www.ziyouz.com кутубхонаси
65
- Мен нақ жаҳаннамдаман, аммо сен мендан олдин улгургансан, - дедию кетди. Бир соатдан
кейин бир ёш келишгфан йигит келди:
- Синглим, сиз билан бироз суҳбатлашмоқчи эдим. Мумкинми?
- Гапиринг, нима дейсиз?
- Сизни қутқармоқчиман, синглим, изтиробли эканлигингиз шундай билиниб турибди.
Келинг, кеч бўлмасдан бу йўлдан Аллоҳга қайтинг. Сиз аёлсиз! Жамиятнинг онаси,
номусисиз!Сиз сотиладиган нарса бўлмаслигингиз лозим. Сизнигн илиқ бир ошиёнга
эҳтиёжингиз бор. Умрингизни ёмон одамлар учун совурманг, умр сизга бу учун берилган эмас, -
деди.
Бу чиройли, ёш йигитга ҳайрат билан қарадим. Биринчи марта эркак киши мендан бошқа
нарса сўраётган эди. Бутунлай бошқа нарса истарди. Аллоҳга, Яратганга қайтишимни
истаётганди. Биринчи марта Аллоҳ исмини менинг фойдам учун менга эслатмоқда эди. Ҳа,
қанча йиллардан бери биринчи марта. Йигит 15дақиқача ваъз айтди. Тингладим. Зотан, бунга
эҳтиёжим бор эди. Сўнг кетди. Айландим. Чалаўғлига келдим. Бир жойда"Ойнада ботган қуёш"
номли китобга кўзим тушди. Бу китоб диққатимни тортди. Сотувчидан сўрадим. Яҳши
муомалада бўлди. Менга яна "Ҳидоят", "Бир она фарёди" номли китоблар билан, "Сур",
"Зафар", "Ислом" номли журналлар берди. "Ислом"номли журнал ҳам бўлар эканда, деб
қўйдим. Ифлос кўчаларнинг бирида жойлашган уйимга келдим.
Аввал "Бир она фарёди"ни ўқидим. Наша ҳумор қилди. Китобдан ғоят тасъирланганимга
қарамасдан ўқишни давом эттира олмадим. Ўша кечасидаги улушимни олиб, эртасига
уйғондим. Ва қолган китобларни ўқидим. Китоб ва журналларини қайта-қайта ўқидим. Яна
"Иш"лай бошладим. Лекин энди нафратга тўлиб ҳаракат қилардим. Энди ўз ҳолидан ҳабардор
муштари эдим. У сўради:мен ҳаётимдан ҳабардор қилдим. У ҳам мендай уйдагиларидан
айрилган экан, дардимни тинглаб йиғлади. Қўярда -қўймай пул берди:
- Бу ишингни қўй, сенда оз бўлса ҳам иймон бор. Биз эса ботқоққа ботганлардан, сен
ўзингни қутқар, -деди. Меҳмонҳонадан чиқдим. Таксида кетаётиб, бир таксининг орқасидаги
"бугун Аллоҳ учун нима қилдинг? "Деган ёзувни ўқидим. Ўйлай бошладим. Мен фақат бугун
эмас, бутун умрим давомида Аллоҳ учун нима қилдим? Ҳеч нарса!
Бей ўғли кўчасигаги жомеъга келдим. Бир жомеъга қарадим, бир кўчага қарадим. Кўчада
нима бўлаётганини кўриб, жомеъ олдида турдим. Нурли-нурли болалар чиқиб келишарди.
Жомеъ олдида бир аёл кутиб турарди. "Нимани кутяпсиз? " деб сўрадим. "Eримни", деди.
Кийинишига ҳавас қилиб қарадим. Бир пайтлар нафратланган кийим, неди мени
қутқарадигандек туюларди. Шундай кийинсам ёмонликдан қутулишимни ҳис қилдим. Ўша
кийиниш, ўша либос - жаннат гули мисол менга юборилгандек эди. "Мен ҳам шундай кийим
кийишни ҳоҳлардим, қайдан топсам бўлади? "дея аёлдан сўрадим.
- Чапда Исмоил Қалъа бор, ўша ерга борсангиз, тикиб беришади, -деди.
Излаб топдим. Узун либос, пардўзи тиктирдим. Менинг қандай аёл эканимни билишмасди.
Бироз насиҳат қилишди. У ердан чиқб уйга келдим, кийиндим, ўзимни бҳатли ҳис қилардим.
Кийим тоза, мен эса ифлос эдим. Уларни жовонимни энг чиройли жойига қўйдим. Пинҳоний
бир куч уларни тарк қилишимга йўл қўймасди. Доимо кийилмаётган ҳам эди. Яна чекардим,
йиғлардим, лекин "иш"га чиқмасдим. Беқарор кезардим. Отам, онам, Қадарим, акам, ҳаётим... .
Бакиркўйга даволанишга бордим. Ҳаммасини тушутирдим. Мени даволашди, у ердан
тузалиб чиқдим. ИРСҲОД номли кутубҳонага бордим, илиқ муносабатда бўлишди, олти-еттита
китоб беришди, пул ҳам олишмади. Дунёда таъмасиз инсонлар ҳам борлигини ўйладим.
Ҳайрлашаётганда кўп-кўп дуолар қилишади, ташаккур айтишди. Ҳайратландим. Ҳам бепул
китоб бериб, ҳам ташаккур айтишяпти. Ҳолбуки мен ташаккур айтишиб керак эди. Уйга
қайтаётагнимда бошқа китоб дўкони олдида "Мактуб"журналини кўрдим. Олдим. Уйга келиб
ўқидим, "Виждон азоби" рукни диққатимни тортди. Бошқа саҳифалрини ҳам ўқидим. Гўё ҳар
бир саҳифасида мен бор эдим. Ҳар бир саҳифаси мен ҳақимда сўзларди. Ўша кунларимни
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |