасида иш бошлади.
Онанинг севинчи еру кўкка сиғамасди. Навбат ўғлига муносиб келин топишга келди. Шу орзуси
тезроқ амалга ошса эди... . Уни роса аҳтарди, изалб-излаб топди. У зоҳиран ўзи излаган қиз
эди, ботинан эса номаълум. Кўриниши яҳши, Ичини ким билсин. Келинини ўз фарзандидай
яҳши кўрар, бир соат бўлса ҳам олдинроқ тўй бўлишини ҳоҳларди. Гўё ўзи турмуш
қураётгандай. Бир лаҳза бўлсин аввалроқ келинини туширмоқ, янги уйларига кўчмоқ истарди.
Бир гўшага чекиниб набираларини эркалашни истарди. Ҳотираларига, ширин ҳаёлларга
чўмишни истарди... Никоҳ кунига бир ой қолган эди. Куёв келинни олиб янги уйга
жойлашадиган ашёларни ўринлари ўлчови, мўлжалини олмоқ учун келишди. Янги уй гўзалтус
олди. Бўлажак келин қайлиғига:
- Жаҳонбей, ҳаммаси чиройли, яҳши бўлди, аммо шу тоғорани қаерга жойлаштирамиз? -
деди. Йигит ажабланди:
- Шундай катта уйда битта тоғорага жой тополмаяпсанми? Пештаҳта остига қўяқол, - деди.
- Йўқ, бўлмайди.
- Равоққа қўйрсан. Бўлажак келин бош чайқади.
- Ҳеч бўлмаса эшик тагига қўй.
- У ерга тўғри келмайди.
- Битта тоғорани жойлаштиролмайсанми?
- Уни эмас, жоним, тоғора деб онагизни айтяпман, онангизни!
Ёш қиздан бундай гапларни эшитган йигит музлаб қолди. Ҳаётида бошини тожи бўлган
онажониси, ўғли учун эл эшигида ишлаган, онаси тоғора ўрнида кўрилмоқда. Демак онаси
тоғора, майда чуйда нарса ташланадиган қути. Наҳот ўш жафокаш, фидокор аёлни жонидай
севган онасини жойлаштириш учун ўрин йўқ. Бўлажак ёстиқдоши онасини тоғора, бир қути
ўрнида кўрмоқда... .
Жаҳон ҳеч нарса демади. Уйга қайтгач ҳам гапирмади. Бечора она бўлажак келинини ўзи
ҳақидаги фикрларини билмай, тинмай уни сўрар ва мақтарди. Ўғил бу ҳолга аччиқ жилмайиш
билан жавоб қилди. Ниҳоят никоҳ куни келди. Ҳозирликлар кўрилди. Машиналр қаторлашди.
Салон одамга тўлди. Одамлар келин-куёвни кўриш иштиёқида. Ва ниҳоят Маъмур келиндан
сўради:
- Қизим, Аҳмад ўғли Жаҳонни завжаликка қабул қилдингизми?
- Ҳа, қабул қилдим.
- Яҳши. Ўғлим сиз Зайнаб қизи Залиҳани завжаликка қабул қилдингизми?
- Йўқ!... Йўқ! Қабул қилмадим.
Бу сўздан ҳамма оёққа турди. Ҳайрат билан ҳамма куёвга қарар эди. Маъмур ҳаяжонланиб,
шошиб қолди.
- Ҳўш, ҳозиргача қаерда эдингиз?
- Тақсир, отамдан эрта қолдим. Уларни вафотидан кейин онам мени ота бўлиб улғайтирди.
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |