Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
57
Азизбек энди жуда хотиржамъ эди. Қипчоқларнинг қайтадан Тошканд устига келишларини 
эҳтимол ҳам тутмас эди. Чунки ўзининг қипчоқларға берган зарбасини уларга юз йилсиз 
ўнгғалиш бермас, деб билар эди. 
Ҳамма иш жойида, лекин бир нарсагина кўнгилнинг ингичка ерини жароҳатлайдир. Азизбек 
кўзига ҳозир ёруғ дунё қоронғу, бу қоронғулиқ ичида бояғи ширин хаёллар, ишлатиладирган 
тожу тахтлар ва бошқалар кўринмай қоладирлар: етмиш кунлик қипчоқ уруши минг турлик 
йўллар билан йиғилған хазинани барбод берган, хазина қипчоқлар устидан ғалаба ва истиқлол 
мастликлари йўлида қуриған, фуқаронинг жон отиб, қипчоқларни қириб йўғганлари учун 
инъомларга, эҳсонларга ва озиқ-овқатларға қурбон қилинған. 
Мана шу эди Азизбекнинг кўз ўнгларини қорон-ғулатадирған жароҳат! 
Бу ишнинг кенгашига эмас, берилган қарорни амалга ошириб беришлик учун Юсуфбек 
ҳожига йигит юбориб, ҳозир уни тўрт кўз билан кутиб ўлтурар эди. Ниҳоят ярим соатлик бир 
кутишдан сўнг Юсуфбек ҳожи эшик остидан кўринди. Азизбек одатий қаршилаш ёниға бир 
навозиш ҳам илова қилиб, ҳожига юқоридан жой кўрсатди. Бу фавқулодда навозиш сабабини 
ўйламоққа ҳожи-нинг вақти йўқ, чунки ўзининг қайғуси ўйлашқа, фикрлашқа етарликдир. 
Кўзининг оқу қораси бўлған Отабекнинг ҳоли нима кечти, қоронғи зиндонларда, рутубатлик, 
зах ер остларида очликдан, ташналикдан, совуқликдан азиз кўкрагини ерга бериб жон 
бердими-кин?— Золим беклар, қонхўр ҳокимлар, раҳмсиз жаллодлар, машъум дорлар ва 
қўрқоқ халқлар орасида кекса отасини, муштипар онасини кўралмай дунёдан кетдимикин? 
— Мана шундай минг турлик васвасалар ичида қаршисидағи Азизбекни ҳам унутмоқда эди. 
Азизбек бўлса «жавоҳир қадалған тожлар, олтин тахтлар, нозанин паривашлар, донғдор 
маҳрамлар» ҳақидағина ўйлар эди. 
— Ҳожи, — деди Азизбек сўз очиб, — маним сизни ўрдаға чақирғаним сабабини албатта 
билмагандирсиз? 
Юсуфбек ҳожи хаёлидан кўз очди: 
— Тақсир... чақиришингиз албатта фуқаронинг тинчлиғи, раоёнинг роҳати, ҳукуматнинг 
барқарор турмоғи учундир.
Ҳожининг бу сўзи Азизбекни яшиндек урди. Унинг кўз ўнглари қоронғиланиб, ҳалиги ширин 
хаёллар тағи қоронғилиқда яшириндилар. Ул ортиқча ўнғайсизланди ва тилар-тиламас: 
— Шундоғ... — деди ва бир оз ўйланиб қолгандан кейин: — етмиш кунлик қамал билан 
хазинамиз жуда ғарибланди, ҳатто шу кейинги кунларда сипоҳларнинг озиғи учун ҳам 
қийналиб қолдиқ. Мана шу тўғриларда сизни кенгашка чақирған эдим, — деди. 
— Маъқул, тақсир. 
— Мен бу тўғрида бир қарорға ҳам келиб қўйдим. 
— Қарорлари муборак бўлғай. 
— Қарорим шундан иборатдирким, эртадан бошлаб юртка ўттуз икки тангадан солиқ 
сочасиз. 
Юсуфбек ҳожи юрт бесаранжомлиғи ва ўғул қайғуси билан асабийлашкан эди. Азизбекнинг 
бу аблаҳона қаро-рига қарши қизишди. Азизбекнинг бу золимона буйруғиға қарши қаттиғ 
сўзлар айтишка ўйласа ҳам аччиғини қандай кишига айтилишини ўйлаб, ўзини бир оз йиғди. 
— Тақсир, амрингизга қарши тушадирған жойим йўқ,— деди, — лекин шунисини бир оз 
ўйламоқ керакки, юрт етмиш кун қамал кечирди. Онадан туғма азоблар, очлиқлар ўткарди ва 
ўткармакда. Менга қолса бу кунларда ўттуз икки танга эмас, ўттуз икки қора пул солиш ҳам 
оғирдир. Юрт беш-ўн кун орқа-ўнгини олсин, сўнгра... — Ҳожи сўзини тугата олмади, ҳожининг 
терс сўзига чидалмаган Азизбек ваҳшийларча ҳайқирди: 
— Нима дейсан?! 
Ҳожи ишнинг бунчалик ёмонға кетишини ўйла-маған эди. Шу дақиқада ишнинг олдини 
олмаса, энди гап фақат Азизбекнинг жаллод чақиришиға келиб қолди: 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish