Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
36
ҚИШ ҲАНГОМАСИ 
Козим Пухтаев дам олиш уйининг зинасида бўйнини қисиб, қўлларини пальтоси чўнтагига тиқиб 
турар, қаршисида — кумуш ранг «хода»га қалпоқ қилиб кийгизилган неон чироқ ёғдусида пилдираб-
ўйнаб ёғаетган қор зарраларини илжайиб томоша қилар эди. 
У пастга тушиши керак. Лекин тушса, туфлиси қорга ботади. Шунинг учун кимдир чиқса, унинг 
изини босиб юриб, боғни айланиш, тоза ҳаводан истаганча симиришни мўлжаллар эди. 
Эшик сассиз очилиб, бўйи Козим Пухтаевнинг бўйидан ҳам паст ва уникидан ҳам қалин пальто 
кийиб, қулоқчинни бостирган Қўлдош Ботир чиқди. 
— Э, Козимжон... 
— Қорни қаранг, — деди Козим Пухтаев. — Болаликда сандалда ётиб қор ёғишини кузатганим 
ёдимга тушди. Осмонда каттакон қор тоғи бор-у, ундан ушалиб тўкилаётганга ўхшарди. 
— Болаликда бизам кўп қор кечганмиз, — деди Қўлдош Ботир. — Ялангоёқ юрсак ҳам ҳеч бало 
бўлмасди. Ҳозир туфлини ечиб, каравотга ўтгунча шамоллаб қоласан. 
— Қани, бир айланиб келамизми? 
— Албатта! 
Козим Пухтаев элликдан ошган, майин-ипакдек киши. У — ёзувчи. Асосан, тарихий мавзуда 
қиссалар ёзар, Қўлдош Ботир эса журналист, битта машҳур пахтакор совхози директорини баайни 
«монополия» қилиб олган, ўзи олтмишдан ошган қария эса-да, ҳамон дадил эди. 
Улар зина пастига қарашди. Қор кўпчиб турар, битта ҳам пиллапоя кўринмас эди. 
— Қани, Қўлдош ака, тортинг, — деди Козим Пухтаев. 
— Э, ўзингиздан... 
Шунда эпшк шаракдаб очилди. Яланг бошида сочлари ҳурпайиб кетган, бўйнига оққина шарфни 
ўраб олган Усар Усмон чиқди. У ёш шоир, энди йигирма олтига кирган, дангал ва бетгачопар йигит эди. 
— Ў-ў! Қор зўр-ку! 
— Зўр-зўр, — деди Козим Пухтаев. — Лекин, Қўлдош ака дейман, ҳозирги ёшларимиз қизиқ-а, сўзни 
истаган маънода ишлатаверади. 
— Ўзбек тили бузилиб кетди, мен сизга айтсам, — деди Қўлдош Ботир. — Тилшунослар нимага 
қарайди, ҳайронман!.. Қани, Козимжон, жилдик. 
— Марҳамат, ака. 
— Ҳм, хўп. — Қўлдош Ботир бир оз иккиланди-да, бирдан оёғини кўтариб, пастга босди. Тойиб 
кетиб, йиқилишига сал қолди. Кулиб, нарироққа борди. — Қорни таги музлапти. 
Козим Пухтаев эҳтиёткорлик билан пастга оёқ узатди, қўйди. Кейин Қўлдош Ботирнинг олдига 
борди. 
— Қани, шоир, келинг сиз ҳам. Айланамиз, — деди Қўлдош Ботир. 
— Йўқ, мен сигарет чекишга чиқдим... — деди Ўсар Усмон неон чироғига қараб. 
— Чекинг, фойдаси бор. 
Булар учовлон фавқулодда ушбу дам олиш уйига тушиб қолган, ёзувчи Козим Пухтаев билан 
журналист Қўлдош Ботир ўқтин-ўқтин тунлари сайрга чиқишар, шоир Ўсар Усмон ёлғиз юришни яхши 
кўрарди. Табиий, улар йўлакларда учрашиб қолишар, шунда бир оғиз-икки оғиз гап қотиб ўтиб 
кетишар, гаплари тўмтоқ, ҳар қайсисининг гапида ўзи истаган маъно бўларди. 
Ўсар Усмон гурс этиб пастга тушиб, сигарета тутатди. Улар икковлон — олдинма-кетин қорда из 
қолдириб, энг узун хиёбон томон кетишар эди. Ўсар бирпас тутун буриқситди-да, тўғрига қараб 
йўналганди, қор остида кўлмак бор экан — туфлиси тушиб кетди. Қор бетига сув сачради. Ўсар 
сўкиниб тисланди ва анавиларнинг кетидан қараб хаёлчан кулимсиради-да, аста-секин улар изини босиб 
кета бошлади. 
Қор ёғар, атроф тинч, ғирч-ғирч овозлар ҳам ёқимли ва бу тинчликни таъкидлар эди. 
— Да-а, — деди Қўлдрш Ботир ялангликка чиқ-қанлари сари туфлиси қорга тобора чуқурроқ ботиб 
бораркан. — Шу пайт бизнинг қаҳрамон ҳам қор кечиб юрипти! Шубҳам йўқ. 
— Йўғ-э, — деб кулди Козим Пухтаев. — Хотинининг қўйнида ётган бўлишиям мумкин. 
— Сиз ишонмайсиз-да! — Қўлдош Ботир тўхтаб унга қаради. — Хотинини бир ойлаб кўрмаган 
пайтларини биламан. У меҳнат учун туғилган, Козимжон. Меҳнат учун! 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish