www.ziyouz.com кутубхонаси
62
Чол олис боғлар, пахтазорларга ўйчан боқиб турди.
— Қани, омонмисиз, эсонмисиз..
Отамиз шундай дея, чол қўлини кафтларига олди.
Чол сесканиб қўл тортди.
Отамиз чолни таниди: ҳазрати Хизр бобо! Боиси, бошмалдоғида суяги йўқ! У кишининг
бошмалдоғи суяксиз бўлади!
Ҳазрати Хизр бобо одамзод мушкулини осон қилажак, ҳожатини чиқаражак эзгулик пири!
Отамиз ўзида йўқ қувонди! Дардига даво топишдай бўлди! Энтикди! Яйради!
Ана ўша зот, ана! Шу зотнинг бир оғиз сўзи!
Нима учун шу зотни вақтлироқ йўқламади?
Ана, охири ўзлари йўқлаб келди! Ўзларига ўзлари айтган-да, борайин, шундай бир куйган
бандам бор, дардига қулоқ солайин, деган-да!
Ҳазрати Хизр айтсалар, йўқдан бор бўлади!
Ҳазрати Хизр бобо оғриндилар.
— Мен йўлиққан одамлар ичида энг номаъқули сен бўлдинг, — дедилар.
— Мен нима қилдим, ҳазрати Хизр боважоним? — деди отамиз.
— Қўл узатиб, одобсизлик қилдинг.
— Айбимдан ўтинг, ҳазрати Хизр боважоним, айбимдан ўтинг!
Отамиз теваракка аланглади. Теварак овлоқ бўлди.
Умрида биринчи марта... биринчи марта... инсон олдида тиз чўкди!
Кафтларини инсонга чўзди. Ёноқларидан маржон-маржон ёшлар сизди...
Дардини ёриб-дардини ёриб қўя берди:
— Ҳазрати Хизр боважоним! Садағангиз кетайин, ҳазрати Хизр боважоним, мени авф этинг!
Мен табиб деб чопдим, фолчи деб чопдим, нодон-лик қилдим, кўрлик қилдим! Авф этинг,
ҳазрати Хизр боважоним! Аслида сизни йўқлашим даркор эди! Мен қаёққа боришимни
билмадим-да, қаерда экани- нгизни билмадим-да, ҳазрати Хизр боважоним! Қола берса,
ҳузурингизга боришга ҳаддим сиғмади! Мен бир фақир одам бўлсам, қандай-да бораман! Энди,
овора бўлиб ўзингиз келибсиз, боважоним! Қуллуқ, боважоним, қуллуқ! Ҳазрати Хизр боважо-
ним, мен бир шўрпешона бандаман! Тирноққа зорман! Эшитяпсизми, тирноққа зорман! Нима
тиласангиз тиланг, манави чопонимгача сотаман, айтганингизни айтгандайин бажо
келтираман! Менга бир фарзанд берсангиз бўлди, ҳазрати Хизр боважо-ним!..
— Менга мол-дунё даркор эмас...
— Унда, менга бир фарзанд беринг, ҳазрати Хизр боважоним! Дунёдан қўли очиқ кетмайин,
ҳазрати Хизр боважон! Майли, бизга биттагина Хушвақт бўлса-да бўлади! Фақирга палов!
Биласизми-йўқми, Хушвақт йўлида кўзимиз тўрт, ҳазрати Хизр боважоним!
— Дунёдан кўп нолий берма...
— Бизни бу дунёга боғлаб қўйган эмас, ҳазрати Хизр боважоним! Бир кунмас-бир кун танамиз
совийди. Шунда, ким бизнинг иси чироғимизни қилади? Ким отамлаб йиғлайди? Ким энамлаб
йиғлайди? Биров, ҳеч бўлмаса бировгина отамлаб йиғласа экан, бировгина энамлаб йиғласа
экан, ҳазрати Хизр боважоним!
— Борига шукур қил.
— Изидан ўғил қолдириб, отаси учун мотам туттирмаган эркак, эркак бўптими! Орқасидан қиз
қолдириб, энаси учун қора кийдириб, аза очдирма-ган аёл, аёл бўптими! Дунёга келдим деб
юрмасинлар. Ҳазрати Хизр боважоним! Кўпга берган тирноқни биздан-да дариғ тутманг! Менга
раҳмингиз келмасада, энасига раҳмингиз келсин, Ҳазрати Хизр боважоним! Пошикаста куйиб-
куйиб, адойи тамом бўлди, ўлик бўлиб гўрда йўқ, тирик бўлиб тўрда йўқ, ҳазрати Хизр
боважоним!..
— Мен сенга фарзанд берганман...
— Берганингиз йўқ, ҳазрати Хизр боважоним, берганингиз йўқ! Сиз мени биров билан
Ойдинда юрган одамлар (қисса). Тоғай Мурод
Do'stlaringiz bilan baham: |