Microsoft Word kr dahshat ziyouz com doc



Download 0,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/68
Sana21.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#28968
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
Abdulla Qahhor hikoyalari pdff

www.ziyouz.com кутубхонаси
5
Унсин пиёладаги лойқа сувни дарров ичди ва хийла енгил тортгандай бўлди.
— Мендан қайтмаса худодан қайтсин... Ота-онам боришимни ҳарна эртароқ эшитса, ҳарна 
эртароқ суюнса...
Нодирмоҳбегим яна калтакланишидан ҳайиқмай, Ганжиравонга бир хизматкорини юборди.
Бироқ Унсин пешингача етмади — узилди.
Шом қоронғисида унинг жасадини қизил кўрпага ўраб аравага солишди. Шамол ҳамон гувиллар, 
яйдоқ дарахтларнинг шохида чийиллар, ғувиллар эди.
Дарвозадан бошида паранжи ва қўлида оқ тугунча Нодирмоҳбегим чиқди. У дарвозага юзини 
ўгириб чўнқайди, икки қўлини фотиҳага очиб, бир нималар деди. Додхонинг ўзи билан бирга бу 
даргоҳни ернинг қаърига юборгандай иккала муштини уч марта ерга қадади; кейин "бу даргоҳни 
энди елкамнинг чуқури кўрсин" дегандай бир ҳаракат билан кескин бурилиб аравага чиқди, 
марҳуманинг бош томонига ўтирди.
Арава жўнади, шаҳар қўрғонидан чиққанда кундузи Нодирмоҳбегим юборган хизматкор 
Ганжиравондан қайтиб келмоқда эди.


Даҳшат (ҳикоялар тўплами). Абдулла Қаҳҳор 
www.ziyouz.com кутубхонаси
6
БEМОР (Ўтмишдан)
Осмон йироқ, ер қаттиқ.
Мақо
л Сотиболдининг хотини оғриб қолди. Сотиболди касални ўқитди — бўлмади, табибга кўрсатди. 
Табиб қон олди. Бетобнинг кўзи тиниб, боши айланадиган бўлиб қолди. Бахши ўқиди. 
Аллақандай бир хотин келиб толнинг хипчини билан савалади, товуқ сўйиб қонлади... Буларнинг 
ҳаммаси, албатта, пул билан бўлади. Бундай вақтларда йўғон чўзилади, ингичка узилади.
Шаҳарда битта докторхона бор. Бу докторхона тўғрисида Сотиболдининг билгани шу: салқин, 
тинч паркда, дарахтлар ичига кўмилган баланд ва чиройли оқ иморат; шиша қабзали кул ранг 
эшигида қўнғироқ тугмаси бор. Чигит пўчоқ ва кунжара билан савдо қиладиган хўжайини 
Абдуғанибой омборда қулаб кетган қоплар остида қолиб ўладиган бўлганида бу докторхонага 
бормай Симга* кетган эди. Докторхона деганда Сотиболдининг кўз олдига извош ва оқ 
подшонинг сурати солинган 25 сўмлик пул келар эди.
Бемор оғирлашди. Сотиболди хўжайинининг олдига арзга борди, аммо бу боришдан муддаоси 
нима эканини аниқ билмас эди. Абдуғанибой унинг сўзини эшитиб кўп афсусланди, қўлидан 
келса ҳозир унинг хотинини оёққа бостириб беришга тайёр эканини билдирди, кейин сўради:
— Девонаи Баҳоваддинга ҳеч нарса кўтардингми? Ғавсул-аъзамга-чи?
Сотиболди кетди. Беморнинг олдидан жилмаслик ва шу билан бирга тирикчилик учун хонаки бир 
касб қилишга мажбур бўлди — ҳар хил саватчалар тўқишни ўрганди. У эртадан-кечгача 
офтобшувоқда гавронлар ичига кўмилиб сават тўқийди.
Тўрт яшар қизчаси қўлига рўмолча олиб, онасининг юзини карахт, нимжон, хира пашшалардан 
қўрийди; баъзан, қўлида рўмолча, мукка тушиб ухлаб қолади. Ҳаммаёқ жим. Фақат пашша 
ғинғиллайди, бемор инқиллайди; ҳар замон яқин-йироқдан гадой товуши эшитилади: "Ҳей дўст, 
шайдулло баноми олло, садақа радди бало, бақавли расули худо..."
Бир кечаси бемор жуда азоб тортди. У ҳар инграганда Сотиболди чаккасига буров солинган 
кишидай талвасага тушар эди. Қўшниси бир кампирни чақирди. Кампир беморнинг тўзиган 
сочларини тузатди, у ёқ-бу ёғини силади, сўнгра... ўтириб йиғлади.
– 
Бегуноҳ гўдакнинг саҳарда қилган дуоси ижобат бўлади, уйғотинг қизингизни! - деди. Бола 
анчагача уйқу ғашлиги билан йиғлади, кейин ота-сининг ғазабидан, онасининг аҳволидан 
қўрқиб, кампир ўргатганча дуо қилди:
– 
Худоё аямди дайдига даво бейгин...
Бемор кундан-кун баттар, охири ўсал бўлди. "Кўнгилга армон бўлмасин" деб "чилёсин" ҳам 
қилдиришга тўғри келди. Сотиболди тўқиган саватчаларини улгуржи оладиган баққолдан 
йигирма танга қарз кўтарди. "Чилёсин"дан бемор тетик чиққандай бўлди; шу кечаси ҳатто кўзини 
очиб, қизчасини ёнига тортди ва пичирлади:
– 
Худо қизимнинг саҳарлари қилган дуосини даргоҳига қабул қилди. Дадаси, энди тузукман, 
қизимни саҳарлари уйғотманг.
Яна кўзини юмди, шу юмганича қайтиб очмади—саҳарга бориб узилди. Сотиболди қизчасини 
ўлик ёнидан олиб, бошқа ёққа ётқизаётганда қизча уйғонди ва кўзини очмасдан одатдагича дуо 
қилди:
– 
Худоё аямди дайдига даво бейгин...
1936
*Сим — ҳозирги Фарғона шаҳри. 

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish