Microsoft Word kr dahshat ziyouz com doc



Download 0,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/68
Sana21.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#28968
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
Abdulla Qahhor hikoyalari pdff

www.ziyouz.com кутубхонаси
3
Додхонинг дами ичига тушиб кетди. Бир гадоваччанинг бу даргоҳдан кетишга ошиқиши унга 
ҳақорат бўлиб тушди. Энди Унсинни тилаб олиш учун бирон сўз айтишга ҳеч ким, ҳатто 
гўристондан унинг ўлиги келишига кўзи етиб, ичида фарёд чекаётган Нодирмоҳбегим ҳам 
журъат қилолмай қолди.
Додхонинг оппоқ, узун соқоли, товуши титради.
— Хўп, лафзимдан қайтмайман, мана хотиржам бўла қол: мен ҳозир сени бир талоқ қўйдим, 
қайтиб келганингдан кейин уч талоқсан! Бор, қумғонни кўтар!..
Унсин додходан дарров юзини беркитганича чиқиб кетди. Нодирмоҳбегим, қўлидан бошқа иш 
келмагандан кейин, ҳеч бўлмаса Унсиннинг юрагига қувват бўладиган бир-икки оғиз сўз айтиш 
мақсадида кетидан чиқмоқчи бўлган эди, додхо хўмрайиб жойига ўтқазиб қўйди. Кундошлар 
битта-битта оёқ учида юриб чиқиб кетишди.
Унсин уйига кирди, паранжи-чимматини ёпинди, қумғонга сув тўлдириб, чойнакка чой солди-ю, 
жўнади. Кўр ойдин. Осмоннинг чеккаси сариғ-кир увадага ўхшайди. Бу кир шуъла қўйнида паст-
баланд уйлар, шамолда эгилаётган, тебранаётган дарахтлар қоп-қора қўринади. Пишқираётган 
шамол ҳар хуруж қилганида Унсинни тентиратар, талай жойга суриб ташлар эди. Унсин паранжи-
чимматини юмалоқлаб қўлига олганидан кейин йўл юриш осонроқ бўлди. Гўристон тўғрисида 
додхо нималар эшитган бўлса, Унсин ҳам шуни эшитган, шамол кечаси гўристон додхо хаёлида 
қандоқ даҳшатли бўлса, унинг хаёлида ҳам шундай даҳшатли, лекин шундоқ бўлса ҳам, тириклар 
гўристони бўлган бу даргоҳнинг даҳшати олдида ўликлар гўристонининг даҳшати унга даҳшат 
кўринмас, бундан ташқари, эртагаёқ Ганжиравонга жўнаш, ота-онасини, дугоналарини кўриш 
умиди унинг бошига бошқа ҳеч қандай фикр-хаёлни йўлатмас эди.
Унсин худди дадасидан катта ҳайитлик олиб бозорбошига кетаётган ёш боладай чопқиллаб, 
қаршисидан эсаётган шамолга сўз бермай, баъзан ирғишлаб борар эди; бироқ гўристон кўчасига 
бурилиб, салобат билан тебранаётган қоп-қора кекса чинор остида оқаришиб турган 
сағаналарни, белгисиз зулматни кўрганида юраги увишди-ю, зовур кўпригидан ўтиб, икки қадам 
қўйганича тўхтаб қолди. Даҳшат унинг юрагига рахна солди: Ганжиравон, ота-онаси, дугоналари 
хаёлидан кўтарилиб, кўз олдига оппоқ кафанга ўралиб сағана ва гўрлар атрофида елиб юрган 
арвоҳлар келди. Унинг эти живирлашиб, сочи бошидаги рўмолини бир қарич кўтаргандай бўлди. 
Унсин беихтиёр бир қадам орқага чекинди, лекин шу ондаёқ худди ўликдан қўрқмаслигини 
бировга писанда қилаётгандай, бақириб: "Ўликнинг жони йўқ! Ўликнинг жони йўқ!" - деб олға 
интилди, шу югурганича чинор остидаги Онҳазратим сағанаси олдида тўхтади; чойнак билан 
қумғонни оёғи остига қўйди, паранжи-чимматни бир чеккага ташлади, ичида: «Кўпи кетиб ози 
қолди», деб суюнди. Бироқ унинг суюнгани беҳуда эди: ҳамма нарсани олипти-ю, энг зарури — 
ўтин эсидан чиқипти! Ҳар сағанадан бир қўл, ҳар гўрдан бир товуш чиқишини кутиб ўтин 
қидириш ваҳимаси унинг юрагига яна рахна сола бошлади. Унсин ўзигаўзи баланд товуш билан 
яна: "Ўликнинг жони йўқ!"- деб, ҳозир дилига битта одамчалик қувват бўлаётган бу гапни 
оғзидан қўймай, сағана ва гўрларни оралаб ўтин қидирди; пайпасланиб, қўлига илинган нарсани 
этагига солди, қамиш синдирди, янтоқ, гиёҳ юлди, қўллари қонаб кетганини ҳам пайқамай, 
топган-тутганини келтириб ўт ёқди. Ўт чирсиллаб-чирсиллиб бирпасда гуркиради, шамолда 
тўлғанаётган тутун аралаш аланганинг қизғиш шуъласидан қоронғилик липиллаб, узоқ-яқинда 
дўплайиб турган гўрлар, худди биров тупроқни кўтариб чиқаётгандай ҳаракатга келди.
Унсин яна ўтин қидирди, лекин ҳар сафар ўтин қалаганида аланганинг гуркираши, чирсиллаши 
мудраб ётган арвоҳларни уйғотиб юборишидан қўрққандек, унинг устига ўзини ташлагудай 
бўлар эди.


Даҳшат (ҳикоялар тўплами). Абдулла Қаҳҳор 

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish