Microsoft Word kr vijdon azobi ziyouz com doc



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/69
Sana25.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#273986
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
2 5321545306733547407

www.ziyouz.com кутубхонаси 
64
Бир вақтлар йигит билан айланганимни билсалар, демак мени ўлдирадилар. жуда гўзал қиз 
эдим. Мени "Фотима Ғирик"дейишарди. Баъзилари жуда гўзал эканлигимни айтардилар. 
Диндор йигитнинг онаси яна сўраб келди. Аёл мени ташқи кўринишимга қараб баҳо берарди. 
Мен эса тушларимда ҳам, ҳаёлимда ҳам, пўримга мос кийинишни ҳоҳлардим. Қўшнимизнинг 
бир қизи бор эди. ИГСда ишларди. Менга тез-тез: 
- Сендан гўзал маникен чиқади, сени маникен қилайлик. Ота-онанг билмайди, -дерди. 
Зотан, бу мен кутган имкон эди. Отам қаттиққўл бўлганликларига қарамасдан, қандай ишда 
ишлашимга тирғалмасдилар. Иш жойимга учрамасдилар ҳам. Яширин маникен дарсларини ола 
бошладим. Уйимдагилар борган сари ибтидоий туюларди. Илк намойишни Ёшлар Конфексиони 
учун қилдим. Бу ҳабарни қўшнилар эшитибди. Отамдан қўрқиб онамга айтибдилар. Кечқурун 
уйга келсам онамнинг кўзлари қинидан чиққудек.
- Ҳай қиз, мен сени... шундай бўласан деб туққанман, -деганларини биламан, қўлларидаги 
пичоқ билан ташланиб қолдилар. Кўзлари ҳеч нарсани кўрмасди. Ўзимни бир четга олиб 
қолдим, пичоқ юрагимга эмас қўлтиғимга, иккинчи зарбаси қўлимга кирди. Кўрдимки онам 
ўлдирмоқчи, ялиниб ёлвориб кўчага отилдим. Бир такси тутиб дугонамнинг уйига бордим. Уйга 
эса қайтмоқчи эмасдим. Ўша куни кўнглим тинчлангандек бўлди. Ҳали бошимга тушадиган 
ишларни билмасдим. Ўша куни биринчи бор ичкилик ичдим.
Орадан икки йил ўтди. Энди наша чекар, номусимни ҳам сотардим. Мўл-кўл ҳаётга 
эришгандим... .
Кейин бу ҳаётимдан нафратлана бошладим. Вақтинча, дуч келган билан яшай бошладим. 
Битта бола кўрдим. Отасини ким эканлигини билмасдим. Кейин онам шифоҳонада эканлигини 
эшитдим. Бордим. Эшикда акамга дуч келдим. У мени танимади. Мен:"Танидию, танимаганга 
олди", -деб ўйладим. Суҳбатлашдим. Танигач бўғзимдан олди. Мени қаттиқ бўға бошлади. 
Миршаблар келди. Акамни кўз олдимда калтаклашди. Маҳкамага чақирилдик. Мен ўн саккизга 
кирганим учун ота-онам ҳам, уйимдагилар ҳам ишимга аралашолмас экан. Акам:"Синглимни бу 
ҳолда кўриб чидолмадим, мен номусли одамман", -деди. Ҳакам:"У балоғатга етган, унинг 
номусини санга алоқаси йўқ", -деди. Мен даъво қилмадим, лекин акам мен туфайли бир неч 
йиллик қамоқ жазосини олди. Баъзан ўзимдан нафратланиб кетаман Яҳши кийиниш, яҳши 
яшаш учун қанча одамни баҳтсиз қилдим. Отам, онам, болам, акам, акамнинг ҳотини, икки 
боласи, ўзим...
Ўзимдан ўч олиш учун гиёҳвандликка берилдим. Лекин яна бўлмади. Борган сайин бу 
ботқоқа ботиб борардим. Жоминга қасд қилдим. Ўлмай қолдим. Болам бир ёшга тўлди. Исмини 
Қадар қўйдим. Менинг тўкис яшашимни қуртбони эди болам. Ҳақиқий ҳаётга қайтолмасдим. 
Уларга бир воситаю, молдан бошқа нарса эдим. Кун ўтган сайин нашага мубтало бўлиб 
борардим. Боламни Қадаримни етимҳонага топшириш учун лаш лушларини йиғиштира 
бошладим. Болам бу ҳиёнатимни билиб кўзларимга маюс боқарди. Сўнгги бор бағримда 
кўзларимга жавдираб боққан боламни бола боқувчи ҳотинга топширдим. Бола-Қадарим аччиқ-
аччиқ йиғлади. Боқувчи уни олди. У ҳеч қандай ачиниш сезмасди. Қадарим гўё:"Онажон 
ўзингизга ўзингиз қилдингиз, ҳеч бўлмаса менга ачининг", - деётгандек йиғларди. Фарёду 
фиғон қилдим. Ёнимга бир бей келди:"Болаларни безовта қиляпсиз, аввал ўйлаш керак эди. 
Аллоҳ сизга бало берсин:, -деди. У киши ҳам менга қўшилиб йиғлади.
Болани бошқа бирор марта ҳам кўрмаслик шарти билан ҳужжат тўлдирдик, имзоладик. Ва 
жигарбандимни ўша ерда қолдирдим.
Уйга келдим. Ўша куни кўчаларга чиқиб дод солмоқ истадим. Менга ҳеч нарса тасалли 
бероламасди. Бир қурол топиб мени шу кўйга солганларни ўлдирмоқ истадим, лекин бунга ким 
айбдорлигини билмадим. Ўртада айбдор кўринмади. Ўртада фақат ва фақат мен ўзим бор эдим. 
Мени маҳфий бу амалларга бошлаганлар йўқ эди. Эртасига оқшом уйғондим. Оқсаройга қараб 
юрдим. Оқсаройда ёминга бир киши келди. :"Қанчага борасан? "деди.
- Йўқол жаҳаннамга!-дедим.


Виждон азоби. Амина Шанликўғли 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish