Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
164
Eрта-индин кўзимга йўл кўринур, 
Йўл босишлиқ кўнгилга бир умр кўринур... 
3-инчи ҳамал, Марғилон, Кумушингиз ёзди». 
Отабекнинг суюнчи ичига сиғмаслиқ, ўзини йўқо-тиб қўйған ҳолда илжаяр эди. Хатни 
иккинчи қайта ўқуб чиқиб яна сўйина бошлаған эди, кечаги манзаралар унга кўриниш 
бергандек бўлдилар. Ул сесканди, кўз ўнгидан кечаги мазлум гавдалар бирма-бир ўтиб, ул 
ошиғич равишда хатни буклади ва улардан яширғандек чўнчагига тиқди, ирғиб ўрнидан туриб 
кетди... 
Кўчани бир айланиб келгандан сўнг, бояғи манзаралардан бир оз қутилғандек бўлиб яна 
мактуб эсига тушди. Меҳмонхонанинг даричасига қия турған ҳолда хатни яна ўқуб чиқди. 
Лекин бу гал ҳам хат бояғидек сўйинч эмас, кечаги мазлумларга таъзия тутқандек оғир маъно 
берди: 
«Аммо... суйганингиз — жекиришларидан, қарғинишларидан беҳад қўрқаман...»
Боя 
нима учун сўйинганига ўз-ўзидан ҳайрон бўла бошлади. Чиндан ҳам мактубнинг мунча 
кўчирилган жумласи, ўйлаб қарағанда, ҳеч қандай қувончға йўл қўймаслиқ даражада қора 
маънолик эди. Бу жумла келасидаги онглашилиб битмаган, лекин бўлиши аниқға ўхшаған 
ярамас ва тинчсиз бир ҳаётнинг гўё муқаддимаси эди... 
Отабек Кумуш айткандек кундаш, яъни Зайнабдан унча қўрқмаса ҳам, аммо дарднинг энг 
давосизи бўлған онаси тўғрисида юраги титради. Умрининг энг қийматлик кунларини оғулаған, 
икки йил бўйи давосиз дардга мубтало қилған, ярамас ва ишонч-сиз йўлларда санқишиға сабаб 
бўлған ўз онаси эмасмиди? Ва рақибларга, душманларга йўл очиб берган шу онанинг орзуси 
эмасмиди? 
Бутун шаҳарни алғоқ-далғоқ қилиб кўҳлиқ қиз қидирған, ниҳоят чиройлиликда танҳо, 
ақллиликда якто топиб, тўйлар, томошалар, орзу ва ҳаваслар билан ўғлиға «хотин бу 
бўлибдир!» деган ифтихор ва мағру-рият ила тақдим қилған суюкли келини устига гўё 
ўчакишкандек бўлиб келадиган Марғилон парисига нима ва қандай муомала қилар эди. 
Кумуш кундашнинг жекиришидангина чўчиған бўлса, Отабек бу чўчишни ўзининг кўлагасида 
қол-диратурғон онаси тўғрисида тамом ақлини йўқотиб қўйди. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish