Microsoft Word kr pakana ziyouz com doc



Download 360,63 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/31
Sana22.02.2022
Hajmi360,63 Kb.
#84311
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31
Bog'liq
Erkin A'zam. Pakananing oshiq ko'ngli (qissa) [uzsmart.uz]

www.ziyouz.com кутубхонаси 
14
сўнггана бирон режиссёр сўка-сўка бу хомашёни қўлга олар, актёрлар билан кўпайлашиб, сўка-
сўка уни «одам қатори»га қўшар эди. Ана шунда муаллиф қайта пайдо бўлиб, «у ёғидан сузинг, 
бу ёғидан сузинг» дея айланишиб қоларди. Кейин, то, асар тайёр бўлгунча жамоага бир неча 
маротаба зайтуну илик ёғига ош қилиб, спектакль тайёр бўлган куни торроқ даврага, у саҳнага 
чиққан ялпи кўрикнинг эртасига кенг даврага дабдабали зиёфат берарди. 
Кенг даврага мўлжалланган бў галги базм «Баҳор» ресторанининг баҳаво, муҳташам толорида 
ўтмоқда эди. Зиёфатга келган ҳам келган, келмаган ҳам келган. Театрга, умуман, саньатга ҳеч 
бир алоқаси йўқ, кечаги кўрикда ҳам қорасини кўрсатмаган аллақандай ясан-тусан хонимлару 
арбобсифат жаноблар. Бамисоли тўй дейсиз. Тўй-да, ахир, отахоннинг байрами, театр устидан 
қозонган ғалабасининг тантанали намойиши! Ана шунинг нашъасини сургани, бирга баҳам 
кўргани келган булар. Аксариятини Пакана илгарилари ҳам худди мана шундай сипо жамоатда, 
текин зиёфатларда учратган. 
Дастурхон одатдагидек обод, анвойи ичимликлар шаршара, ягона камчилиги — анқонинг 
уруғию булбулнинг сути топилмабди қурғур! Анқонинг уруғи — ўз номи билан анқонинг уруғи-
да. Айниқса, шу замонда. 
Хомашёни «одам қилиш»да қаҳрамонимиз ҳам иштирок этган, бош рассомга кўмаклашув 
баҳона (аниқроғи, у — нозиктаъб мусаввир — Тўликжон ҳазар қилгандек бурнини жийириб 
четга чиққанда), асосий хизматни Пакана бажарган эди. Шунга қарамай, ҳозир бор-йўғи 
номаълум, пойгакроқда бир четга сиқилиб ўтирарди, қолганлар — «саҳна»да. 
Базмнинг тантанали қисмини бош режиссёр очди. У асарни деярли тилга олмай усталик 
билан айланиб ўтди-да, жамоадан изн сўраб, оддига қатнаб юрадиган жикиллоқ шоир ошнаси 
ҳамроҳлигида тезгина қаёққадир жўнаб қўйди. Бошқа жойда чортанги бўлса керак. Саҳна 
«қутулган девлар»га қолди. Кечагина чангини чиқариб сўкиб юрганлар тўкин дастурхон устида 
муаллифни кўкларга кўтариб макташди, «Тағин жиндаккина ишланса, «Келинлар 
қўзғолони»дан ўтиб кетади», дея башорат қилишди. Отахон тўрда талтайиб ўтирди. 
Спектаклнинг безаклари тўғрисида гап кетганда таъриф Тўликжонга тегди, албатта. 
Ҳолвани ҳоким ер. 
Сал ўтиб, шўх яллаю рақс бошлангач, аҳли базм ҳотамтой муаллифни, унга қўшиб қаерда, 
нима муносабат билан ўтирганини ҳам эсдан чиқариб юборди. Ит эгасини танимай қолди. 
Театрдаги можаролардан сиқилиб юрган боёқиш актёрлар сиполик тўнини ечиб ташлаб
яйрамоққа тушиб кетишди. 
Чаппор уриб ирғишлаётган бахтиёрлар сафидан бир қиз Пакананинг диққатини тортди. 
Кўзига иссиқ кўринади: ким бўлди бу? Меҳмонларданмикан? Чеҳраси мунча чароғон, 
муқомлари бу қадар ёқимли, ярашиқли! 
Ўзи шундай: чиройлилар доим таниш туюлади. Аммо сен унга нотаниш — «чархи 
кажрафторнинг бир шеваси». 
Пакана кўз узмай ром бўлиб ўтираркан, оққуш мисоли қанот қоқа-қоқа даврани айланаётиб 
қиз унга жилмайиб ўтди. Таниш, таниш! Бўлмаса... Шу маҳал қаёқдандир пайдо бўлган анови 
суллоҳ сайёд — Нурали қизнинг олдини тўсиб чиқдию... Пакана доғу армонда қолди. 
Чархи кажрафторнинг яна бир шеваси! 
Ким эди у таниш-нотаниш дилбар? 
Хийлагина ичиб қўйган Пакана сўнгра чалғиб, чиройли хонимларга сукдана-сукдана, 
уларнинг эрка, нозли рақсларини кузата-кузата, туйқус хўрлиги келди. Ташқарида оламни 
ларзага солиб, одамни ғафлатдан огоҳ этиб момақалдироқ гумбирлаётибди. Баҳор. Яна бир 
баҳор! Бу ерда ҳамма шод, бахтиёр. Умр ўтяпти! Унга эса биров қиё ҳам боқмайди, «итмисан, 
битмисан» демайди, иши йўқ. Ё раб, бу қандай ноҳақлик! 
Дафъатан бу ҳуррам зиёфатда, бу жамоатда ўзини ортиқча, итдек хор, битдек зор, пачоқ, 
пажмурда кимсадек сезди. Вужуд-вужудини қақшатган бир алам билан бошини муштлари 
устига қўйганини билади... 


Пакананинг ошиқ кўнгли (қисса). Эркин Аъзам 

Download 360,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish