www.ziyouz.com kutubxonasi
198
қочишига ўзи ёрдам берган эди. Хонгирейни кутиб олган Маматбей қамоқдан қочган йигитнинг
Москвага етиб келганини айтиб, «хабарнинг чаласи бор, уни ҳам айтаверайми?» дегандай унга
қараб қолди.
— Яна нима дардинг бор, гапир, — деди Хонгирей.
— У бир ўзи қочмабди, шериги бор, — деди Маматбей.
— Ким?
— Танимайсиз, мен ҳам танимайман.
— Ким деяпман?! — Бу сафар Хонгирей зарда билан сўради.
— Ментлардан экан.
— Нима билан ўтирибди?
— Зўрлаш.
— Шу ёққа бошлаб келибдими?
— Йўқ. Бирга қочиб чиқишгану Тюменда ажралишган.
Хонгирей унга қовоқ уюб қаради-ю, бошқа гап айт-мади. Идорага келишганда Маматбей узилиб
қолган суҳбатни давом эттирди:
— Айтишича, мент яхши йигитга ўхшайди. Хизматга олсак ҳам бўлармиш.
— Шунақами? — Хонгирей сигарет тутунини юқорига қараб пуфлади-да, кулини ёнида ўтирган
Маматбейнинг тиззасига қоқди. Хўжайинининг кайфияти бузилганини сезган Маматбей кулни
қоқишга шошилмади. Тағин ҳам Хонгирей ҳозир унга нисбатан марҳамат қилди. Агар сигарет
чўғини юзига босганида ҳам Маматбей чурқ этмасдан ўтирган бўларди.
— Демак, хизматга оладиган бўлиб қолибсанлар-да, а? — деди Хонгирей, — Балки унга тож
ҳам кийдириб қўйгандирсан?
— Мен унақа демадим, — Маматбей ўзини оқламоқчи бўлди.
— Ақлинг занглабди, — деди Хонгирей, — у аҳмоқ сенга тавсия этибди, сен аҳмоқ эса бир
шилта ментни хизматга олиш мумкин, деб ўтирибсанми? Қачондан бери ментларни хизматга
оладиган бўлиб қолдик?
— Ахир...
— Нима, «ахир»? Гапир!
— Ментлар хизматимизни қилишади-ку?
— Ростданам ақлинг занглабди. Ментлар бизга хизмат қилишмайди, мен уларни хизмат
қилдираман. Фар-қи борми? Сен хизматга лойиқ кўраётган мент қамалмасдан аввал нега
келмади? Қамалиб, шилтаси чиқиб кетгандан кейин ақли кирибдими? Сен шунга ишон-
япсанми? Ичимизга кириб олиш учун қилинаётган найранг бўлса-чи?
— Мен ҳам шуни ўйладим.
— Ўйлаганинг йўқ, ўйлаганингда менга айтмас эдинг. МУР*даги Рушайло хизматимизни
қиладиган бўлди, десанг ишонардим ўйлаб иш қилишингга, — Хонгирей шундай деб
мулозимининг тиззасига яна сигарет кулини тўкди.
Маматбей хўжайинининг ҳовури пасайишини кутгандай сабр қилиб, сўнг сўради:
— Бола нима қилсин?
— Мент билан бирга бўлганнинг қисмати бир: энди унинг яшашга ҳаққи йўқ.
— Балки...
— Нима, «балки»? Қонунни ўзгартирмоқчимисан? Гапир!
— Қонун ўзгармайди. Жойига қайтариб қўя қолайлик. Тинчиса ўша ерда тинчийди. Лагер
телетайпига қўямиз.
— Мужмаллик қилма.
— Красноярдаги иш яхши бўлди. Лекин у ердагиларга яна битта ваъдамиз бор.
— Қанақа ваъда?
— Биз уларга иккита курер рўпара қилишимиз керак эди.
— Буни биламан. Лекин кетма-кет юборилади, де-йилмаган. Орада ўзимиз ҳам иш қилиб
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |