www.ziyouz.com кутубхонаси
40
чопонлик ошнагинангиз қандай?
— Бир бало қилиб жойлаштириб келдик...
— Ия-ия...
Чойхоначи анграйиб қолди. Юзлари бўзарди. Қўлларини этагига артди. Фотиҳа ўқимоқчидай,
кафтларини ҳозирлай бошлади.
— Бандачилик қилдими-а, — деди. — Вой, бечора-е, вой, бечора-е...
— Йўғ-е, беморхонага жойлаштириб келдик, деяпман.
— Э, ҳа-а, шундай денг...
Бозор оралаб, бошқатдан бозорлик қилдим. Барини белбоғимга тугиб олдим.
Тарлонимиз олдига бордим. Тугунимни эгар қошига илиб олдим. Дарвоза олдида ўтирган чолга
бир сўм узатдим. Ўзимга ўзим оқ фотиҳа бердим. Отланиб, бозордан қайтдим.
Биродарлар, осмондан тушгандай бўлиб қолдим, дунёни энди кўраётгандай бўлиб қолдим...
54
Во дариғо, шундай кунлар-да бўлади!
Босган қадамимиз кетимизга кетади. Жамики ишларимиз чаппасига юради. Омад деганлари
саломини-да бермайди. Оғзимиздаги ошимизни-да олдириб қўямиз.
Биродарлар, насиб этса, келар Шом-у Ироқдан, насиб йитса, кетар қош-у қабоқдан!
Хуррам солиқчининг кўпкарисида шундай бўлди. Тўдага киролмадим, кирсам, улоқни
ололмадим. Борди-ю олсам, биров ё қўлимдан юлиб кетди, ё ерга тушиб кетди. Тақимимдаги
улоқларни-да олдириб қўйдим.
Биродарлар, давлат-да эгиз-егиз, меҳнат-да эгиз-егиз!
Тарлон мендан ҳайрон бўлди, мен Тарлондан ҳайрон бўлдим.
Ундай қилдим бўлмади, бундай қилдим, бўлмади. Пуф сассиқ, дея кетиб қолмоқчи бўлмадим.
Яна тағин шайтонга ҳай бердим. Элан-қаран келдим, энди кетмайин, дедим.
Тарлонни қамчилаб-қамчилаб тўдага солдим.
Отлар ғиж-ғиж бўлди. Осмондан телпак ташласа ерга тушмади.
Тўдани ёриб, улоққа келдим. Улоққа ҳар алвонда узалдим. Қўлим етмади. Яна-да узалгани,
отлар қўймади.
Қуюқ чангда кўриб турдим, бир қўл улоқни ушлади. Шунда, Тарлон улоқни ўнг туёғи билан
таппа босиб қолди. Тарлон буни илкисдан қилмади. Йўқ, билиб-кўриб қилди. Улоқни бергиси
келмади!
Улоққа ҳавойиларча ёпиша бериш Тарлонимиз жонига тегди. Тарлон улоққа ташна бўлди!
Мен қамчи сопидан тишладим. Тарлон қопқоғига шапатиладим. Тарлон бошини сарак-сарак
этди. Теварагидаги отлар бошини ўзидан холислатди. Ўзига кенглик яратди, эркинлик яратди.
Кейин, Тарлон олд тиззаларини букди. Улоқ олдида чўк тушди! Тарлон улоқ олдида чўккалади!
Қуюқ чангда кўзларимни аранг очдим. Тарлон кўкраги олдида ётган улоқни қўшқўллаб
ушладим. Панжаларимни ботириб ушладим.
Тарлон кўз қири билан қараб турди. Барини кўриб турди, билиб турди. Улоқни маҳкамлаб
ушлаганимга амин бўлди.
Шундан кейин, бир силкиниб, тиззаларидан турди. Сонсиз отлар пойлаб турган олдига эмас,
йўқ, кетига тисарилди. Кетига тис бўлиб, тўдадан суғурилди. Очиқликка чиқиб олиб, бирдан
олдига бурилди. Жойидан зарб билан учди, елдай учди! Кўрганлар кўриб қолди, кўрмаганлар
армонда қолди!
Тарлон қоралик чуқурчани ёнлаб келди. Улоқни тақимимдан ташлаб юбордим. Қўлларимни
кўтариб чопиб кетдим.
Аммо баковул овозидан дарак бўлмади. Ҳайрон бўлдим.
Қоралик жойга қайтиб келдим. Чуқурчага қараб... тарс этказиб тиззамга урдим. Улоқ чуқур
ичига эмас... лабига тушибди!
От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод
Do'stlaringiz bilan baham: |